Тиниқ ва тиниқ бўлмаган суюқликларнинг кинематик қовушқоқлигининг стандарт усули ва динамик қовушқоқлигини
Тиниқ бўлмаган суюқликлар учун процедура
Download 246.24 Kb. Pdf ko'rish
|
ASTM D 445 Word Мен
12. Тиниқ бўлмаган суюқликлар учун процедура
12.1 Буғ билан тозаланган цилиндр ёғлари ва паст навли мойлаш материаллари учун 12.3 га мурожаат қилинг, танланган намунадан фойдаланишни таъминлайди. Қолдиқ қозон (ёқилғи) ёқилғиси ва парафинга ўхшаш (паст ҳароратда музлайдиган) маҳсулотларнинг кинематик қовушқоқлигига таъсир кўрсатиши мумкин бўлган иссиқлик билан ишлов беришнинг табиати 12.1.1-12.2.2 да тасвирланган. Кейинги процедура бу таъсирни камайтириш учун амалга оширилиши керак. 12.1.1 Умуман олганда, тиниқ бўлмаган суюқликлар учун тескари оқим вязкозиметрлари ишлатилади. А1.1, С жадвалда кўрсатилган. 12.1.2 Намунани махсус идишда1 соат мобайнида60±2 °C печкада қиздирилади. 12.1.3 Намунани идишнинг пастки қисмига етказиш учун мос узунликдаги таёқча билан яхшилаб аралаштиринг. Аралаштиришни парафин ёки чўкма таёқчага ёпишиб қолгунча давом эттиринг. 12.1.4 Идишни зич қилиб ёпинг ва 1 дақиқа давомида кучли силкитинг, токи яхшилаб аралашмагунча. 12.1.4.1 Юқори парафин таркибли ёки ёғли намуналар учун юқори кинематик қовушқоқ бўлган материалларнинг намуналари учун яхшироқ аралаштиришга эришиш учун ҳароратни 60°С дан юқорига ошириш керак. Намунани аралаштириш ва силкиниши енгил бўлиши учун етарли даражада суюқ бўлиши керак. 12.2 зудлик билан 12.1.4 тугагандан сўнг, иккита вискозиметрни тўлдириш учун етарли бўлган намунани ҳажми 100 мл бўлган шиша идишга жойлаштиринг. 12.2.1 30 дақиқа давомида қайноқ сув ҳаммомида шишани ботириб қўйинг (огоҳлантириш –эҳтиёт бўлинг, юқори ҳароратдаа қиздирилганда, кўп миқдордаги сувда шаффоф бўлмаган суюқликлар кучли қизиши натижасида сачраб кетиши мумкин. 12.2.2 Ваннадан шишани олинг, маҳкам ёпинг ва 60 с давомида силкитинг. 12.3 Синов материаллари учун кинематик қовушқоқликни икки марта бажариш керак.Ҳар бир ўлчовдан кейин тўлиқ ювишни талаб қиладиган вязкозиметрлар учун иккита вязкозиметрдан фойдаланишингиз мумкин.Биринчи вискозиметрдан сиз зудлик билан оқим вақтини қайта ўлчашингиз мумкин, ювмасдан иккинчи оқим муддатини (қовушқоқликни) аниқлашингиз мумкин ва кинематик қовушқоқликни ҳисоблашингиз мумкин. Иккита вязкозиметрларни уларнинг режаси бўйича жойлаштиринг.Масалан, поперечный вязкозиметрлар учун ёки BS U-формали вязкозиметрлари учун тиниқ бўлмаган суюқликлар учун намунани олдиндан (пораси) 75 мкм ли тешикли фильтрдан ўтказилган намунани иккита вязкозиметр қуйиб, ваннага жойлаштирилади. Иссиқлик билан ишлов бериладиган намуналар учун олдиндан қиздирилган фильтрдан фойдаланинг, негаки фильтрлаш вақтида намуналар коагуляцияга учрамаслиги учун. 12.3.1 Ваннага жойлаштиришдан олдин тўлдирилган вискозиметрлар намунани жойлаштиришдан олдин печда олдиндан иситилиши керак бўлиши мумкин. Ушбу намунанинг қовушқоқлигини аниқлаш ҳароратга қараганда паст ҳароратда совиб кетмаслиги учун амалга оширилади. 12.3.2. 10 дақиқадан сўнг вязкозиметр учун техник спесификациясида кўрсатилганидек, вязкозиметрни тўлғазиш белгисига мос равишда намуна билантўлдиринг (вязкозиметр конструкцияси талаб қилган жойгача) (D-446 га қаранг). 12.3.3 Тўлдирилган вязкозиметрлар текшириш ҳароратига эришиш учун етарлича вақт мобайнида ҳаммомдатуриши керак (12.3.1). Агар битта ҳаммомда бир неча вязкозиметрлар ишлатилса, ҳеч бўлмаганда бир вязкозиметрнинг оқим вақтини ўлчаш вақтида бошқа бир вязкозиметрни жойлаштириш, олиш ёки тозалаш мумкин эмас. 12.4. Оқимни ўлчаш секундларда ҳисобланади ва вақт оралиғида биринчи бегидан иккинчи белгигача кетган вақт 0.1 сония хатолик билан аниқланади. Ўлчов қайд этилади. 12.4.1 Агар намуналар 12.1 - 12.2.1 бандда айтилган иссиқлик билан ишлов беришни талаб қиладиган бўлса, 12.2.2 бажарилгандан сўнг ўлчовлар 1 соат ичида бажарилади. Ўлчанган вақт қайд этилади. 12.5 Кинематик қовушқоқликни ҳисоблаш, ν, ҳар бир ўлчов вақти учун мм 2 /с да кинематик қовушқоқлиги ҳисоблаб чиқилади ва уларнинг кинематик қовушқоқлиги иккита аниқ қиймати деб ҳисоблайди. 12.5.1 Қолдиқ қозонхона ёқилғиси учун, агар кинематик қовушқоқликнинг иккита муайян қиймати белгиланган қиймат доирасида бирлаштирилиб (17.1.1-га қаранг), бу қийматларнинг ўртача арифметик қийматини қайд этилган кинематик қовушқоқлгини ҳисоблаш учун фойдаланилади. Натижани ёзиб олинг.Агар кинематик қовушқоқлик ҳисобланганда иккита натижа бир-бирига яқин бўлмаса, вязкозиметрларни яхшилаб ювиш, қуритиш ва намунани фильтрлашдан сўнг таҳлилни такрорлаш лозим. Агар материал ёки ҳарорат ёки ҳар иккиси ҳам 17.1.1 бандда кўрсатилмаган бўлса, у ҳолда 15 дан 100°C гача бўлган ҳароратда 1,0%, ва бу диапазондан ташқари ҳарорат учун 1,5% аниқланадиган қийматни баҳолаш учун қўлланилади.Биз шуни билишимиз керакки, бу материаллар Ньютон суюқликлари мос келмаслиги ва оқим вақтини ўлчашда эритма таркибида мавжуд бўлган қаттиқ моддаларни ўз ичига олган бўлиши мумкин. Download 246.24 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling