Тинчлик махалла Махалламиз +++++++ сафида бўлаяпди
Download 31.4 Kb.
|
Тинчлик махалла,
Тинчлик махалла Махалламиз +++++++ сафида бўлаяпди. Махалла менинг хаётимда мухим ўрин эгаллайди. Номи Тинчлик бўлган махалламизда чиқиб турадиган баъзи гап сўзлар инсон хаёти олдида арзимас холатдир. Роман ака ва Гулсара опалар хонадонига келин бўлиб тушганимга 17 йил бўляпди. Аввал мактабни кейин коллежни битказдим, кейин 9 – сонли болалар боғчасида тарбиячи бўлиб ишладим. Мактаб даврида хаётга бўлган кўз карашларимизда озгина тушунмовчиликлар бўлиши мумкун. Аммо ишга кириб инсонлар билан мулокатга киришиб, хаётни баланд пастини била бошлаймиз, хамманинг ўз хаётий хақиқатлари пайдо болади, мени эса бу бир – бировга дўст ва кадирдонлик туйғуларидир. Аввал онам кейин эса отам вофот этди, биз фарзандлар колдик. Шунда билдимки хаёт жуда қисқа, биров бировни қўлламаса бўлмайди, сиз кимгадир кераксиз, кимдир эса сизга. 2007 йилдан 2011 йилгача болалар боғчасида ишладим. Турмуш ўртоғим билан Россияга кетиб ишлаб хам келдик. 2015 йилда 5-сонли болалар боғчасида ишлаб 2022 – йилдан махалламизга хотин қизлар фаоли бўлиб тайнландим. 2022 йилда “Аёллар дафтари” га 53 аёл қиз киритилди. Аёл дафтарга киритилар экан эртага ўзини, оиласини тиклаб хаётга бўлган қизиқишлари ортиши керак. Ана шунда биз қилган ишимиз орқали кигадир фойдамиз текганидан хурсанди бўламиз. Махалладошимиз Ойгул Турунтоева 33 миллион олиб 5 та тикув машинаси олди ва тикув цехи очди 10 нафар шогирди бор. Ёз бойи кўйлар, бахор, куз фаслида костюм юнгли, юнгсиз ва бошка кийим кечаклар тикиб бозорга олиб чиқишади. У азалий тикувчи эди энди ўзини ривожлантирди. Унинг тиккан кийимлари чиройлий, бежирим ва хамёнбоблиги билан барчага бирдай маълумбўлади. Негакий кўйнакларининг урфга мослиги бирламчи бўлиб бу тикувчининг ўта дидлилигини билдиради. Бу борада Ойгул Турунтоеваги етадигани йўқ. Адолат Жуманиёзова эхтиёжманд оила хисобланади. Ишсиз эди, 5 миллион сўмлик кредит хисобидан тикув машинаси берилди. Адолат Жуманиёзова янги машинада тадбиркорликни давом эттирмокда. Буюртмалар олиб тикяпди. Бир кўчада 2-3 га яқин тикувчи бор “қай бирига мижоз топилади” деган гап тўғри эмас. Қайси тикувчи +++++ тикувчилардай қилиб тикиб берса ўша тикувчини морида бўлса хам излашади. 2022 йилда 23 нафар аёлга 1 миллион 200 минг сўмдан Моддий ёрдам 3 нафар кизимизга субсидия хисобидан тикув машинаси, яна биттасига печка олди. Қилинаётган барча ишлар бу юртдошларимизнинг биз аёл қизларга кўрсатилаётган ғамхўрликлардир. Анажон Каландарова оилавий тадбиркор. Пишириқлар пиширади булочка, турли ширинликлар пишириб бозорга тарқатади ҳам уйда буюртма олади. Албатта хамма пишириқчи дейшингиз мумкун аммо тайёрлаган махсулотни кўриб бахо берилади. Анажон Каландарова шунчаки пиширмайди, пиширган пиширикларини еб кўрсангиз бахо берасиз. Махалламизда тадбиркорлар жуда кўп. Ойжон Аллаберганова хам мана шундай иш билармон оилалардан хисобланади. 33 миллион кредит олиб ишини ривожлантирди. У дўмбоқ жўжа олиб парваришлайди. Оилавий тадбиркорлар бу ишнинг хадисини олишди қачон ем бериш, қачон сув ичириш, қачон сўйиб гўштини сотиш анча мехнат талаб қилади, аммо қаерда осон иш бор, осонлик билан нон топиб бўлмайди. Ўтган йили анча ишладилар, бу йил хам даромадга чиқиб ўзларини тутиб олишди++++++ 200 дан ортиқ дўмбоқ жўжаларни олиб гўштга чиқариб бўлмади деб ўтирса ютқазади. У кор доим харакатда бўлса қўлидан қўлига ++++ кўмилаверади. Ойжон Аллабергенова бу гапни айтиши кераги йўқ, ўзи яхши билади. Махалламизда бугунги кунда 2548 та ахоли бўлиб шунинг 1219 таси аёллар “Тинчлик” кўчадаги Гулзор Салимова ёшлигидан гул парваришлашни яхши кўради, қаерга борса чиройли бўлиб очиладиган гулни излайди ва олиб келади, ўтган йили томорқасига 5 миллион кредит хисобидан иссиқхона қурибди. Гулзор опанинг қувончи чексиз бўлди, гулларининг нихолини уруғларини экиб иссиқхонада гулларининг ++++ уриб кўкариб чиқиши оила аъзоларини хам севинтарди. Меъёрига етиб ўсган гул кўчатлари тувакларга кўчирилиб бозорга чиқарилди. Гулзор опанинг бозорда гул сотаётганини кўриб кувондим. Аёл “бир йиллик оиламиз даромадини бозордан гул савдосидан топдим” деяпди. Мехрибон Каримжонованинг оиласи аввалдан тадбиркорлик қилишади. Қолаверса намунали оила, узоқ 60 йил бирга яшаган. Мехрибон қўли гул тикувчимиз, қолаверса кийимларининг материалларини хам ўзлари олибкелади, буюртмаси жудахам кўп. Ўзи туман хунармандлари уюшмасига аъзо, ўнлап аёллар, ёшлар дафтарига кирган қизларни ўқитиб касб хунарли қилиб сертификат беради. Кўплаб шогиртларининг ўзлари хам цех очиб буюртма асосида ишлашяпди. Мехрибон опанинг энг яхши фазилатларидан бири бу бошлаган ишини охирига етказмай қўймайди. Шахло Нуриева хам 20 йиллик чевар тикувчиликни ёшлигида махалласидаги Ширин опа деган тикувчи аёлдан ўрганган. Шахло опа хам аёллар дафтарига киритилган қизларга касб хунар ўргатяпди. Дилноза ++ ва Субсидия хисобидан аёллар салони жихозлари олди. Бу йил аёллар дафтарига киритилган аёл қизларнинг 72 нафари бандликка юборилди, 12 нафари тадбиркорликка юналтирилди, 11 нафар ногиронлиги бор инсонга, 13 нафари боқувчисини йўқотганларга, 2 та фарзанди ногиронга 1 миллион 200 минг сўмдан 1 мирталик ёрдам 1 нафар уйсиз аёлга ижара пули тўланади, 3 нафари касб – хунарга ўқитилди, 1 таси жамоат ишчиси бўлди. Манашу ишларнинг барчасида махаллада фаолият олиб бораётган 5 лик тизимининг хиссаси катта. Махалла жуда катта даргох, унинг ўз фаоллари, окила аёллари, кўча бошчилари бор, улар махаллага кўзу қош бўлиб ёрдамини аямаяпдилар, шунинг ўзи махалламиз туманимизда илғорлар сафида бўлади. Зухра қличева “Тинчлик” махалла фуқаролар йиғини хотин-қизлар фаоли. Download 31.4 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling