Тинчлик ва инсониятнинг хавфсизлигига қарши жиноятлар Режа


Download 33.98 Kb.
bet2/5
Sana08.11.2023
Hajmi33.98 Kb.
#1756592
1   2   3   4   5
Bog'liq
tinchlik va insoniyatning khavfsizli

Жиноятнинг объекти тинчлик ва инсоният хавфсизлигидир.
Объектив томондан жиноят (ЎзР ЖК 151-модда 1-қисмида жавобгарлик белгиланган қилмиш) агрессияни режалаштиришда ёки унга тайёргарлик кўришда ёхуд шу ниятни амалга ошириш мақсадида тил бириктиришда намоён бўлади.
Субъектив томондан агрессия фақат тўғри қасд билан содир этилади. Қилмишнинг сабаб ва мақсади жиноятнинг квалификациясига таъсир кўрсатмайди.
Жиноятнинг субъекти бўлиб ҳарбий хусусиятдаги турли масалаларни режалаштириш ва ҳал этиш ваколатига эга бўлган давлатнинг мансабдор шахслари ҳисобланади.
Урушни қонун ва удумларини бузиш жинояти тушунчаси ва юридик таҳлили
Жиноятнинг объекти уруш олиб бориш қоидаларига риоя қилиш соҳасидаги халқаро муносабатлардир.
Объектив томондан жиноят қуйидаги ҳаракатларни содир этишда:
1) ҳарбий бўлмаган аҳолини ёки ҳарбий асирларни қийноққа солишда, жисмонан қириб ташлашда;
2) ҳарбий бўлмаган аҳолида мажбурий ишларда фойдаланиш ёки уни бошқа мақсадлар учун зўрлаб олиб кетишда;
3) халқаро ҳуқуқ нормалари билан тақиқланган уруш воситаларининг қўлланишида;
4) шаҳарлар ва аҳоли пунктларини беҳуда вайрон қилишда;
5) мулкни талон-торож қилишда;
6) юқорида қайд этиб ўтилган ҳаракатларни содир этиш тўғрисида буйруқ беришда намоён бўлади.
Субъектив томондан жиноят фақат қасддан содир этилиши мумкин. Жиноятнинг сабаби ва мақсади (ғараз, қасос олиш, шуҳратпарастлик) жиноятнинг квалификациясига таъсир кўрсатмайди.
Жиноятнинг субъекти 16 ёшга тўлган шахслар бўлишлари мумкин. Булар, одатда, ҳарбий қўмондонликнинг олий мансабдор шахслари, турли ҳарбий қисмларнинг командирлари, ҳарбий хизматчиларидир.
Геноцид жинояти тушунчаси ва юридик таҳлили
Геноцид – инсониятга қарши жиноят (сўзнинг асл маъносида бу – уруғни, қабилани ўлдириш маъносини билдиради). «Геноцид жиноятини тақиқлаш ва Унинг учун жазолаш тўғрисида»ги 1948 йилги Конвенциянинг 1-моддасида белгилаб қўйилганидек, геноцид тинчлик ёки уруш даврида содир этилишидан қатьи назар, халқаро ҳуқуқ нормаларининг бузилиши, жиноят ҳисобланади ҳамда Конвенция қатнашчиси бўлган давлатлар унга қарши, унинг олдини олиш чораларини кўриш ва уни содир этганлик учун жазолаш мажбуриятини оладилар.

Download 33.98 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling