Тинчлик махалла Махалламиз +++++++ сафида бўлаяпди


Download 31.4 Kb.
bet3/3
Sana18.06.2023
Hajmi31.4 Kb.
#1578049
1   2   3
Bog'liq
Тинчлик махалла,

Калтаминор


Тошкент молиа институтининг молия ва иқтисодиёт факультетининг2 қурсида ўқийман 41 ва 46-сонли умумий таълим мактабларида дарс бердим, бирнарсадан жуда хурсандман қайнота ва қайнонамнинг дуоларини олдим иккаласи хам рахматлик бўлиб кетишди, 3 нафар фарзандим бор турмуш ўртоғим Россияда ишлаяпди, оила каму кўстини тўлдириб яшаш бу барибир аёлнинг вазифасига киради. Базида кексалар оила қачон мустахкам бўлади, қачонки аёл ширинсуқан бўлса. Яқинда бир кўрсатувда бир кекса аёл гапириб қолди, аёл деди у – агар эрини хурмат қилса оиладаги хамманинг мехрини қозонади, агар эрини сийламаса у хаёт бўлмай бир кун келиб қулаб тушади, болаларининг ўртасида сарсон бўлади. Турмушга чиқадиган йилим сенатор шоира Гулистон опа Аннақличева билан учрашув бўлди. Шунда опа бир гапни айтдилар, қайнота ёки қайнонани мухокама қилиш учун келинга хуқуқ берилмаган, у фарзандини шу даражага етказиб сизни унга тенг билиб олиб беряпди, сиз бунга кўниб хизматини қилинг. Бу сўз хар доим қулоғимда жаранглаб туради, онамиз хам хурмат эътибор хақида хар доим биз фарзандларга ўқтириб келадилар, қайнонам рахматлик фарзандларимни хам тарбиялашимга ёрдам бердилар. Бугун улар орамизда йўқ ўринлари билиниб турибди.
2022 йилда овул фуқаролар йиғини хотин қизлар фаоли бўлиб ишга тайинландим. Ўша йили 120 аёл қизларни аёллар дафтарига киритдик. 2023 йилда эса 267 нафар аёл қиз кирди “Калтаминор” 3га бўлинди шундан кейин бизда 7800 ахоли бўлиб шунинг 4010 нафарини аёллар ташкил этади.
Қишлоқ жойи нима қиламан, нима боқаман десалар имконият бор масалан тадбиркор, Зулфия Тўраева 24 миллион кредит олди ва кўпчилик билан шуғулланаяпди унинг илари яхши. Аввалдан кўй, сигир, бузоғи бор эди, фарзандлари бор, хамма ишни ўзлари қилишади. Кредит хисобила 15 та қўй олишди, бугун Зулфия Тўраева оилавий бўлиб қўй боқишяпди. Аслида ота боболаримизнинг бир гапи бор, товуқ асрагунча кўй асра, қўй асрагунча сигир бузоқ асра. Ажаб эмас Зулфия қўй боқиб ривожланиб яна бир икки йилга хўкиз олиб боқса+++ боқадиган бўлса. Албатта хизмат қиладиган одамга хамма жойдан иш топилади, фақат мехнатдан кочмаса бўлди, айтишадику мехнатдан келса бойлик, турмуш бўлар чиройли деб. Турмушимизнинг чиройли бўлиши ўзимизга боғлиқ экан.
Ўғилсапар опа Мухаммедова бу йил 58 бахорини қаршиладилар турмуш ўртоғи Оллаберди Тайлоков билан маслахатлашиб 33 миллион сўмлик кредит олиб 16 та наслдор қўй сотиб олишди наслдор кўй биласиз у катта даромад манбаи. Яқинда улар севиниб қолишди чунки 16 та қўйнинг барчаси туғишди. Ахир энди 16 кўй 32 бўлди, ишбилармон хар ++++++++ олға силжиб кетишини ўйлаб елиб югуради. Ўғил Ўғилсапар опалар хам шундай, кўйларни озиқлантириш, яйловда боқиш жуда фойдали. Буни қишлоқда яшаётган кўпчилик билан шуғулланиб юрган қишлоқдошларимиз жуда яхши билишади. Шунинг учун хам Ўғилсапар опа қўйларининг оёғида ориқланишига катта этибор беришади. Ўғилсапар опа кўйларини оилавий боқадилар. Келинлари, фарзандлари, неваралари хам бу ишдан четда қолишмайди.
Зулфия Курбансаатова хам аёллар дафтарига киритилган каттагина ери бор. Азалдан боғи бор болалари билан дехқончилик қилишади. Аёлга моддий ёрдам берилди, 3 нафар фарзанди бор, бир қизи турмушга чиқди, зулфия Курбансаатова жуда ўз ишининг устаси, ерига полиз сабзавотлар экинлари экади. Махсулотлар бугун бозорга чиқарилмоқда, айниқса боғи гуллаб яшнаган олча, ўрик, шафтоли, қорали, нок ха демай пишиб етилади. Нафақат ўзимизнинг бозоримиз балки Қорақолпоғистоннинг бошқа туманларига хам меваларни сотиш учун олиб боришади. Нукус бозорида махсулотлар туриб қолмайди бу эса ишбилармон аёл учун айни муддао бўлади.
Субсидия ҳисобидан 8 нафар аёлга тикув машинаси берилди улар тикувчилик билан шуғулланишади, кўйлак чапанлар тикишади. Ўтган йили 52 нафар аёлга 1 миллион 200 минг сўмдан моддий ёрдам берилган бўлса. 2023 йилга келиб 1 миллион 200 минг сўмдан пул олишди 30 аёл пиллачилик билан шуғулланишади.
Сапти Еганматова 80 грам ипак қурти олди, хар йили оиласи билан ипак қурти боқади. Улар оилавий кўпчилик ўғли, қизи, келини, онасига ёрдам беради, Сапти Еганматованинг пиллачилик бўйича кўп йиллик тажрибаси бор, ипак қурти инсон қўлидан озиқланади, япроқ ейдиган даври ишчи кучи кўп керак бўлади куртни уйкуга етказиб пиллалар озгина тин олади.Сапти опага бу ишларини қилавериб ёд бўлиб кетган ипак қурти жуда нозик жонивор хона сал совиб кетса, ёки сўпчанларга чумоли оралашса хам жонивор ёпроқ ейолмай қолади.Шунинг учун хона харорати текширилиб сўнгаклар тозаланиб озода соқлаб кўйишади бу эса ипак қуртинингмеберилди ўсло ривожланиши учун замин қадирлайди.
Қишлокда бир яхши томони боқимандаган ёўк хамма ер экиб, мол бокиб, боғ парваришлаб оиласига даромад олиб келишади уларнинг ўз мехнатидан хурсантлигини куриб ўзингиз хам севиниб кетасиз.
Саёт Тичкелдиева қишлоқдаги 10 – сонли мактабнинг директори, у махалладаги оқила аёллардан бири ўзи Қорақолпоғистон Юқорғи Кенгеси Депутати.
Саёт Тичкелдиева билан қишлоғимиздаги тўйларни бирга ўтказамиз, бирор жойда уриш жанжал бўлиб қолса хокимятга етмасданоқ қишлоғимизнинг ўзида хал қилишга харакат қиламиз. Саёт Тичкелдиева хаммасига улгуради, Асосийси қишлоғимизда унинг хурмати баланд, мактабдаги ишлари хам жойида. Саёт Тичкелдиева номи на фақат қишлоғимизда балки туман, Республикамизда яхши таниш, у бизнинг фахримиз.
Яна бир оқила аёл Гулширин Суюнова қишлоғимиздаги 41 – мактаб директори, у хам матабдаги рахбарлик ишидан ташқари хардойим овулимизнинг хар бир кунида иштироки бор, айниқса қизлар тарбияси, уларнинг дарсдан бўш вақтларини мазмунлий ўтказиш, тарбиявий соатларни ўз вақтида мазмунлий ўтказиб туради ва бўш пайтларида қизлар олдига кўпни кўрган интизомли оила вакиллари кекса онажонларимизни чақириб ўгит насихатларни беришни йўлга қўйган. Шунинг билн биргаликда оилавий болалр боғчаси ташкил қилган ва боғчада 25 нафар кичкинтой тарбияланмоқда, 2 нафар тарбиячиси бор.
Қишлоғимизнинг чинаккам ишининг уста аёллари жуда кўп, улар барча сохада илғордирлар. Ширин Какабаева хам шундай аёллар вакили, у 1991 йилдан буён қишлоғимиздаги, оилавий поликлиникада генеколог вазифасида ишлаб келяпди.ўзининг хам 3 нафар фарзанди бор, аёл кишлоғимиздаги кўплаб аёлларга доялик қиган, қишлоғимизда уни деярли хамма танийди, десам бундан кўриниб турибдикий у овул болаларининг онаси хисобланади. Бу шунчаки гап эмас фарзандни дунёга келтириш учун унга келган аёллар бу ердаги Ширин Какабаевани кўришади, Ширин опа барчага ўзининг керклий маслахатларини беради. “Калтаминор” ўз номи билан машхур бўлиб клган юрт. Чунки бу юртнинг кўплаб фидоийлари юзлаб эл оталари, оналари дунёга танилган улар билан фахрланиб яшаймиз.


Ақжагул Муратова “Калтаминор” овул фуқаролар йиғини хотин-қизлар фаоли.
Download 31.4 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling