Мураккаб тишли механизмлар


Download 357.5 Kb.
bet5/7
Sana25.12.2022
Hajmi357.5 Kb.
#1065170
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
murakkab tishli mekhanizmlar. aim.uz

Планетар механизм иккита эркинлик даражасига эга бўлади: у иккита кириш ва битта чиқиш звеносига эга бўлади, ёки битта кириш ва иккита чиқишга. Бундай механизм сумматора ва дифференциал кўринишида бўлади.
Сумматор иккита кириш звеносига эга, кўпинча марказий ғилдирак ва битта чиқиш звеноси – водило. Масалан, агар қуёшли ғилдирак 5 марта айланса, коронний – 3 марта, водило эса 8 марта айланади. Сумматорлар кўпинча конусли узатмага эга бўлиб, программали бошқариш станокларининг узатиш механизмида фойдаланилади.
Дифференциаллар битта кириш звеносига эга, кўпинча, вдило ва иккита чиқиш звеноси – марказий ғилдиракларга. Чиқиш звенолари бири иккинчисига боғлиқ бўлмаган ҳолатда айланишлари мумкин ва уларнинг ҳаракат

характерлари механизм конструкциясига боғлиқлигидан ташқари, ташқи шаротиларга ҳам боғлиқдир. Диффиринциаллар сумматорларга ўхшаб, конусли узатмага эга бўлиб, транспорт машиналарида фойдаланилади (автомобиллар, тракторларда). ўнг ва чап етакловчи ғилдираклар, ўлчам ва йўл шароитига асосан бири иккинчисига боғлиқ бўлмаган ҳолатларда айланишлари мумкин. Масалан, агар автомобиль чапга бурилганда, чап ғилдирак ўнгга қараганда кам йўл босади, худди шундай бир вақт оралиғида чап ғилдирак ўнгга нисбатан, яъни кам бурчак тезликда айланади.
Бироқ техникада энг кенг тарқалган механизмлардан планетар механизмлар: агар марказий тишли ғилдиракдан бири тўхтатилса, у ҳолда икки эркинлик даражасига эга механизм планетар редукторга айланади, яъни битта кириш ва чиқиш звеносига эга, эркинлик даражаси бирга тенг бўлган механизмга айланади. Планетар редукторлар технологик ва транспорт машиналарида, шу жумладан самолёт ва вертолётларнинг бош редуктори сифатида фойдаланилади.

Планетар редукторлар.

Учта оддий планетар редукторларни кўриб чиқамиз: Джеймс редуктори, икки қаторли ва Давид редукторини.
Джеймс редуктори – бу қўзғалмас коронний (тож) ёки қуёшли ғилдиракка эга бир қатроли планетар редуктор. Кўпинча қўзғалмас коронний (тож) ғилдиракка эга редукторлардан фойдаланилади, унинг схемаси 14.5-расмда берилган.


Download 357.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling