Тизимлар ҳолатини баҳолаш уларнинг бошқарувчанлиги ва кузатувчанлиги. Тизимли таҳлил ва унинг қўлланиши


Download 0.98 Mb.
bet2/6
Sana06.04.2023
Hajmi0.98 Mb.
#1333559
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
тизимли тахлил

Тизимни мақсадга йўналганлиги - (целеустремленность) унинг яна бир фундаментал хусусиятларидан бири ҳисобланади. Дунёда бирорта ҳам мақсадсиз тизим йўқ. Уларнинг ҳар бирида аввалдан белгиланган мақсад бор. Сунъий тизимда мақсад олдиндан белгиланади, яъни у бирор аниқ мақсадга эришиш учун яратилади. Табиий тизимларда мақсад ҳар доим ҳам мавжуд бўлавермайди, лекин бу дегани унда мақсад йўқ дегани эмас. Ҳозирда тизимнинг мақсадини инсон тўлиқ тушуниб етмаслиги мумкин.

  • Тизимни мақсадга йўналганлиги - (целеустремленность) унинг яна бир фундаментал хусусиятларидан бири ҳисобланади. Дунёда бирорта ҳам мақсадсиз тизим йўқ. Уларнинг ҳар бирида аввалдан белгиланган мақсад бор. Сунъий тизимда мақсад олдиндан белгиланади, яъни у бирор аниқ мақсадга эришиш учун яратилади. Табиий тизимларда мақсад ҳар доим ҳам мавжуд бўлавермайди, лекин бу дегани унда мақсад йўқ дегани эмас. Ҳозирда тизимнинг мақсадини инсон тўлиқ тушуниб етмаслиги мумкин.

Иқтисодий тизимнинг мақсадга йўналтирилганлигини тушунишда унинг қуйидаги учта ҳаракатининг фарқларини тушуниб олиш керак: реакция (акстаъсир), қарши жавоб ва фаол ҳаракат.

  • Иқтисодий тизимнинг мақсадга йўналтирилганлигини тушунишда унинг қуйидаги учта ҳаракатининг фарқларини тушуниб олиш керак: реакция (акстаъсир), қарши жавоб ва фаол ҳаракат.
  • Реакция (акстаъсир) – бу тизимнинг ташқи муҳитдаги ўзгаришга аксҳаракати.
  • Жавоб – бу тизимнинг шундай ҳаракатики, у ташқи муҳитдаги ўзгаришга нисбатан жавоб ҳаракат қилиши ҳам, қилмаслиги ҳам мумкин. Мисол сифатида ўзи мослашадиган тизимни келтириш мумкин.
  • Фаол ҳаракат – тизимни ўзи томонидан ўз хоҳишига кўра танланган мустақил, автоном ҳаракат.
  • Тескари алоқа – бу тизимнинг чиқиш қисмини кириш қисми билан ахборот орқали боғлайди.

2. Ташқи муҳит билан боғланишлик. Агар саноат корхонасини тизим деб олсак, у учун ташқи мухит сифатида хом ашё, эхтиёт қисмлар, энергия таъминловчилар, корхонанинг махсулотларини истеъмолчилари бўлади. Агар корхона ишларига об- ҳаво таъсир этадиган бўлса, унда корхона учун ташқи мухит об - хаво бўлади. Ёки тескари ҳол, яъни корхона ўз фаолияти билан табиатга таъсир кўрсатса, (масалан, анхор, кўл, хавони ифлослантирса) унда табиат тизими учун корхона ташки муҳит сифатида кўрилади.

  • 2. Ташқи муҳит билан боғланишлик. Агар саноат корхонасини тизим деб олсак, у учун ташқи мухит сифатида хом ашё, эхтиёт қисмлар, энергия таъминловчилар, корхонанинг махсулотларини истеъмолчилари бўлади. Агар корхона ишларига об- ҳаво таъсир этадиган бўлса, унда корхона учун ташқи мухит об - хаво бўлади. Ёки тескари ҳол, яъни корхона ўз фаолияти билан табиатга таъсир кўрсатса, (масалан, анхор, кўл, хавони ифлослантирса) унда табиат тизими учун корхона ташки муҳит сифатида кўрилади.

Download 0.98 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling