Мураккаб тишли механизмлар


Download 357.5 Kb.
bet1/7
Sana25.12.2022
Hajmi357.5 Kb.
#1065170
  1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
murakkab tishli mekhanizmlar. aim.uz


Aim.uz

Мураккаб тишли механизмлар.


Режа
1. Ғилдирак ўқлари қўзғалмас мураккаб тишли механизмлар.
2. Ортиқча ғилдиракка эга бир қаторли тишли механизмлар.
3. Оддий планетар механизм.
4. Жамлагичлар ва дифференциаллар.
5. Планетар редукторлар, уларнинг узатиш нисбати ва қўллаш сохаси.
Фақат цилиндрик узатмалардан ташкил топган мураккаб тишли механизмларни кўриб чиқамиз. 11-маърузада айтилганидек, бундай механизмлар икки кўринишга бўлинади:

Ғилдирак ўқлари қўзғалмас мураккаб тишли механизмлар.



Стойкага нисбатан бундай механизмнинг ғилдирак ўқлари қўзғалмас, яъни корпусга нисбатан. Унга станокларнинг тезлик қутиси, автомобилларнинг узатма қутиси. кўтариш кранларининг редукторлари ва ҳ.к. киради.
14.1-расмда ғилдирак ўқлари қўзғалмас бўлган мураккаб тишли механизмнинг схематик кўринишининг асосий ва тана томонидагиси кўрсатилган. Кинематик схемаларда кўпинча битта кўриниш, яъни тана ёки ён кўриниши кўрсатилади.
Механизм тўртта қўзғалувчан звенога эга:
1 звено – валга қаттиқ маҳкамланган z1 тишлар сонига эга бўлган тишли ғилдирак;
2 звено – блок-шестерня яъни қўзғалмас ўқда эркин айланувчи, z2 ва z’2 тишлар сонига эга бўлган иккита қаттиқ боғланган тишли ғилдираклар;
3 звено – валга қаттиқ маҳкамланган z3 и z’3 тишлар сонига эга бўлган блок-шестерня;
4 звено – валга қаттик маҳкамланган ички тишларга ва z4 тишлар сонига эга бўлган тишли ғилдирак. Механизм биринчи звенодан тўртинчига узатилаётган бурчак тезликларни камайтириш учун қўлланилади ва у учта узатмадан тузилган – иккита ташқи ва битта ички. Бундай механизмни уч қаторли ёки уч поғонали дейилади: биринчи поғона z1-z2 – тезюрар, иккинчи поғона z'2-z3 – оралиқдаги ва учинчи поғона z'3-z4 – секинюрар.



Download 357.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling