Тиллаходжа хайдарович абдуходжаев, фанил фаридович загрутдинов, дилбархон файзирахмановна болтабаева
Download 2.38 Mb. Pdf ko'rish
|
Retseptura F. Faridovich
- Bu sahifa navigatsiya:
- Рецепт (доринома)ларни ёзиш қоидалари
УМУМИЙ РЕЦЕПТУРА
Бўлғуси шифокорнинг умумий фармакология, хусусий фармакология қонуниятларини ўрганишида умумий рецептуранинг қоидаларини билиши катта амалий аҳамиятга моликдир. Умумий рецептура беморларга тавсия этилган дориларни рецепт (доринома) тарзида ёзиб бериш ва дори тайёрлаш қоидаларини ўргатувчи доришуносликнинг бир бўлимидир. Рецепт (доринома)ларни ёзиш қоидалари Рецепт шифокорнинг беморга тавсия қилган дориларини қандай тайёрлаб, уни қандай ишлатиши тўғрисидаги дорихонага ва беморга қилган ёзма мурожаатидир. Рецепт сўзи - олинган, олиниши зарур бўлган маънони билдирувчи «receptum» сўзидан келиб чиққан. Рецепт аниқ, равон ҳуснихат билан сиёҳ ёки шарикли ручкада ёзилади. Рецепт юридик ва ҳисобот ҳужжати ҳисобланганлиги учун рецептда тўғрилашга, бўяшга рухсат этилмайди. Шифокор дорини қуйидаги тасдиқланган махсус рецепт бланкаларига ёзади. 1. Дорини тўла нархига сотиб олиш учун. 2. Баъзи бир гуруҳ беморларга дорини бепул олиш учун. 3. Гиёҳвандлик (наркотик) воситаларини олиш учун. Ушбу тасдиқланган рецепт бланкалари намуналарини келтирамиз. 4 Дорини тўла нархига сотиб олиш учун қуйидаги рецепт бланкаси Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни Сақлаш вазирининг 2010 йил 18 июндаги 191- буйруғи билан тасдиқланган. РЕЦЕПТ БЛАНКИ Бу рецепт бланкасида рецепт қисмининг ўлчами 105 Х 148 мм, корешогининг ўлчами 70 Х 148 мм бўлиб, иккала қисми ҳам бир вақтда тўлдирилади. 5 Баъзи бир гуруҳ беморларга дорини бепул олиш учун қуйидаги рецепт бланкаси тўлдирилади. РЕЦЕПТ БЛАНКИ Бепул дори олиш учун рецептни фақат амбулатория шароитида даволанаётган баъзи беморларга амбулатор-поликлиника муассасаси шифокори ёзади. Хавфли ўсмаларга қарши ва гиёҳвандлик (наркотик) воситаларга онколог ёки гематолог, қандли ва қандсиз диабетга қарши дориларга эндокринолог, психотроп моддаларга психиатр, силга қарши дориларга фтизиатр ҳамда инфекцион касалликларга қарши препаратларга инфекционист хулосаларига асосан рецепт ёзилади. Рецептнинг биринчи корешоги амбулатор-поликлиника муассасасига тўлов учун, иккинчи корешок беморга берилади. Гиёҳвандлик (наркотик) воситаларини олиш учун қуйидаги рецепт бланкаси (пушти рангли) Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни Сақлаш вазирининг 2001 йил 28 ноябрдаги 527- буйруғи билан тасдиқланган. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling