Титульный


ЎЗБЕКИСТОН ҚОНУНЧИЛИГИ ТАҲЛИЛИ ♦ UZBEK LAW REVIEW ♦ ОБЗОР ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВА УЗБЕКИСТАНА


Download 102.84 Kb.
Pdf ko'rish
bet3/6
Sana27.06.2023
Hajmi102.84 Kb.
#1656913
TuriЗакон
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
2019 3-сон 59

ЎЗБЕКИСТОН ҚОНУНЧИЛИГИ ТАҲЛИЛИ ♦ UZBEK LAW REVIEW ♦ ОБЗОР ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВА УЗБЕКИСТАНА 
2019 
№3 ♦ ЎЗБЕКИСТОН ҚОНУНЧИЛИГИ ТАҲЛИЛИ ♦ UZBEK LAW REVIEW ♦ ОБЗОР ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВА УЗБЕКИСТАНА 
60
қарорлари билан боғлиқ ишлар бўйича аризалардан, 
суд ҳужжатларига нисбатан апелляция, кассация 
шикоятлари, назорат тартибидаги шикоятлардан, суд 
ҳужжатлари нусхаларини берганлик учун қонун 
ҳужжатларида белгиланган тартиб ва миқдорда 
ундирилади. 
Фуқаролик ишлари бўйича давлат божини тўлаш 
билан боғлиқ муносабатлар Ўзбекистон Республикаси 
Солиқ кодексининг XVII-бўлими, Фуқаролик процессуал 
кодексининг ўнинчи боби, Ўзбекистон Республикаси 
Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 3-ноябрдаги 533-
сонли "Давлат божи ставкалари тўғрисида"ги ва 1993 
йил 19-августдаги 423-сонли "Хорижий валютадаги 
давлат божлари, йиғимлар ва солиқ бўлмаган бошқа 
тўловлар ставкалари тўғрисида"ги қарорлари билан 
тартибга солинади.
Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар 
Маҳкамасининг 1994 йил 3 ноябрдаги "Давлат божи 
ставкалари тўғрисида"ги 533-сонли қарорида айрим 
фуқаролик ишлари бўйича судга мурожаат қилганда 
қатъий сўммада тўланиши лозим бўлган давлат божи 
белгиланган (масалан, никоҳдан ажратиш тўғрисида 
судга бериладиган даъво аризалар учун биринчи 
маротаба энг кам ойлик иш ҳақининг 2 баравари 
миқдорида, такроран никоҳдан ажратиш тўғрисида энг 
кам ойлик иш ҳақининг 4 баравари миқдорида давлат 
божи тўланади[5]).
Одатда, давлат божи ариза, даъво аризаси, шикоят 
судга берилгунга қадар тўланади. Лекин қонунчиликда 
шундай ҳолатлар ҳам мавжудки, тўловчи давлат 
божини тўлашдан озод қилиниши, давлат божини 
тўлаш кечиктирилиши ёки бўлиб-бўлиб тўланиши 
мумкин. 
Давлат божи нақд пулсиз шаклда тўланганлиги 
факти банкнинг тўлов қабул қилинганлиги тўғрисидаги 
белгиси 
бўлган 
тўлов 
топшириқномаси 
билан 
тасдиқланиши шарт. 
Давлат божи нақд пул шаклида тўланганлиги факти 
банк томонидан тўловчига бериладиган белгиланган 
шаклдаги 
квитанция 
билан 
ёки 
Ўзбекистон 
Республикаси Молия вазирлиги ва Ўзбекистон 
Республикаси Давлат солиқ қўмитаси белгилаган 
шаклда давлат божини қабул қилган ташкилот ёки 
мансабдор шахс томонидан тўловчига бериладиган 
квитанция билан тасдиқланиши керак [6]. 
Фуқаролик 
судларида 
суд 
харажатларини 
ундиришда низонинг қандай турга мансублиги 
эътиборга олинади. Масалан, судга мурожаат 
қилинаётган талаб мулкий ёхуд номулкий тусдалигига 
қараб 
давлат 
божининг 
миқдори 
Ўзбекистон 
Республикаси 
Вазирлар 
Маҳкамаси 
томонидан 
белгиланадиган ставкалар бўйича аниқланади. 
Агар судга берилган даъво аризаси мулкий тусга 
эга бўлиб, низо бўйича даъво баҳоси чет эл 
валютасида 
кўрсатилган 
бўлса, 
давлат 
божи 
Ўзбекистон 
Республикаси 
Вазирлар 
Маҳкамаси 
томонидан белгиланган ставкалар ва тартибда чет эл 
валютасида ундирилади. 
Аризачининг талаби мулкий хусусиятга эга бўлган 
ҳолларда давлат божи миқдори даъвогар томонидан 
кўрсатиладиган даъво баҳосидан келиб чиққан тарзда 
белгиланади 
ва 
судья 
томонидан 
Фуқаролик 
процессуал кодексининг 129 ва 130-моддаларига 
мувофиқ текширилади. 
Фуқаролик процессуал кодексининг 129-моддаси 

Даъвонинг баҳоси“ деб номланиб, унда қуйидагилар 
белгиланган: 
1) 
пул ундириш тўғрисидаги даъволар бўйича – 
ундириладиган сўммага қараб; 
2) 
мол-мулкни талаб қилиб олиш тўғрисидаги 
даъволар бўйича – талаб қилинаётган мол-мулкнинг 
қийматига қараб; 
3) 
бир нечта мустақил талабдан иборат даъволар 
бўйича – барча талабларнинг умумий суммасига 
қараб; 
4) 
алимент ундириш тўғрисидаги даъволар бўйича 
– 
бир йиллик тўловларнинг йиғиндисига қараб; 
5) 
муддатли тўловлар ва пул бериш тўғрисидаги 
даъволар бўйича – тўловларнинг ёки бериладиган 
пулларнинг йиғиндисига, лекин кўпи билан уч йиллик 
йиғиндисига қараб; 
6) 
муддатсиз ёки умрбод тўловлар ва пул бериш 
тўғрисидаги даъволар бўйича – тўловларнинг ёки 
пулларнинг уч йил ичидаги йиғиндисига қараб; 
7) 
тўловларни ёки пул беришни камайтириш ёхуд 
кўпайтириш тўғрисидаги даъволар бўйича – тўловлар 
ёки бериладиган пуллар камайтириладиган ёки 
кўпайтириладиган сўммага, лекин кўпи билан бир 
йиллик сўуммага қараб; 
8) 
тўловларни ёки пул беришни тўхтатиш 
тўғрисидаги даъволар бўйича – қолган тўловлар ёки 
пуллар йиғиндисига, лекин кўпи билан бир йиллик 
йиғиндисига қараб; 
9) 
мол-мулк ижараси шартномасини муддатидан 
илгари бекор қилиш ҳақидаги даъволар бўйича – 
шартнома амал қилишининг қолган муддатида 
мулкдан фойдаланиш учун тўланадиган тўловларнинг 
йиғиндисига, лекин кўпи билан уч йил ичидаги 
тўловларнинг йиғиндисига қараб; 
10) 
хусусий мулк ҳуқуқи асосида фуқароларга 
тегишли иморатларга эгалик ҳуқуқи тўғрисидаги 
даъволар бўйича – иморатнинг бозор қийматига қараб, 
лекин бу миқдор кадастр қийматидан, бундай баҳо 
бўлмаганида эса, мажбурий суғурта баҳосидан кам 
бўлмаслиги керак, ташкилотларга қарашли иморатлар 
бўйича эса – иморатларнинг ҳақиқий баҳосидан кам 
бўлмаслиги керак [7]. 
Фуқаролик процессуал кодексига асосан, даъво-
нинг баҳоси даъвогар томонидан кўрсатилади. Даъво-
гар кўрсатган баҳо талаб қилинаётган мол-мулкнинг 
ҳақиқий қийматига мувофиқ эмаслиги яққол бўлса, 
даъвонинг баҳосини судья белгилайди. 
Даъво тақдим этилган вақтда унинг баҳосини бел-
гилаш қийин бўлса, давлат божининг миқдорини судья 
дастлабки тарзда белгилайди ва кейинчалик ишни ҳал 
қилиш чоғида суд белгилаган даъво баҳосига мувофиқ, 
давлат божининг тўланмаган қисми ундирилади ёки 
ортиқча олинган қисми қайтарилади. 
Фуқаролик процессуал кодексининг 129-моддаси 4-
бандига асосан алимент ундириш тўғрисидаги даъво-
ларда даъво баҳоси қандай белгиланади деган ўринли 
савол пайдо бўлади. Унга кўра алимент ундириш 
ҳақидаги барча даъволардан яъни бунда алимент 
турларидан қатъий назар, бола, ота-она, эр-хотин ва 
бошқалар таъминоти учун тўланадиган алиментлар 
учун бож 12 ой учун алимент тўловлари жами сўмма-
сидан ҳисоблаб чиқилади. Тўловлар миқдори жавоб-
гарнинг охирги иш жойидаги ўртача ойлик иш ҳақи (да-
ромади)дан келиб чиққан ҳолда аниқланади. Бунда 
албатта агар алимент ундирилган муддат 12 ойдан 
ошмаса, шу давр учун алимент тўловлари умумий 
сўммасидан келиб чиқиб ҳисоб-китоб қилинади [8]. 
Шундай ҳолатлар ҳам мавжудки, бунда жавобгар 
ишламайди ёки муқим иш жойига эга эмас. Бундай 



Download 102.84 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling