Тиниқ ва тиниқ бўлмаган суюқликларнинг кинематик қовушқоқлигининг стандарт усули ва динамик қовушқоқлигини


Download 246.24 Kb.
Pdf ko'rish
bet2/13
Sana15.11.2023
Hajmi246.24 Kb.
#1775640
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13
Bog'liq
ASTM D 445 Word Мен

7. Реагент ва материаллар 
7.1 Хромат кислотаси билан тозалаш эритмаси, ёки хром бўлмаган, кучли оксидловчи 
кислота билан тозалаш эритмаси. (Диққат –хром кислотаси саломатлик учун хавфлидир. 
Бу моддалар билан ишлашда жуда эҳтиёткор бўлиш лозим, чунки улар жуда хавфли, 
юқори даражада коррозив ва потенциал хавфли токсик моддалар ҳисобланади. Агар бу 
каби моддалардан фойдалансангиз, тўлиқ ҳимоя воситаларидан, химояланган кийим, шу 
жумладан, тегишли қўлқоплар кийиш керак. Буғидан нафас олишдан сақланинг. 
Ишлатилган хром кислотасини эҳтиёткорлик билан бартараф қилинг, чунки у жуда 
хавфли ҳисобланади. Хромдан бошқа юқори даражадаги оксидловчи модда эритмалари 
ҳам юқори даражада коррозив ва органик моддалар билан таъсирлашганда хавфли 
ҳисобланади.
7.2 Намуна эритувчиси намуна билан тўлиқ эригунча аралаштирилади. Фойдаланишдан 
олдин фильтрланади. 
7.2.1 Кўпчилик намуналар учун учувчи нефть маҳсулотлари ёки нафта мос келади. 
Қолдиқ ёқилғилар учун битум сифат моддаларни олиб ташлаш учун толуол ёки ксилол 
каби ароматик эритувчилар билан олдиндан ювиш керак бўлади. 
7.3 Ювиш эритмаси, намуна эритувчиси (7.2 га қаранг) ва сув (7.4 га қаранг) билан 
аралашадиган ҳамда учувчан эритма бўлиши керак.
7.3.1 Ацетон мос келади. (Диққат – тез алангаланувчан). 
7.4 Сув, деионланган ёки дистилланган ва ISO 3696 нинг 3-синфига ёки D 1193 нинг 
талабларига мувофиқ бўлиши керак. Ишлатишдан олдин фильтрланг. 
8. Сертификатланган вязкозиметрнинг меъёрий стандартлари. 
8.1 Сертификатланган вязкозиметрнинг меъёрий стандартлари мустақил баҳолаш 
асосида лаборатория томонидан сертификатланган, ISO 17025 талабларига жавоб 
берадиган бўлиши керак. Вязкозиметр стандартлари D 2162 методида тасвирланган 
вязкозиметр воситаларига ўхшаш бўлиши керак.Viskozite standartlari D 2162 usulida 
tasvirlangan viskozimetr bilan taqqoslanadigan bo'lishi kerak. 
8.2. 
Сертификатланган 
эталон 
қовушқоқлик 
стандартининг 
ноаниқлиги 
(неопределенность) ҳар бир тасдиқланган қиймат учун кўрсатилиши керак (k = 2, 95% 
ишончли). ISO 5725 ёки NIST 1297 га қаранг. 

Download 246.24 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling