Title presentation


Download 0.58 Mb.
bet2/4
Sana12.03.2023
Hajmi0.58 Mb.
#1262075
1   2   3   4
Bog'liq
кредит модуль

Кредитлар шунчаки рақамлар эмас. Ҳар бир кредит талаба бажариши керак бўлган маълум миқдордаги ўқиш юкламасини ва талаба бунинг натижасида муайян ўқиш натижаларига эришганлигини билдиради. Яъни, кредит-модуль тизими таркиби икки зарурий элементдан иборат:

а) ўқиш юкламалари

б) ўқиш натижалари.

Талаба шу элементларни бажаргандагина

ўша фан бўйича белгиланган миқдордаги

кредитларни қўлга киритиши мумкин.

Ўқиш юкламаси - бу талаба муайян ўқиш натижаларига эришишга қаратилган барча тизимли ўқиш машқлари ва ҳаракатларини бажариш учун керак бўладиган вақтдир. Унга нафақат дарс вақти, балки талабанинг фанни ўрганиш учун уйда ва кутубхонада сарфлаган вақти, имтиҳонлар вақти, демак талаба ушбу фанни ўзлаштириши учун барча тизимли ҳаракатлари вақтини қамраб олади.

  • Ўқиш натижалари - бу талаба ўқув юкламаларини бажариш натижасида ўрганиши, тушуниши ва қила олиши кутилаётган билим ва кўникма жамланмасидир.
  • Кредит-модуль тизимида ҳар бир ўқув дастури, фан ёки модуль ўзининг ўқиш натижалари олдиндан аниқ белгилаб олиниши ва ушбу ўқиш натижалари рўйҳати талабаларга олдиндан тақдим этилиши зарур.

Ўқиш юкламаси
Ўқиш натижалари
Кредит

«Ўқув соати» бир нечта элементлардан иборат

  • Аудитор юклама (умумий юкламанинг 50%)
  • Талабанинг мустақил иши (умумий юкламанинг 50%)
  • - адабиётларни ўқиш ва конспект ёзишга мўлжалланган вақт;

    - ёзма ишларни тайёрлашга ажратилган вақт;

    - имтиҳонларга тайёрланишга режалаштирилган вақт.

  • Таълим олиш вақти тушунчаси талабанинг дарсда ўтирган вақти билан эмас балки унинг фан бўйича ўқиш ва ўрганишга сарфлаган умумий вақтидан келиб чиқиб белгиланади.
  • Бунда талабанинг таълими ўқитувчининг “ўргатиш” учун сарфлаган соатларидан келиб чиқиб эмас, балки талабанинг “ўрганиш” учун сарфлаган соатларидан келиб чиқиб ўлчанади. Яъни 1 кредит ўз ичига талабанинг фанни ўзлаштириш бўйича у аудитория ва аудиториядан ташқарида сарфлаган умумий вақтини қамраб олади. Таълимга бундай ёндашув маълумот манбалари тобора кенгайиб бораётган интернет замонига ҳосдир.

Download 0.58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling