Ўткир ҳошимов наср бўстони изтироб ҳикоялар тошкент Езувчи* нашриёти


ба! Угли шунақа катта йигит бўп қоптими? Мўйлови


Download 1.53 Mb.
Pdf ko'rish
bet32/36
Sana16.02.2023
Hajmi1.53 Mb.
#1204542
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   36
Bog'liq
Otkir Hoshimov. Iztirob 1991 1

ба! Угли шунақа катта йигит бўп қоптими? Мўйлови 
сабза урган... Кўзларида, қоп-қора кўзларида аллане- 
чук шўхлик... Ҳатто иягидаги ҳуснбузар ҳам ярашиб 
тушган.
— ...Муяссар ўша кунгн гапп учун ҳануз ич-этшш 
ейди. Нега бақирдн қизига? «Сен аҳмоққа қачон ақл 
кирадп, қиз ўлгур! Овқатга уннаш ўрнига... Аканг бу
www.ziyouz.com kutubxonasi


йил ўнни битиради, аҳмоқ, нима қиласан вақтини 
олиб? Ииғиштир, қалам-паламингни!» Билса эди, ол- 
ти ой ўтмай ғунчадек қизшш тупроққа топширишини 
билса эди... Ҳалимаҳон дори сепилган далада ишлай- 
верибди, жигари эзилиб адойи-тамом бўпти-ю, иҳ 
демабди. Ўзи-чи, ўзи? «Аяжон, қорннм огрияпти, 
кўнглим беҳузур бўляпти» деса: «Еқмасроқ нарса 
сгандирсан-да, қатиқ ичсанг босилади», деб қўя қо- 
либди... Банкисага олиб боришганида касали ўтиб кет- 
ган экан... Йўлакка, эшнк тагига ётқизишди.
Муяссар эрини бунақа алпозда биринчи кўриши 
эди. Аввал дўхтирларга ялннди: «Жон акалар, қанча 
олсангиз олинг, қизнмни тузатинг», деди. Биров қулоқ 
солса қани! Ҳаммаёқ оҳ-воҳ, ҳаммаёқда ранги заъ- 
фарон касаллар. Шунда Алижоннинг кўзи газабдан 
ёпнб кетди. Қиёмат қўпди.,(Ю вош одамнинг жаҳли 
чпқса ёмон бўларкаи). «Каттанг к и м ? — деди ўда- 
гайлаб. — Менинг қизим холасинннг чорбогида ишлаб 
сариқ бўлгани йўқ. Пахтада кетмон чопиб шу дардга 
йўлиқдн! Тузатасан! Тузатмасанг онангни Учқўр- 
гондан кўрсатамаи!»
Рангн заҳил, қилтириқ дўхтнрнинг гапи Муяс- 
сарнинг эсидан чиқмайди: «Менга нима дейенз, ака! 
Бола богчасиниям касалхонага бўшатиб берган бўл- 
сак, кўриб турибсиз, коридоргача тўлиб кетди. Боринг, 
ўша катталарнинг олдпга!»
Алилсон «катталар«нинг олдига бормадн. Бора- 
диган аҳволда эмасди.
Бола бола экан-да, Валижон синглпси билан кўп 
ғижиллашарди. Гоҳ ручка талашади, гоҳ дафтар... 
Аммо, Ҳалимахоннинг ўлигини баннисадан олиб ке- 
лишганида ерга мук тушиб шунақа йиглади, шунақа 
йиглади...
Муяссарнинг мижж аларига ёш қалқийди. Томоғи- 
га йиги тиқплиб, димоғи ачишади. Эрини безовта қи- 
лишдан қўрқиб, лабини тишлайди.
— Ҳа, онаси? — дейди Алижон хазотирланиб.
— Узим... — Муяссар ҳиқиллаб, бурнини торта- 
Д11. — Ухлаиг... Чарчагансиз.
— Қўй, онасн... — Алижон дағал қўли бнлан упинг 
бошини силайди. — Баҳорда ўглинг келадн. Насиб эт- 
са тўй қиламиз... Невара кўрасан...
Ажаб, бир вақтлар келннлик пайтида (қаранг, шун- 
гаям йигирма икки йил бўпти) эрининг қўли.бехос- 
дан тегиб кетса бадани жимирлашиб кетарди. Энди
www.ziyouz.com kutubxonasi



Download 1.53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   36




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling