11.1-расм
Бундай узатмаларда тишли ғилдирак тишлари кесик конус ясовчилари бўйича жойлашади, шунинг учун уларни конусли узатмалар дейилади. Конусли узатма схемаси 11.1г-расмда келтирилган. ғилдирак ўқларнинг кесишиш бурчаги ҳар хил бўлиши мумкин, кўпинча бу бурчак 90° га тенг бўлади. 11.1д-расмда кўрсатилганидек конусли узатмаларни кўпинча кесик конус кўринишида тасвирлайдилар. Олдинги ҳолатдагитдек крестиклар ғилдиракни валга қаттиқ махкамланганини билдиради. Конусли узатмалар тўғри тишли, оғма тишли ва юмалоқ тишли узатмаларга бўлинади. Тўғри тишли ғилдирак тишлари кесик конус ясовчилари бўйича жойлашади, оғма тишли эса конусда винт чизиғи бўйича, юмалоқ тишлар планда айлана бўйича чизилади (тех процессни қисқартириш мақсадида, бундай тишлар юмалоқ кесувчи асбобда ясалади).
11.2-расм
ғилдирак ўқлари айқаш узатмалар.
Бундай узатмаларда ғилдирак тишлари гипербола айланишидаги ясовчи буйича жойлашади. Гипербола айланиш қуйидагига ясалади. Агар подшипникда жойлашган ўққа (11.2а-расм) бошқа текисликда жойлашган рейкани қаттиқ маҳкамланса, ва бу қаттиқ системани ўқ атрофида айлантирилса, рейка фазода из қолдиради, уни гипербола ғилдирак тишлари жойлашади. Мос равишда, бундай узатмаларни гиперболоидли дейилади.
Тишли ғилдирак ясаш учун гиперболанинг алоҳида қисмларидан фойдаланилади. Агар тишли ғилдирак учун гипербола айланишнинг ўрта қисми олинса (11.2а-расм), у ҳолда бу ғилдираклар винтли узатмани ясайди (11.2б-расм). Кўпинча бундай узатмаларда валнинг айқаш бурчаги 90° га тенг бўлиб, кўтариш бурчаги – 45° га тенг тишлар винт чизиқларда жойлашади. Бу ғилдираклар қия тишли цилиндрикка ўхшаш тишнинг оғиш бурчаги катта бўлади. ғилдиракнинг кичик гипербола юзасининг эгрилиги билинмайди.
Агар тишли ғилдирак учун гиперболанинг четки қисми олинса (11.2а-расм), у ҳолда бу ғилдираклар гипоидли узатмани ясайди (11.2в-расм). Кўпинча, бундай узатмада, олдинги ҳолатдагидек, айқаш бурчаги 90° га тенг бўлади. Гипоидли узатманинг ғилдираклари қия тишли конуслига ўхшаш бўлиб, тишнинг оғиш бурчаги катта бўлади. Гипербола юзасининг эгрилиги билинмайди. Гипоидли узатмалар автомобиль ва тракторларда бошланғич ғилдиракларга бош узатма сифатида юқори ўтишликни таминлаш учун фойдаланилади. ғилдирак ўқлари айқаш узатмаларга червякли узатмалар ҳам киради (11.2г-расм). 1 – червяк – бу биркиувчи винт. Червякли ғилдирак 2 нинг тишлари маълум бурчак оралиғида червякни қамраб олади. Червякли узатмалар катта узатиш нисбатига эга бўлиши мумкин, лекин ишқаланиш катта бўлганлиги сабабли катта қувватларда фойдаланиш чегараланган.
Do'stlaringiz bilan baham: |