Тиллаходжа хайдарович абдуходжаев, фанил фаридович загрутдинов, дилбархон файзирахмановна болтабаева


Download 2.38 Mb.
Pdf ko'rish
bet2/72
Sana06.10.2023
Hajmi2.38 Mb.
#1693623
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   72
Bog'liq
Retseptura F. Faridovich

 
КИРИШ 
 



Сиҳат-саломатлик ҳар бир киши учун бахт-саодатдир, саломатлик инсоннинг меҳнат 
унумдорлигини, 
мамлакатнинг 
иқтисодий 
қудратини, 
халқ 
фаровонлигини 
ривожлантиришнинг зарур шартидир. 
Сиҳат-саломатлик посбони эса шифокордир. Ҳар қандай мутахассиснинг қуроли 
бўлганидек, шифокорнинг қуроли бу доридир. Дори, дори моддаси деганда, дори воситаси 
сифатида рухсат этилган индивидуал кимёвий бирикма ёки биологик модда тушунилади. 
Дори воситаси деб, касалликларни олдини олишда, беморни даволаш учун ва касалликлар 
диагностикаси учун рухсат этилган бир ёки бир неча моддаларни сақлайдиган бирикма ёки 
бирикмаларга айтилади.
Препарат ёки дори препарати деб, беморга алоҳида-алоҳида беришга мўлжалланган, 
дозаларга бўлинган, фармацияда ўзига хос номи бўлган, дори воситасининг даво 
кўрсатадиган маълум бир дори шаклдаги кўринишига айтилади. 
Дори шакли деб, дори моддани қўллаш учун қулай бўлган физикавий ҳолатга 
(таблетка, суртма, шамча ва бошқаларга) айтилади. Дорилар асосан 3 хил (қаттиқ, юмшоқ ва 
суюқ) дори шаклларида буюрилади. Қайси дори шаклида буюриш дорининг хусусиятига ва 
беморнинг ҳолатига боғлиқ бўлади. 
Фармакология фани бўйича асосий амалий кўникма беморнинг ташхиси 
аниқлангандан кейин, шифокор беморга энг зарур бўлган дори препарати ёки бир неча 
препаратни танлаб, тавсия килиш ва бу дориларни дорихонадан сотиб олиш учун доринома 
(рецепт) ёзиб беришдан иборат. Рецептни тўғри ёзиш учун эса, рецепт ёзиш қоидасидан 
ташқари шифокор дорининг физик-кимёвий, фармакологик хусусиятларини, ўртача даволаш 
миқдорларини, суткада неча марта, қаерга, қандай, овқатдан олдин ёки овқатдан кейин 
юборилишини ҳамда беморнинг ёши, ҳолатини яхши билиши шарт. 
Талабаларнинг асосий амалий кўникмани эгаллашларига ёрдамлашиш мақсадида 
ушбу қўлланмада ҳар хил дори шаклларига рецепт ёзиш қоидалари мисоллар билан 
тушунтирилди. 
Ушбу қўлланма Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг 2010 йил 18 
июндаги 191- сон буйруғи билан тасдиқланган «Даволаш-профилактика муассасаларида 
дори воситаларини тайинлаш ҳамда беморнинг дори воситаларини қабул қилиш, сақлаш ва 
қўллаш тартиби, шунингдек дорихона муассасалари томонидан аҳолига дори воситаларини 
рецепт асосида бериш тўғрисида» Низомга тўла амал қилган ҳолда тузилди. 
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни Сақлаш вазирининг 2011 йил 30 декабрдаги 342- 
сонли буйруғи билан тасдиқланган асосий дори воситалари рўйхатига киритилган 
препаратларга аҳамият берилди. 

Download 2.38 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   72




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling