Тиллаходжа хайдарович абдуходжаев, фанил фаридович загрутдинов, дилбархон файзирахмановна болтабаева


Download 2.38 Mb.
Pdf ko'rish
bet8/72
Sana06.10.2023
Hajmi2.38 Mb.
#1693623
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   72
Bog'liq
Retseptura F. Faridovich

 
 
ҚАТТИҚ ДОРИ ШАКЛЛАРИ 
Қаттиқ дори шаклларига кукун дорилар (толқон, порошоклар), тугма дорилар 
(таблеткалар), дражелар, микродражелар, гранулалар, капсулалар, карамеллар, пастилкалар 
киради.
КУКУН ДОРИЛАР (Порошоклар) - Pulveres 
(Кукун дори - бош келишик бирликда Pulvis, қаратқич келишик бирликда 
Pulveris, қаратқич келишик кўпликда Pulverum, қисқартмаси Pulv.). 
Кукун (толқон) дори (порошок) – сочилувчан хоссага эга бўлган ичиш ва сиртга 
ишлатиш учун мўлжалланган қаттиқ дори шаклидир. 
Ичиш учун (ad usum internum
I. 
Содда 
А) Тақсимланган (divisi). 
Б) Тақсимланмаган (indivisi). 
II. 
Мураккаб
А) Тақсимланган (divisi). 
Б) Тақсимланмаган (indivisi). 
Сиртга ишлатиш учун (ad usum externum
I. 
Содда тақсимланмаган (indivisi). 
II. 
Мураккаб тақсимланмаган (indivisi). 
Кукун дорининг афзаллиги истеъмол учун бироз қулай, касал ўзи ҳеч кимга 
муҳтожсиз қабул қилади. Дорининг энг кичик миқдорларини ҳам кукун тарзида дорихонада 
тайёрланиши мумкин, узоқ сақланади, осон тайёрланади, нисбатан арзон. 


12 
Камчилиги баъзи дорилар ўта аччиқ, батхўр, бадбўй ва ёқимсиз ҳидга эга бўлиши 
мумкин. Кукун дори қабул қилинганда 15-30 дақиқада сўрилиб ўз таъсирини кўрсатади. 
Кукунлар майдалик даражасига қараб йирик кукунлар – pulveres grosis, майда 
кукунлар pulveris subtilis ва жуда майда кукунлар – pulveris subtilissimus бўлиши мумкин. 
Майдалик даражаси фақат сиртга ишлатиладиган кукунлар учун аҳамиятлидир, масалан, 
терининг жароҳатланган жойига сепиш учун кукун жуда майда бўлиши шарт. 
Сиртга ишлатиш учун содда тақсимланмаган кукун дорига рецепт ёзишда дорининг 
лотинча савдо номи (қаратқич келишигида), майдаланиш даражаси (жуда майин), умумий 
миқдори кўрсатилади. Дорининг лотинча савдо номи остига қавс ичида халқаро 
патентланмаган номи инглиз тилида турланмасдан (бош келишикда) ёзилади. Рецепт D.S. 
билан тугалланади.
Мисол: 10 г стрептоцид (Streptocidum, Sulfanilamide)нинг жуда майин кукунини 
жароҳатга сепиш учун буюрилсин. 
Rp.: Streptocidi subtilissimi 10,0 
(Sulfanilamide) 
D.S. Терининг жароҳатланган қисмига сепиш учун. 
Мураккаб тақсимланмаган кукунга рецепт ёзишда дориларнинг лотинча савдо номи 
қаратқич келишигида, умумий миқдори кўрсатилгандан кейин, рецептнинг тўртинчи қисми 

Download 2.38 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   72




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling