Тиллаходжа хайдарович абдуходжаев, фанил фаридович загрутдинов, дилбархон файзирахмановна болтабаева


Download 2.38 Mb.
Pdf ko'rish
bet12/72
Sana06.10.2023
Hajmi2.38 Mb.
#1693623
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   72
Bog'liq
Retseptura F. Faridovich

Капсулалар (пилла дори) Capsulae 
(Капсула - бош келишик бирликда Capsula, қаратқич келишик бирликда
Capsulis, қаратқич келишик кўпликда Capsularum, қисқартмаси Caps.
Капсула ичишга мўлжалланган кукунсимон, пастасимон, грануласимон, суюқ, қуюқ 
дориларни жойлаштириш учун жипс бекиладиган қобиқчадан иборат бўлиб, желатин ёки 
крахмалдан тайёрланади. 
Желатинли - Capsulae gelatinosae Крахмалли - Capsulae amylaceae (oblatae) 
Ҳайвон елими қўшиб тайёрланади. (ҳозир кам ишлатилади) 
а) Юмшоқ ёки эластик
Capsulae gelatinosae molles 
Capsulae gelatinosae elasticae 
б) Қаттиқ
Capsulae gelatinosae durae 
в) Қопқоқчалик 
Capsulae gelatinosae operculatae 
Дорининг ошқозон ширасининг таъсиридан ҳимоя қилиш учун желатин капсулаларни 
формальдегид эритмасининг буғи билан ёки унинг спиртли эритмаси билан ишлов берилади. 
Бундай капсулалар глютоидал капсула (Capsulae glutoidales)лар дейилади. 
Капсулалар шакли шарсимон, тухумсимон, узунчоқ, цилиндрсимон бўлиб, 0,1-0,5 г 
дори жойлашиши мумкин. 


16 
Таъми ёқимсиз ёки ўта тахир, қўланса ҳидли, оғиз бўшлиғини бўёвчи ёки таъсирловчи 
рангли дорилар капсулаларда чиқарилади. 
Капсулаларга рецепт ёзишда дорининг номлари, миқдори ва D.t.d. N… дан кейин 
дорининг қандай капсулада эканлиги кўрсатилади. 
Мисоллар: Қайтарилган темир (Ferrum reductum, Ferrum reductum)ни 10 та желатин 
капсулаларда берилсин. ЎДМ 1 г. 1 капсуладан кунига 3 маҳал ичиш учун. 
Rp.: Ferri reducti 1,0 
(Ferrum reductum) 
D.t.d. N.10 in caps. gel. 
S. 1 капсуладан кунига 3 маҳал ичиш учун.
1,5 мл канакунжут мойи (Oleum Ricini, Ricinus communis) сақловчи желатинли 
эластик капсуладан 10 та буюрилсин. ЎДМ 15 мл. Ҳамма капсулани кечқурун 30 минут 
мобайнида ичиш учун. 
Rp.: Olei Ricini 1,5 ml 
(Ricinus communis) 
D.t.d. N.10 in caps. gel. el. 
S. Ҳамма капсулани 30 минут мобайнида ичиш учун. 
Таъсири узайтирилган капсула – ретард капсула дейилади. Бундай капсулага рецепт 
ёзишда капсула сонидан кейин in caps.-retard сўзи кўрсатилади. 
Мисол: 18 мг верапамил (Verapamilum, Verapamil) сақловчи 12 ретард капсула. 
Кунига 1 мартадан ичиш учун. ЎДМ 18 мг. 
Rp.: Verapamili 0,18 
(Verapamil) 
D.t.d. N.12 in caps.-retard 
S. 1 капсуладан кунига 1 марта ичиш учун. 
Рецепт махсус номли мураккаб капсулаларга қуйидагича ёзилади. Рецепт Rp. дан 
кейин капсуланинг қаратқич келишик кўплик Capsularum (Caps.) сўзидан бошланиб, дори 
номи бош келишикда, капсула сони кўрсатилади ва D.S. билан тугалланади. 
Мисол: 20 та мадопар - 125 (Madopar – 125, Comb. drug) капсуласи. Кунига 3 маҳал 
ичиш учун буюрилсин. ЎДМ 1 та капсула.
Rp.: Caps. Madopar – 125 N. 20 
(Comb. drug) 
D.S. 1 капсуладан кунига 3 марта ичиш учун. 
Микрокапсулалар – қаттиқ, суюқ ёки газсимон дори моддаларини юпқа қобиқ билан 
қопланган (желатин, ёғсимон моддалар, полимерлар) майда заррачалардир. 
Микрокапсулалар беқарор дориларни ташқи таъсирлардан сақлаш, бадхўр ҳид ва 
таъмни камайтириш, дориларнинг маҳаллий қитиқловчи таъсирини бартараф қилиш, 
дорилар таъсирини узайтириш ва бошқа мақсадларда тайёрланади. 
Микрокапсулалар баъзида таблетка, спансула ва бошқа дори шаклларида чиқарилади. 
Спансула (spansulae)лар - қаттиқ желатинли капсула бўлиб, ўзида дорилар грануласи, 
микродраже ёки микрокапсуласини тутади, дориларнинг таъсирини узайтириш мақсадда 
қўлланилади. 

Download 2.38 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   72




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling