яғир бўлиб кетмон уради. Насибасидан қийиб жарақ-
жарақ пул жўнатади. Булар бўлса... Ўргилдим оббе-
радиган шаҳарингдан! Худога шукр, Раҳматилласи
яхши бола чиқдп. Ичмайди, чекмайди, ёмон йўлга юр-
майди. Уям шу ерда ўқирди. Биофакда. Биринчи курс-
ни битириб армияга кетди. Насиб этса, келади эрта-
индин ».
Оббо! Емгир бошланди-ку... Қамалишига ёмғир са-
бабчи бўлган. Емғирмас-ку, хўжайини. «Волга» ҳай-
дарди. ТНО. Министрни олиб юрарди. Уша кеча хў-
жайин идорада анча ўтириб қолди. Кейин тагин «бир
жойга» борди, «Севера-Восток»даги тўққиз қаватли
уй тагида. Ҳамидулла моторни ўчириб, узоқ ўтирди.
Урганиб қолган. Аввал ҳам кўп келишган. «Севера-
Восток»ка... Кейнн хўжайишши уйига обориб қўйди.
Ярим кечадан ошган эди. Емғир ёгиб. турувди. Ҳами-
дулла шошиларди. Раҳматилланинг туғилган куни
эди. Ўи ёшга чиққан куни. Пдлакатни қаранг: плаш
кийган одам кўчани кесиб ўтаётганини кеч пайқабди...
Эртасига хўжайини уни юпатди... «Узи стовосьмой, пиё-
ниста экан. Оёги синибди. Балоям урмайди, Касалхо-
нага обориб яхши қипсиз. Сизга ҳеч нима қилмайди;
мен борман. Фақат, бнтта илтимос, биров сўраса «анови
ёққа» борганимизни айтмайсиз. Уч болам бор, тирик-
чилик, деб қўяқоласиз».
Ҳамидулла хўжайин айтганини қилди... Икки йил-
га кесишди. Бир бегуноҳ, фуқарога оғир тан жароҳати
етказгани учун, давлат машинасидан ўз шахсий ман-
фаати йўлида фойдалангани учун. Ахлоқ тузатиш ко-
лониясига ҳукм қилишди. Ахлоқ тузатармиш! Начора,
пешонада бор экан. Хотини қон-қон йиғлади: хўжайин-
нинг олдига борса, секретари киргизмабди. Бунақа
пайтда одам чодирхаёл бўлиб қоларканми, суддан
Do'stlaringiz bilan baham: |