Тишли механизмлар Режа


  11.4-расм К’ конакт нуқтадан ўтказилган биринчи ҳолатдаги n’-n’ нормал, марказ чизиғини Р’ қутбда кесади, бундан узатиш нисбати:   


Download 219.5 Kb.
bet4/5
Sana26.06.2023
Hajmi219.5 Kb.
#1655010
1   2   3   4   5
Bog'liq
tishli mexanizm

 


11.4-расм


К’ конакт нуқтадан ўтказилган биринчи ҳолатдаги n’-n’ нормал, марказ чизиғини Р’ қутбда кесади, бундан узатиш нисбати:
  

К’’ контакт нуқтадан ўтказилган иккинчи ҳолатдаги n’’-n’’ нормал, марказий чизиқни Р’’ қутбда кесади,. қурилаётган ҳолатда Р’ қутб билан устма-уст тушмайди. Узатиш нисбати иккинчи ҳолатда:

11.4-расмдан кўриниб турибдики, кесмалар нисбати биринчи ва иккинчи ҳолатларда ҳар хил, шунинг учун:


 
Бундан қуйидаги хулоса келиб чиқади: агар биринчи тишли ғилдирак бурчак тезлиги ўзгармас бўлса, яъни у текис ҳаракатланади, унда қурилаётган ҳолатда иккинчи ғилдиракнинг бурчак тезлиги ўзгарувчан бўлади, яъни у нотекис ҳаракатланади.
Бироқ, кўпинча ҳолатлар учун, буни қўллаб бўлмайди. Машиналарда звено бурчак тезликлари ўзгармас бўлган тишли механизмлардан фойдаланилади, яъни ўзгармас узатиш нисбатли тишли механизмлардан
Бу шартни бажариш учун профили шундай бўлиши керакки, унда контакт нуқтасидан ўтказилган умумий нормал исталган ҳолатда битта марказий чизиқдаги нуқтадан (Р – қутб) ўтиши керак, яъни илашиш процессида Р қутб марказий чизиқда ўз ҳолатини ўзгартириши керак эмас. Бундай талабга жавоб берадиган эгрилик билан чизилган тиш профилларини эволвента айланаси дейилади. Бундан икки юз йил илгари рус олими Эйлер тиш профилини ясашда бу эгриликдан фойдаланган. ўшандан бери бутун дунёдаги машиналарда эволвентали тишли механизмлардан фойдаланиб келинади.

Эвольвента ва унинг хоссалари.

Эвольвентанинг ясалишини қуйидагича тасвирлаш мумкин. Барабанга (11.5-расм) соат стрелкаси ҳаракатида ип ўралган. Бу ипни унинг таранглигини сақлаган ҳолатда бўшатамиз. 11.5-расмда ипни ғалтакдан бўшатиш процессининг 8 ҳолати кўрсатилган. Ип охири эгрилик ясайди, уни эвольвента дейилади. Бошқача усул бўлиши мумкин: Туғри чизиқни айланада сирпантирмасдан ҳаракатлантирилганда бирор нуқтаси эвольвента эгри чизиғини чизади.


Download 219.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling