Тишли механизмлар Режа


Download 219.5 Kb.
bet1/5
Sana26.06.2023
Hajmi219.5 Kb.
#1655010
  1   2   3   4   5
Bog'liq
tishli mexanizm

Тишли механизмлар


Режа


1. Тишли механизм таърифи.
2. Тишли механизм хиллари.
3. Тишли узатма хиллари.
4. Илашманинг асосий қонуни.
5. Узатиш нисбатининг ўзгармаслик шарти.
6. Эвольвента ва унинг хоссалари.

Тишли механизмлар техникада кенг қўлланадиган механизмлардан ҳисобланади. Бундай механизмлар машинада қўлланадиган ҳамма узатиш механизми конструкциясида ишлатилади. Бу механизмнинг умумий таърифи: тишли механизмда ҳаракат иш процессида бир-бирини алмаштирувчи звенодаги махсус буртик (выступ) ёрдамида узатилади; бу бртикларни тишлар, звенони эса – тишли ғилдирак дейилади. Тишли-рейкали механизм звеноларидан бирини тишли рейка дейилади. Тишли механизмнинг кўпчилик звеноси тишли ғилдираклар, думалоқ кўринишида бўлади. Баъзида думалоқ бўлмаган ғилдиракли тишли механизмлар учрайди [12].
Тишли механизм икки хилга ажратилади: ғилдирак ўқлари қўзғалмас ва баъзи бир ғилдирак ўқлари қўзгалувчан. Биринчи кўринишидаги механизмда стойкага нисбатан ғилдирак ўқи қўзғалмас; юк кўтариш кранларнинг редуктори, автомобилларнинг узатиш каробкаси, металлкесувчи станокларнинг тезлик каробкаси ва ҳ.к. Иккинчи кўринишдаги тишли механизмларда баъзи бир ғилдиракларнинг ўқи стойкага нисбатан қўзгалувчан. Бундай механизмларни планетар дейилади, улар планетар редуктор конструкциясининг асосини ташкил этиб, асосан транспорт машиналарида хусусан самолёт ва вертолётда ҳаракатни двигателдан винтга узатишда ва бошқариш системаларида фодаланилади.


Тишли узатмаларнинг турлари

Исталган мураккаб тишли механизм конструкциясининг асосини оддий тишли механизмлар ташкил этади, уларни узатмалар дейилади (аниқроғи тишли узатмалар). Узатма уч звеноли механизм бўлиб, у иккита тишли ғилдрак ва стойкадан иборат. Узатмалар уч турга бўлинади:
- ғилдирак ўқлари параллел;
- ғилдирак ўқлари кесувчи;
- ғилдирак ўқлари айқаш.
Уларни тўла кўриб чиқамиз.
ғилдирак ўқлари параллел узатмалар.
Бундай узатмаларда тишли ғилдирак тишлари цилиндр ясовчиси бўйича жойлашади. Шунинг учун уларни цилиндрик узатмалар дейилади. Цилиндрик узатма схемаси 12.1а-расмда кўрсатилган. Машинанинг кинематик схемасида бундай узатмаларни 11.1б-расмда кўрсатилганидек тўғри бурчак кўринишида тасвирланади. Туғри бурчак ичидаги крестлар тишли ғилдиракни валга қаттиқ маҳкамланганлигини билдиради. Цилиндрик узатмалар туғри тишли, қия тишли ва шевронли тишларга бўлинади. Туғри тишли ғилдиракнинг тишлари унинг ўқига параллел. қия тишли ғилдиракнинг тишлари цилиндрдаги винт чизиқлари буйича жойлашади. ғилдиракнинг ўқига нисбатан тишнинг оғма бурчаги b қ (9 ¸ 15)0 (11.1б-расм). Оғма тишли узатмаларда тишлар оғма жойлашганлиги сабабли ўқлар бўйича йўналган нагрузка ҳосил бўлади. Оғир юкланган узатмаларда улардан қочиш мақсадида иккиланган оғма тишли узатмалардан фойдаланилади, уларни шеврон тишли дейилади (11.1в-расм). Бундай тишли ғилдиракларни тайёрлаш қийин бўлганлиги сабабли кам ишлатилади (масалан, прокат станларда).
ғилдиракнинг ўқлари кесувчи узатмалар.


Download 219.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling