Тиллаходжа хайдарович абдуходжаев, фанил фаридович загрутдинов, дилбархон файзирахмановна болтабаева


Download 2.38 Mb.
Pdf ko'rish
bet19/72
Sana06.10.2023
Hajmi2.38 Mb.
#1693623
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   72
Bog'liq
Retseptura F. Faridovich

 
СУЮҚ ДОРИ ШАКЛЛАРИ 
Суюқ дори шаклларига эритмалар, дамламалар, қайнатмалар, тиндирмалар, 
эмульсиялар, суспензиялар, суюқ экстрактлар, шилимшиқлар, сироплар, микстуралар, 
ширалар киради. 
Эритмалар - Solutiones 
(Эритма - бош келишик бирликда Solutio, қаратқич келишик бирликда Solutionis,
қисқартмаси Sol.


23 
Эритма - дори моддасини эритувчида эритиш йўли билан тайёрланадиган (дори ва 
эритувчидан таркиб топган) суюқ дори шаклидир. Эритмалар сиртга ишлатиш учун (ad 
usum externum), ичиш учун (ad usum internum) ва инъекция учун (pro injectionibus
қўлланилади. 
Эритувчи сифатида кўпинча дистилланган сув (Aqua destillata), баъзан 70%, 90%, 
95% этил спирти (Spiritus aethylicus 70%, 90%, 95%), глицерин (Glycerinum), суюқ мойлар: 
вазелин мойи (OleumVaselini), шафтоли мойи (Oleum Persicorum), зайтун мойи (Oleum 
Olivarum) ва бошқалар ишлатилади. Шунинг учун сувли, спиртли, глицеринли, мойли 
эритмалар фарқланади. Эритмалар - чин ва коллоид бўлиши мумкин. Чин эритмалар тиниқ, 
ўзида ҳеч қандай чўкма бўлмаслиги керак. Коллоид эритмаларга - колларгол, протаргол, 
шилимшиқ эритмалари киради. 
 
Сиртга ишлатиш учун эритмалар - Solutiones ad usum externum 
Сиртга ишлатиш учун эритмалар кўз, қулоқ, бурун томчиси сифатида, терига 
сингдириб суркаш, компресс қилиш, яраларни ювиш, оғизни чайқаш, ҳуқна қилиш учун 
қўлланилади. Томчилар 5-10 млдан, бошқа мақсадлар учун 50-500 млдан буюрилади. 
Эритмаларга рецепт қисқартирилган ва кенгайтирилган кўринишда ёзилади. Сувли 
эритмаларга қисқартирилган кўринишда рецепт ёзишда дори шакли номидан яъни Solutionis
(қисқартилгани Sol.) қаратқич келишигида дорининг номи, эритманинг концентрацияси ва 
ҳажми кўрсатилади, D.S. билан тугалланади. Рецептда сувли сўзи кўрсатилмайди. 
Сиртга ишлатиладиган эритмалар концентрацияси: а) асосан фоиз (процент) ларда; б) 
баъзан (ўта суюлтирилган эритмаларда нисбатларда (1:500; 1:10000 ва ҳоказо); в) жуда ҳам 
кам ҳолларда масса-ҳажм нисбатда (0,1-200 ml, 0,5-180 ml ва ҳоказо) кўрсатилади. 
Мисол: 500 мл 0,02% ли фурацилин (Furacilinum, Nitrofural) эритмаси. Яраларни 
ювиш учун буюрилсин. 

Download 2.38 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   72




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling