Титульный
ЎЗБЕКИСТОН ҚОНУНЧИЛИГИ ТАҲЛИЛИ ♦ UZBEK LAW REVIEW ♦ ОБЗОР ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВА УЗБЕКИСТАНА
Download 102.84 Kb. Pdf ko'rish
|
2019 3-сон 59
ЎЗБЕКИСТОН ҚОНУНЧИЛИГИ ТАҲЛИЛИ ♦ UZBEK LAW REVIEW ♦ ОБЗОР ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВА УЗБЕКИСТАНА
2019 №3 ♦ ЎЗБЕКИСТОН ҚОНУНЧИЛИГИ ТАҲЛИЛИ ♦ UZBEK LAW REVIEW ♦ ОБЗОР ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВА УЗБЕКИСТАНА 61 вазиятда давлат божини ҳисоблаш учун тўловлар миқдори ўртача ойлик иш ҳақи миқдоридан келиб чиққан ҳолда аниқланади. Айрим ҳолатларда тарафларнинг мулкий ҳолати инобатга олиниб судъя томонидан алимент қарзини тўлашдан озод қилиш, алимент миқдорини ўзгартириш ( бунда камайтириш ёки кўпайтириш назарда тутилади) ҳақидаги даъволар бўйича давлат божи тўловлар камайган, кўпайган ёки бекор қилинган, лекин бир йилдан ортиқ бўлмаган давр учун белгиланган сўммадан келиб чиққан ҳолда белгиланади ва даъвогардан ундирилади. Фуқаролик ишларининг хусусиятларидан келиб чиқиб, бир вақтнинг ўзида ҳам мулкий характердаги ҳам номулкий характерга эга бўлган мустақил талаблардан иборат бўлган аризалар билан мурожаат қилиниши мумкин. Бундай ишлар бўйича давлат божи ҳар бир талаб бўйича алоҳида, яъни мулкий ва номулкий характердаги аризалар учун белгиланган тегишли ставкалар бўйича ундирилади. Масалан, никоҳдан ажратиш ва мол-мулк ҳақидаги талаб битта даъво аризасида қўйилганда ёки битта ишга бирлаштирилганда, давлат божи ҳар бир талаб бўйича алоҳида ундирилади. Даъво сўммаси кўпайтирилганда, давлат божининг етишмаётган сўммаси даъво миқдорининг кўпайтирилганлиги инобатга олинган баҳосига мувофиқ ундирилиши лозим, даъвогар томонидан даъво талаблари камайтирилганда эса, давлат божи қайта ҳисоблаб чиқилмайди. Фуқаролик процессуал кодексининг 133-моддасига асосан, давлат божини тўлашни кечиктиришга қонун ҳужжатларида белгиланган ҳолларда йўл қўйилади. Бунда суд тарафларнинг мулкий аҳволига қараб, улардан бирининг ёки иккаласининг давлат даромадига ундириладиган суд харажатларини тўлашни кечиктиришга ёки бўлиб-бўлиб тўлашга йўл қўйиши, шунингдек бу харажатларнинг миқдорини камайтириши мумкин. Ишнинг якуни бўйича суд харажатлари тарафлар ўртасида тақсимланади. Бундай ҳолатда ҳал қилув қарори қайси тарафнинг фойдасига чиқарилган бўлса, суд шу тарафга, иккинчи тарафдан, гарчи бу тараф давлат даромадига тушадиган суд харажатларини тўлашдан озод этилган бўлсада, иш бўйича қилинган ҳамма харажатларни ундириб беради. Агар арз қилинган талаблар қисман қаноатлантирилган бўлса, ушбу моддада кўрсатилган сўммалар жавобгардан даъвогарга талабларнинг суд томонидан қаноатлантирган қисмига мутаносиб равишда, жавобгарга эса даъвогар арз қилган талабларнинг рад этилган қисмига мутаносиб равишда ундириб берилади. Даъвогарнинг талаблари у судга мурожаат қилганидан сўнг жавобгар томонидан ихтиёрий равишда қаноатлантирилганда суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилади. Агар даъвогар томонидан неустойкани ундириш ҳақидаги талаб асосли равишда арз қилиниб, бироқ унинг миқдори суд томонидан камайтирилган бўлса, суд харажатлари неустойканинг камайтирилиши ҳисобга олинмаган ҳолда ундирилиши лозим бўлган неустойка сўммасидан келиб чиққан ҳолда, жавобгарнинг зиммасига юклатилади. Давлат божини тўлашдан озод этилган давлат органлари ва бошқа органлар, шунингдек ташкилотлар томонидан юридик шахслар ва фуқароларнинг манфаатларини кўзлаб тақдим этилган даъво талабларини қаноатлантириш рад этилган ёки улар қисман қаноатлантирилган тақдирда, давлат божи манфаатлари кўзланиб даъво тақдим этилган шахслардан даъво талабларининг қаноатлантирилиши рад этилган қисмига мутаносиб равишда ундирилади. Агар юқори турувчи инстанция суди ишларни янгидан кўриб чиқиш учун юбормай, чиқарилган ҳал қилув қарорини ўзгартирса ёки янги ҳал қилув қарорини қабул қилса, у суд харажатлари тақсимотини тегишинча ўзгартиради. Ушбу қоидалар апелляция, кассация ва назорат шикоятларини берганда тарафлар тўлаган давлат божига ҳам тааллуқлидир. Амалиётда суд харажатларининг тахминан 95 % суд қарори билан ундирилади, яъни бунда суд харажатлари олдиндан тўланмайди. Шунингдек, суд харажатларини ундиришда фуқаронинг молиявий ҳолати инобатга олиниши лозим. Лекин амалиётда фуқаронинг молиявий ҳолатини тасдиқловчи умумий мезонлар ва қийин молиявий аҳволни тасдиқловчи ҳужжатларнинг тахминий рўйхати мавжуд эмас, шунинг учун ҳам бундай ҳолатларни инобатга олишда судъя фуқаронинг молиявий аҳволини ўзи томонидан баҳоланиши билан кифояланади. Юқоридагилардан келиб чиқиб суд харажатлари юзасидан айрим таклиф ва тавсияларга келинди: – суд харажатларидан озод қилиш жараёнини стандартлаштириш лозим: – суд харажатларини тўлашдан озод қилиш борасида стандартлар қабул қилиш ва улар ҳақидаги маълумотларни кенг тарғиб қилиш; – суд харажатларини тўлашдан озод қилиш тўғрисидаги аризанинг ҳамда суд ажримининг намунавий шаклларини ишлаб чиқиш; – суд харажатлари бўйича Солиқ кодекси ва Фуқаролик процессуал кодекси нормаларини уйғунлаштириш лозим: – даъво аризасини (аризани) судга топширишда тўланиши керак бўлган давлат божи миқдорининг энг кам қийматини белгилаш ва бу ҳақида процессуал қонунчиликка ўзгартириш киритиш; – ишни тайинлашда тўланиши керак бўлган бошқа хил суд йиғимлари миқдорининг энг кам қийматини белгилаш ва бу ҳақида процессуал қонунчиликка ўзгартириш киритиш. Download 102.84 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling