Бироқ бундай редукторларда ишқаланишга катта йўқотиш сарф бўлгани сабабли кучли сифатида фойдаланиш мумкин эмас. Узатиш нисбати uH1 қ 9000 га тенг редукторнинг фойдали иш эффициенти h қ 0,04, яъни фақат 4% қуввати чиқишда фойдаланиш мумкин, 96% қувват эса, редуктор ичидаги ишқаланишни енгиш учун сарфланади. Шунгга ўхшаш редукторлар ўлчовчи кинематик цепларда, приборларда ва астрономияда телескопни буриш учун фойдаланилади. Таянч сўзлар.
1. Паразит ғилдирак – бу узатиш нисбати қийматига таъсир кўрсатмайдиган тишли ғилдирак.
2. ғилдирак ўқлари қўзғалмас бўлган мураккаб тишли механизм узатиш нисбати унга кирган узатмаларнинг узатиш нисбатлари кўпайтмасига тенг.
3. Сумматор – бу иккита кириш ва битта чиқишга эга бўлган планетар механизм.
4. Дифференциал – бу битта кириш ва иккита чиқишга эга планетар механизм
5. Планетар редуктор – бу битта қўзғалмас марказий ғилдиракка, битта кириш ва битта чиқишга эга бўлган планетар механизм
6. Джеймс редуктори – бу қўзғалмас тож ёки қуёшли ғилдиракка эга бўлган бир қаторли планетар редуктор.
7. Давид редуктори бу иккиланган қуёшли ёки иккиланган тож ғилдирака эга бўлган икки қаторли планетар редуктор.
Контрол саволлар.
1. Кўп поғонали ёки кўп қаторли тишли механизмлар нима?
2. Мураккаб тишли механизм узатиш нисбати қандай аниқланади?
3. Паразит ғилдиракка эга бир қаторли тишли механизм қандай ҳарактерланади?
4. Оддий планетар механизм қандай ҳосил қилинади?
5. Сумматор ва дифференциал нима ва улар қаерда фойдаланилади?
6. Планетар редуктор схемаларидан қайси бири кенг қўлланилади?
7. Планетар редукторнинг узатиш нисбати мингдан катта бўлиши мумкинми?
Адабиётлар
1.Артоболевский И.И. Теория механизмов. М.: Наука, 1988.
2.Фролов К.В. ва б. Механизм ва машиналар назарияси. Т.: Ўқитувчи, 1990.
3.Усмонходжаев Х.Х. Механизм ва машиналар назарияси. Тошкент,
«Ўқитувчи», 1981
4.Жўраев А., Мавлявиев М., Абдукаримов Т., Миращмедов Д. Механизм ва машиналар назарияси. Тошкент, /афур /улом намидаги нашриёти, 2004, 3-18 б.
5.Рустамхўжаев Р.Механизм ва машиналар назариясидан масала ҳамда мисоллар тўплами. Тошкент. «Ўқитувчи», 1987 6.Yo’ldoshbekov S.A., Muhamedjanov B.K. Mexanizm va mashinalar nazariyasi. Toshkent. «Voris nashriyot» MChJ, 2006. 200b. 7.http://www.ziyonet.uz/
Aim.uz
Do'stlaringiz bilan baham: |