Тинчлик махалла Махалламиз +++++++ сафида бўлаяпди


Download 31.4 Kb.
bet2/3
Sana18.06.2023
Hajmi31.4 Kb.
#1578049
1   2   3
Bog'liq
Тинчлик махалла,

Навоий махалласи
Тўрткўл туманида ишчи оиласида туғилганман. Отам туман тез тиббий ёрдам бўлимида шофёр бўлиб ишлайди. Онам нафақадорлар, туман тиббиёт бирлашмасида оддий ишчи бўлиб ишлаган. 2010 йилда Қорақолпоқ Давлат университетининг физика-техника факультетининг физика йўналишида сиртдан ўқиб тугатдим. Шу йили 22 – мктабда физика фани ўқитувчиси бўлиб ишга кирдим, мактабда болалар билан ишлаш жуда хам қизикарли,болаларда фикрлар хилма хиллиги бўлади, ўқиш ўқитиш жараёнида улардан кўп гина нарсаларни топиш мумкин.
2013 йилда Иқтисодиёт коллежида физика фани ўқитувчиси бўлдим. 2015 йилдан 2022 йил май ойигача 30 – сонлий умумий мактабда физикадан дарс бердим. 2022 йил май ойидан Навоий махалласига хотин қизлар фаоли бўлиб иш бошладим иш фаолиятим давомида аёллар дафтарига 61 нафар аёл киритилди, шунингдек 6 нафар аёлга субсидия асосида тикувчилик қилиши учун тикув машинаси берилди. Хозирда аёллар хар бири оиласи билан биргаликда хонадони тинчлиги фаровонлиги учун мехнат қилмоқдалар, аёлнинг даромади етиб қиладиган ишлари маълум бўлса бас улар ўз хаётидан мавнун бўлиб яшайдилар. Биз махалла фаоллари хам махалламиз аёлларининг ўз хаётларини яхши томонга ўзгартириш борасидаги хизматларини юксак қадрлаймиз, бу шунчакий қадрлаш эмас балкий инсоннинг инсонга мехр мухаббат белгисидур.
Инсон хаётидаги гўзал ўзгаришлардан мавнун бўлади ва уни янада гўзаллаштиришга интилади. Интилиш эса тадбиркорлик, ишбилармонлик қилиб яшаётган оилаларимизнинг бугуни ва эртаси учун хаводек зарур.
Махаллада хатлов ўтказилди аёллар дафтарига киритилган Зумрад Қурбанова субсидия асосида тикув машинаси олди у тикувчилик қилмоқчи, негакий аёлларимиз учун фарзандлари ёнида ++++ қилиши осонроқ. Унинг аввалдан шогирдлари бор улар Зумрад Курбоновага қўл қанот бўлиб ёрдам беришадилар. З.Курбанова тиккан кўйлаклар чапонлар, костюм, юбкалар, қўпчиликка манзур бўлаётгани билан ажралиб туради. Шунингдек Саломат хам субсидия асосида тикув машинаси олди, бугун тўй қилаётган оилалар хам, кўрпа, кўрпачаларини янгиламоқчи бўлганлар тикувчи излайди. Бизнинг Саломат ундай тикувчилардан. Шогиртлари хам жуда чаққон, камтарин қизлардир. Улар устозлари билан биргаликда кўрпа тўшак, кўрпачаларни тикишади.
Аслида кўрпа, тўшак, кўрпача тикиш учун хам ўқув керак, шунчаки тикавераман дейиш нотўғри, чунки кўрпача, тўшак, кўрпалар хар куни ёки 2-3 ойдан қайта тикилмайди, кўрпача чидаши керак қолаверса тўйга айтиб тикиладиган кўрпа кўрпачалар кўпчиликнинг дидига мос бўлиши зарур, Саломат бу борада анча тажрибага эга. Шу билан биргаликда бу ишнинг мехнати анча оғир, пахтасини қовиб ич астарини тикиб сирти кийғизилган кўрпа кўрпачалар тикиш учун тахлангач утириб тикиб чикилади. Тикиш билан бичишнинг хам фарки бор, бугун Саломат ва унинг шогиртлари килиётган ишини кўкиб ёшлигимизда момо бувиларимиз туйлардан аввал курпа кймоқ маросимида тикилган кўрпа тўшак кўрпачалар кўз олдимизга келиб. Ўзбек суннат тўйида бир кўрпа бир тўшак иккита ёстик тикилса, ўғил улантирганда тўрт кўрпа, тўрт тўшак 8-10 кўрпача яна шунча ёстик килмаса оналаримизнинг кўнгли жойига тушмайди. “канча канча”, килдинг деб бир бирларидан сўраб ҳам қўйишади, шундай экан Саломат ва бошка кўрпа тўшак тикувчиларга иш хамиша топилади. Албатта махаламиз катта, одамлари бир бирига мехри бор, борини бирга бахам кўришади, йўғи болса хайрия килишади. Қадимий махалла, махаламизда олий маълумотли ўқитувчи, шифокор, мухандислар ва бошка соха вакиллари кўп, мактабни битириб олий ўкув юртига ўкишга кираётган ёшларимиз борлиги тахсинга лойик, бирор жойда тўй ёки марака бўлса хамма хабар олиб келишади. Шунинг учун хам махалла отанг махалла онанг дейшса ажаб эмас.
Қурбанова Раъно
Навоий махалла фукаролар йиғини хотин кизлар фаоли.


Жайхун
Бугун ва эртангнинг шиори - харакат
2001 йилда мактабни 2004 йилда коллежни битирдим, дадамиз Латиббоё Раззаков маданият ходими эди бу отамизнинг гўзал ашулаларини тинглаб ўсдик 2018 йилда вафот этдилар, фарзанд ота-она қадр қимматини ўзи фарзанли бўлганидан кейин биларкан. Онамизнинг эртаклари бувимизнинг ўгитлари бизниулғайтирди.
2010 йил Сарабий агроиқтисодиёти коллежига ўқув ишлари котиби бўлиб ишга кириб ишга кирдим, ишимни жуда яхши кўриб ишладим. 2013 йил турмушга чиқдим, ўша йили Техникумга ишга жойлашдим ЭХМ +++ тори бўлдим, фарзандли бўлиб аввалги ишимдан қолиб кетдим, бекор ўтиришни хохламадим, уйдагилар билан маслахатлашиб бозорда савдо сотиқ қилдим. 2020 йил ёшлар ишлари бўйича хоким ўринбосари Хайрулла Матназаровдан ёрдам сўрадим, унинг тавсияси билан ++++++++++ олишга қарор қилиб ўқишга кирдим. Ҳозирда 3 чи қурсда сиртдан ўқияпман. Биласизми вақтида берилган маслахат жуда акс отар экан.
2020 йил май ойида махалла инспектори бўлиб ишга тайинландим 2021 йил сентябрда Жайхун махалласига хотин-қизлар мутахасиси ва 2022 йилда махалла хотин-қизлар фаоли бўлдим. Хотин-қизлар билан ишлашишни жуда яхши томони бор, сиз ўзингизга йўқини аёллардан олиб тўлдирасиз, чунки махалла аёллари ичида ўз ишининг устаси, гўзал фазилатли опа-сингилларимиз талайгина. Уларнинг гапи сўзи, ўзини тутиши, ўрнини билиши жуда меёрида, мана шкндай аёлларни оқила аёллар гурухига қўшиб қўямиз, керагида ёрдам сўраймиз. Моможон она Собурова кўп йиллар Нотариус бўлиб бишлаганлар, махалланинг олди оилаларидан, фарзандлари хам ибратли. Зулхумор Рўзимбетова болалар боғчасида ишлайди, Шукиржон Худойбергенова ходим опалар, Рохат Якубова, Барно Юсупова, Олтин Қурбановаларнинг хаммаси махалламизнинг саранжон сариштали оилаларидир. Бибимаръям Юсупова аёллар дафтарида боқувчисини йўқотган тоифасида турибди Умра сафарига копчилик ёрдами билан бориб келди.
Аёллар дафтарига 2022 йил 51 та аёл қиз киритилди, 13 нафари ишсиз эди иш билан таъминланди, 12 нафари тадбиркор бўлишди. Тадбиркорлик қилиш учун одмга жуда катта иқтидор керак, бу эса бровда бор бровда йўқ. Аммо кун кўрганни куни ортиқ деган гап бор дерди бувим. Кун кўриш учун ўғирлик билан ёмон ишдан бошқасини қилаверасиз. Мана Нафосат Шарипова 35 миллион сўмлик кредит олиб тикув машинаси ва тикув жихозлари олди, кўлида аёллар дафтарига киритилган 10 нафар қизни иш билан таъминлади. Бунинг ўзи бўлгани йўқ, чунки сиз “тикувчи” деганингиз билан тикувчи бўлиб колмайсиз анча тер тўкишингизга тўғри келади. Айниқса ўша ўнта қизимизнинг хам тақдири тикувчилигимизга боғлиқлигини у хис қилади. Ва улар билан алоҳида шуғулланади, одамларга бир гап айтсангиз дарров тушунишади, одамлар бор бу ёқдан гапирсангиз ўз билганидан қолмайди. Яхшиям Нафосатнинг шогирдлари нимадир ўрганиб олай ва оиламизни таъминлайлик деган кизларжон иш ўрганяпди, ха демай улар хам алохида цех очиб олишади, буюртма олиб ишлашяпди. Нафосат Шарипова бугун туман ҳунармандлар уюшмаси аъзоси унга ойлик маоши белгиланган. Гап билганга 1 иш билганга минг танга дегани мана шу болса керак. Наргиза Кенжаева аёллар дафтарида туради 25 миллион сўмлик кредит олди, бугун бозорда ўзининг цехи бор, кийим кечак тикади Наргиза камтаргина қиз, хамманинг муомаласини қойиллатиб қилади, кўйлак тиктиришга келган мижозлар ундан хурсанд бўлиб кетишади. Мухаббат хам тикувчи, у хам тикувчилик қилади хар бири 25 миллиондан кредит олиб иш бошладилар.
Зулхумор Мавлонова қандолатчи у хам 25 миллион сўм кредит олиб иш бошлади, қандолатчининг ширинлиги пишириғига хам ++++ шу сабабли хам буюртмага келганларни хушмуамолалик билан кутиб олишади, қизлари билан куну тун тик оёқда туриб таёрланган кўпчиликка манзур бўляпди. Она ўз қизларини иш билан банд қилди, улар нафақат бозорга балки тўйларга хам буюртма олишади, энди аста аста фойдага чиқишяпди.
Инсон шунчаки харакат қилмайди, балки бирор мақсад сари юради. Зулхумор ва унинг кизларининг мақсади хам элга халол хизмат қилиб, халол ризқ топиш. Тўғри бугун бозорларда, дўконларда пишириқлар тўлиб турибди, хатто Урганчдан хам келтиришяпди, кимдир хаммасини ким олади дейиши мумкун, аммо ота боболаримиз айтиб қўйишибди-ку: Карвони бирни ризқи бўлак.
2023 йилда аёллар дафтарига боқувчисини йўқотган Ирода Аметова хам киритилганди, аёл ўзини тутиб олиши учун уни қўлимиздан келганча қўллаб қувватлашимиз керак эди. Озми кўпми бу ишни қилишга харакат қилдик. Ахир Оллохнинг иродаси биз нима хам қила олардик. Унга 25 миллион сўмлик кредит беришди, хамир қорадиган аппарат олиб ++++++ печка олди, энг яхши томони шундаки аёл “Равшанбек-Ирода”деган кичик корхона очди. Уйида ўтириб нон, патир, буханка, лағмон пишириб буюртма асосида ишлайди. 3 нафар аёллар дафтаридаги қизларни иш билан таъминлади, энг қувонарлиси чучвара тугиб тарқатсам деяпди. Лағмонни қўлда чўзиб +++ ди. Энди апарат олиб бермоқчимиз, қизи Динора тикувчи, Хоким ёрдамчиси Фурқат Авезимбетовнинг тавсияси билан субсидия асосида тикув машинаси олиб бердик. Шуни айтишса керакда еган оғизга ош, йиғлаган кўзга ёш бераман деб. Нима бўлганда хам энди тўхташ мумкун эмас, фақат олға. +++++ “Равшанбек Ирода” кичик корхонасининг келажаки порлоқ бўлади.
Махалламизда тадбиркорлар жуда хам кўп. Шахло Матякубова ва Нафисахонларга қорамолнинг ем хашаги учун 5 миллионсумлик кредит берилди, ва хар куни ўзларидан ортган сут, қатиқни сотини йўлга қойдилар. Хунармандимиз Дилафруз Жумабаева қуроқ қурийди, кўрпача, кўрпа, чимилдиқ, дўппи тикади, бозорда дўкони бор ўзи тикиб хам сотади, ёнида ўтирганларга хам тарқатади. Хунар хунардан ризқинг ўнар деб бекорга айтишмаган “Одамларимиз” дейди юртбошимиз, - бугун яхши яшашлари керак. Ха бунинг учун эса хар бир инсоннинг юрагида ўти, олови бўлмоғи зарур, ана шу олов сизни харакатлантиради. Бу асли бугуннинг ва эртанинг шиёридир.
Азиза Раззақова,
“Жайхун” махалла фуқаролар йиғини хотин қизлар фаоли.


Download 31.4 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling