эди, деса.Шотурсун жеркиб берибди: «Икки юздан ка-
мига бўлмайди* мен етимхонанинг директори амас-
ман. Раис бува кўмиб кетган тиллаларни чиқаринг-да,
мундоқ»,— депти.
— Отасига ўхшаган эррайим-да, бу бола! — Али-
жон жаҳл билан тўнгиллайди. — Шоқосим ака ҳам
шунақа худобехабар одам эди.
Муяссар қовоғи муттасил учиб турадиган Шоқо-
сим акани, ҳозир станциядаги кўмир искаладда иш-
лайдиган Шотурсунни эслаб, кўнгли ғаш тортади,
раис буванинг хотинигаки шундоқ деган бўлса, бош-
қаларга икки юз элликдан камига. кўнмайди.
Турсуной холанинг йиғлаб айтган гаплари тағин
хаёлида жонланади: «Сизга ёлгон, худога чин, жон
қизим, чолим бир хил раисларга ўхшаб сандиқ-сан-
диқ пул йигмади. Оқ уй, ола баргаклар солмади... Бош-
қалардан нимамиз ортиқ, мана, бир пақир кўмирга зор
бўлиб ўтирибман... Қайси куни Раис бувангизнинг
иккита орденини райкомга обориб бердим. «Эллик йил
эшакдек ишлаб орттиргани шу бўлса, ол темиртагинг-
ни, чолимни чиқариб бер», дедим.
— Раис бува вақтида пенсияга чиқиб кетса шу
ишларга аралашмасмиди, — дейди Муяссар ўзига-ўзи
гапириб.
— А? — Алижон эпди мудрай бошлаган шекил-
ли, қайта сўрайди. — Ким дейсан?
— Ранс бувани айтаман-да.
— Ундаям... барибнр қамаларди...
Муяссар астойдил аж аблаиади:
— Нега энди? Узига тўғри бўлса. Бировга огзи
тегмаса, тили тегмаса...
— Планни бажармаса бўлмасди-да, онаси, — дей-
www.ziyouz.com kutubxonasi
ди Алижон ишонч билан. — У замонларда бажарма-
са қамаларди. Энди бажаргани учун қамаяптн.
«Узинг паноҳингда асра х у д о !* — дейди Муяссар
Do'stlaringiz bilan baham: |