лик билан.
Муяссар тушунади. Бу — эрининг қатъий қарори.
У бир лаҳза алағда бўлиб ётади. Кейин уйқу унинг
киприкларини
алдаб-сулдаб
қовуштиради.
Қанча
фурсат ўтганини билмайди-ю, айвонда чироқ ёнга-
нини ҳис этади. «Салима турди, — деб ўйлайди уйқу
аралаш. — Хўп меҳнаткаш чиқди-да, шу қизим. Ум-
ридан барака топсин». Пақир банди даранглаганини
ҳам эшитади. «Туриш керак, хамир кўпчиб кетган-
дир... Салима сигир соғгунча мен зувалаб қўймасам
бўлмас». Уйгонмоқчи бўлади-ю, кўзини очолмайди.
Туш кўради... Баҳор эмиш. Урик гуллаганмиш.
Қизалоқ эмиш. Ур1и< шохига илинган аргимчоқда
учаётганмиш. Арғимчоқ силкинган сайин бошига дув-
дув гул ёғилармиш. Оқ, пушти гуллар...
1Х,олтуба демоқчи.
www.ziyouz.com kutubxonasi
Шунда... Ҳалимахон пайдо бўпти. Сочлари ер су-
пурадиган, киприги, юзига тушадиган қизи Ҳали-
махон...
«Кел, қизим, келақол! — дермиш у қўл чўзиб. Қи-
зини қучоғига олибди-кқ учаверибди-учаверибди. Ҳа-
лимахон унинг пинжига кириб, «аяжон, аяжон» дер-
миш. Арғимчоқ борган сайин баланд ҳаволанар-
миш.. Она-бола бир-бирини қучоқлаб осмон-фалакка
учиб кетишаётганмиш. Негадир Муяссарнинг йиғла-
гиси келармиш.
V-
У туш кўради. Ой фонуси аллақачон ўчган. Кунчи-
қар томонда эса кўкимтир қор босган тоғлар ортида
осмон ёришади. Ҳовли этагида пастак бостирмада
«пов-пов» деган овоз эшитилади. Салима сигир соғаяп-
ти. Соғиб бўлиб, қозиқ атрофида бетоқат айланаётган
бузоқчани ечиб юборади. Кейин тавдирга ўт қалайди...
Do'stlaringiz bilan baham: |