Тиллаходжа хайдарович абдуходжаев, фанил фаридович загрутдинов, дилбархон файзирахмановна болтабаева


Validolum), ретинол ацетатининг 3,44%; 8,6% мойли эритмалари (Sol. Retinoli acetatis


Download 2.38 Mb.
Pdf ko'rish
bet23/72
Sana06.10.2023
Hajmi2.38 Mb.
#1693623
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   72
Bog'liq
Retseptura F. Faridovich

Validolum), ретинол ацетатининг 3,44%; 8,6% мойли эритмалари (Sol. Retinoli acetatis 
oleosae 3,44%; 8,6%) ва бошқалар киради. 
Ичиш учун официнал эритмалар доимий бир хил ўзгармас концентрацияларда 
чиқарилса, бундай эритмаларга рецепт ёзишда дорининг лотинча номи қаратқич келишик 
бирликда ёзилиб, концентрация кўрсатилмасдан, умумий ҳажм кўрсатилади. 
Мисоллар: 10 мл суюлтирилган хлорид кислотаси (Acidum hydrochloricum dilutum, 
Acidum hydrochloricum dilutum)ни 5 томчидан 1 ош қошиқ сувда суюлтириб, кунига 3 маҳал 
ичиш учун буюрилсин. 
Rp.: Аc. hydrochlorici diluti 10 ml 
(Acidum hydrochloricum dilutum) 
D.S. 10 томчидан 1 ош қошиқ сувда суюлтириб, 
кунига 3 маҳал ичиш учун. 
5 мл валидол (Validolum, Menthol in menthylisovaleriate)ни 5 томчидан оқ қандга 
шимдириб, тил остига қўйиш учун буюрилсин. 
Rp.: Validoli 5 ml 
(Menthol in menthylisovaleriate) 
D.S. 5 томчидан оқ қандга шимдириб, тил остига қўйиш учун. 
Агар официнал эритма бир неча концентрацияларда чиқарилса, албатта, неча 
процентлиги кўрсатилиши шарт (масалан, ретинол ацетатининг 3,44%ли ва 8,6 %ли мойли 
эритмалари чиқарилади). 
Мисол: 10 мл ретинол ацетати (Retinoli acetas, Retinol)нинг 8,6% ли мойли 
эритмасини 1 томчидан 1 ош қошиқ сут билан кунига 1 маҳал ичиш учун буюрилсин. 
Rp.: Sol. Retinoli acetatis oleosae 8,6%-10 ml 
(Retinol) 
D.S. 1 томчидан 1 ош қошиқ сут билан 
кунига 1 маҳал ичиш учун. 
Ичиш учун эритмаларни оғиз орқали юборишни иложи бўлмаганда, тўғри ичак 
орқали (per rectum), яъни клизма - ҳуқна қилиш йўли билан юбориш мумкин. 


27 
Ҳуқналар тозаловчи, озиқлантирувчи ва даволовчиларга бўлинади. Тозаловчи 
ҳуқнада ичак пастки қисмларини тозалаш мақсадида илиқ сувдан ёки ични сурувчи 
моддалардан қўшиб фойдаланилади. 
Озиқлантирувчи ҳуқнадан бемор оғиз орқали овқатланиши қийинлашганда 
фойдаланилади. Озиқавий суюқлик (250-300 мл) 38-40
о
С гача илитиб юборилади. 
Даволовчи ҳуқналар беморга ҳам умумий, ҳам маҳаллий таъсир олиш мақсадида 
қилинади. Дори моддаси ҳуқна ҳолатда юборилса, жигарга бормай тўғридан тўғри пастки 
венага тушиб, бутун организмга тарқалади. Даволовчи ҳуқна тозаловчи ҳуқнадан кейин 
қилинади. 
Даволовчи ҳуқнага рецепт миқдорланмаган ва кенгайтирилган кўринишда ёзилади. 
Рецептда ҳуқнанинг таркибий қисмларининг номлари, миқдори кўрсатилгандан кейин 

Download 2.38 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   72




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling