Титульный


қилиш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини


Download 102.84 Kb.
Pdf ko'rish
bet2/6
Sana27.06.2023
Hajmi102.84 Kb.
#1656913
TuriЗакон
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
2019 3-сон 59

қилиш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини 
ишончли ҳимоя қилиш кафолатларини кучайтириш 
чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонида[2] “Суд 
ҳокимияти мустақиллиги тўғрисидаги конституциявий 
нормаларга ва одил судловни амалга ошириш 
фаолиятига аралашганлик учун жавобгарликнинг 
муқаррарлиги принципига оғишмай амал қилиниши 
кераклигини таъминлаш, фуқароларнинг ҳуқуқлари, 
эркинликлари ва қонуний манфаатларига тажовуз 
қилиш ҳолатлари бўйича зудлик билан чоралар кўриш, 
суд фаолиятининг очиқлиги ва шаффофлигини 
таъминлаш, оммавий ахборот воситалари ҳамда 
аҳоли 
билан 
ҳамкорлик 
қилишнинг 
самарали 
механизмларини кенг қўллашга эътибор қаратилиши 
алоҳида таъкидлаб ўтилди”. Бу билан Ўзбекистон 
Республикасида судларнинг ихтисослашуви, жиноят, 
фуқаролик, маъмурий, иқтисодий судларга бўлиниши 
баробарида, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини 
суд томонидан ҳимоя қилишда катта қадам босилди. 
Ҳозирги кунга келиб, фуқароларнинг фуқаролик 
судларига мурожаатлари кўпайганлиги, бу ҳолатлар 
эса фуқароларда судга нисбатан фикри ижобий 
тарафга ўзгарганлигида кўринади.
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг 2019 йил 
1-
ярмидаги иш фаолияти бўйича ҳисоботи тингланга-
нида ярим йиллик фаолият 2017-2021 йилларда Ўзбе-
кистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта 
устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида 
белгилаб берилган вазифалар ижросини таъминлаш-
га, одил судловни амалга оширишда фуқаролар, тад-
биркорлик субъектлари ва юридик шахсларнинг бу-
зилган ҳуқуқлари, эркинликлари ҳамда қонуний ман-
фаатларини ҳимоя қилишга, мамлакатимизнинг ижти-
моий-сиёсий барқарорлигини сақлаш, ҳуқуқбузарлик ва 
жиноятларнинг олдини олишга қаратилганлиги айтиб 
ўтилди. Ҳисоботлар натижалари бўйича 2019 йилнинг 
1-
ярим йилида фуқаролик ишлари бўйича суд-
лар томонидан 35 мингдан зиёд фуқаролик иши сайёр 
суд мажлисларида кўриб чиқилгани таъкидланди. 
Шунингдек, 91 минг 744 иш судларда кўриб чиқилган-
лиги, ҳисобот даврида 42 миллиард сўмдан зиёд 
мажбурий тўловларни ундириш ҳақида 38 минг 630 суд 
буйруғи чиқарилганлиги, кўриб чиқилган фуқаролик 
ишлари бўйича 79 минг 420 ҳал қилув қарори 
чиқарилганлиги, ушбу қарорлар бўйича талабларнинг 
84,4 
фоиздан 
ортиғи 
қаноатлантирилганлиги 
таъкидланди[3]. Бу эса кўрсаткичларнинг қай даражада 
юқори эканлигини кўрсатади.
Умумий қоидаларга кўра, фуқаролар ўзларининг 
бузилган ҳуқуқлари ва қонун билан қўриқланадиган 
манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида судга 
фуқаролик процессуал қонунчиликда белгиланган 
тартибда ёзма равишда даъво ариза (ариза, шикоят) 
асосида мурожаат қилади.
Ушбу даъво ариза, ариза ва шикоятларни кўриб 
чиқиш учун суд уларни қабул қилиш, фуқаролик ишини 
қўзғатиш, 
ишни 
кўришга 
тайинлаш, 
керакли 
ҳужжатларни талаб қилиб олиш ва иш натижаларига 
кўра ҳал қилув қарори чиқарилиши билан якунланади. 
Бундай процессуал ҳаракатларни амалга ошириш 
учун, албатта, суд харажатлари учун давлат божи 
тўланганлигини тўғрисидаги тўлов ҳужжатини тақдим 
этилиши зарурлиги инобатга олинади. 
Фуқаролик ишлари бўйича одил судловни амалга 
оширишда 
давлат 
томонидан 
сарфланадиган 
маблағларнинг муайян қисми ишдан манфаатдор 
шахслар томонидан тўланади. 
Қонун бу шахсларга судларда фуқаролик ишларини 
юритишда сарф қилинадиган суд харажатларини, яъни 
давлат божи ва ишни кўриш билан боғлиқ бўлган 
чиқимларни қоплашни юклайди[4]. 
Фуқаролик процессуал кодексининг 128-моддасига 
биноан, суд харажатларининг турлари давлат божи ва 
ишни кўриш билан боғлиқ чиқимлардан иборатдир. 
Давлат божи судларга биринчи инстанция судига 
бериладиган 
суд 
буйруғи 
чиқариш 
ҳақидаги 
аризалардан, даъво аризаларидан, давлат органлари 
ва бошқа органлар, шунингдек мансабдор шахслар 
хатти-ҳаракатлари (қарорлари) устидан берилган 
шикоятлардан, алоҳида тартибда юритиладиган 
ишлар бўйича аризалардан, ҳакамлик суди ҳал қилув 



Download 102.84 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling