Ўткир юқумли ошқозон-ичак касалликларини олдини олиш


Download 23.16 Kb.
Sana18.06.2023
Hajmi23.16 Kb.
#1556267
Bog'liq
Диарея


Ўткир юқумли ошқозон-ичак
касалликларини олдини олиш.

Ўткир юқумли ошқозон-ичак касалликларини келтириб чиқарувчи микроорганизмлар иссиқ шароитларда тез кўпаяди. Касалликни турли микроорганизм ва бактериялар келтириб чиқаради. Ушбу касалликларнинг кеч баҳор, ёз ва куз мавсумларида кўпроқ учрашига бир қанча омиллар сабаб бўлиши мумкин:



  • ҳаво ҳарорати юқори бўлган вақтларда инсонларнинг қайнатилмаган сувни ичиши;

  • яхши сақланмаган ва узоқ муддат туриб қолган овқатларни истеъмол қилиши;

  • ҳўл мевалар ва қовун-тарвузларни яхши ювмасдан истеъмол қилиши;

  • ушбу касаллик билан оғриган бемор билан мулоқотда бўлганда шахсий гигиена қоидаларига риоя қилмаслиги;

  • белгиланмаган очиқ сув ҳавзаларида (ариқлар, фавворалар, каналлар, дарёлар ва ҳ.к.) чўмилган пайтларда оғиз орқали сув билан микробларнинг организмга тушиши;

  • 3 ёшга бўлган болаларга бериладиган қўшимча овқатларни тайёрлаш жараёнида санитария-гигиена қоидалари ҳамда озиқ-овқат маҳсулотларини сақлаш шароитларига риоя қилмаслиги;

  • касаллик қўзгатувчиларини ташувчи пашшаларнинг кўпайиши.

Ўткир юқумли ошқозон-ичак касалликларига чалинган беморларда умумий ҳолсизлик, кўнгил айниши, қайт қилиш, қорин соҳасида оғриқ бўлиши, иштаҳасизлик, ич кетиши ва унинг натижасида бемор танасида сувсизланиш пайдо бўлади. Шунинг учун, ҳар қандай кишида умумий ҳолсизлик, кўнгил айниши, қайт қилиш, тез-тез ич кетиши каби касаллик белгилари кузатилса, дарҳол шифокорга мурожаат қилишлари зарур бўлади. Акс ҳолда ўз билганича, нотўғри муолажа қилиш, антибиотиклардан ўринсиз фойдаланиш ёки ўз вақтида даво-чоралари кўрилмаслиги оқибатида оғир асоратлар юзага келиши мумкин.
Ўткир юқумли ошқозон-ичак касалликларидан сақланиш учун:

  • Сувни қайнатилган ҳолда ичиш керак.

  • Биринчи галда озодаликка риоя қилиш, айниқса қўлларни овқатдан олдин ва ҳожатдан кейин совунлаб ювиш зарур. Умуман ишда, жамоат жойларда шахсий гигиена қоидаларига риоя қилиш керак.

  • Ҳўл меваларни харид қилаётганда татиб кўрмаслик, аксинча мевалар ва полиз маҳсулотларини яхшилаб ювиб истеъмол қилиш лозим.

  • Яхши сақланмаган ва узоқ вақт туриб қолган овқатлар ҳамда ҳар хил турдаги салатларни истеъмол қилмаслик, пашшаларни кўпайишигайўл қўймаслик керак.

  • Очиқ сув ҳавзаларида чўмилганда сувларни тозалигига ва чўмилиш жараёнида сув ютмасликка эътибор бериш зарур.

  • Совутгичларни тоза тутиш, ундаги маҳсулатларни ўз вақтида истеъмол қилиш ва тез-тез янгилаб туришга эътибор бериш керак.

  • Ҳўл мевалар ҳамда полиз маҳсулотларини истеъмол қилинганидан сўнг, қайнатилмаган сувни ичмаслик ёки овқатланиш тартибига риоя этмасдан ёғли овқатлар билан қўшиб истеъмол қилмаслик лозим.

  • Кундалик турмушни тўғри режалаштириш, жисмонан фаол бўлиш мақсадга мувофиқдир, чунки жисмоний ҳаракат инсонни ҳимоя кучини (имунитет) ортишига сабаб бўлади.

Download 23.16 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling