3-босқич. (20 дақиқа) Талаба-ёшларга ҳалоллик фазилати ҳақида тушунча бериш. Ҳалоллик – бу инсонлар учун рухсат қилинган яхши, ижобий ишлар, хатти-ҳаракатлар мажмуаси, меҳнат эвазига топиладиган нарсалар, шунингдек пок ва тоза озиқ-овқатлар сираси. Ҳалолликнинг янада кенгроқ маънодаги жиҳатлари бу турмушдаги ҳалоллик, савдо-сотиқдаги ҳалоллик, дўстлар ўртасида ҳалоллик ва шу кабилар.
4-босқич (20 дақиқа). Талабаларнинг қайси босқичдалигига қараб юқорида берилган китоблардан бири ҳақида талабалардан сўралади. Китобни ўқиган талабалар мазмунини қисқача айтиб беради. Китобнинг қизиқарли жойлари ҳақида гапириб, талабаларни китобни ўқишга қизиқтирилади. Кейинги ҳафтага китобни ўқиб, тугатиб келиш топширилади.
4-ҳафта.
Огоҳлик ва ҳушёрлик давр талаби
1-босқич. Мамлакатимиз ва жаҳонда амалга оширилаётган ислоҳотлар, янгиликлар ҳақида талабалардан сўралади. Сўраб бўлингандан кейин Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан тақдим этилган “Ахборот соатлари ” ва “Мураббийлик соатлари” учун берилган материаллар билан таништирилади.
Талабаларга кейинги ҳафтада бўладиган янгиликлардан хабардор бўлиб келиш топширилади.
2-босқич. 1 декабрь – “Бутунжаҳон ОИТСга қарши кураш куни” бўйича маълумотлар бериш. Ўзбекистон Республикасида ОИВ инфекцияси тарқалиб кетишининг олдини олиш ва профилактик тадбирлар самарасини янада ошириш мақсадида 1987 йилда Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан Республика СПИД диагностика маркази ташкил этилган бўлса, 1988 йилнинг якунида республиканинг барча маъмурий ҳудудларида ОИТС диагностика лабораториялари ўз фаолиятини бошлаганлиги. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 26 декабрдаги "Ўзбекистон Республикасида ОИВ инфекциясининг тарқалишига қарши кураш тадбирларининг самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўрисида"ги ПҚ-1023-сонли қарорларининг қабул қилинганлиги. Ёшларни соғлом турмуш тарзи тамойиллари асосида яшашга ўргатиш.
3-босқич. Талаба-ёшларга вафодорлик фазилати ҳақида тушунча бериш. Вафодорлик юксак маънавий фазилатлардан бири эканлиги, садоқат, ўз аҳду-паймонида, сўзда, ваъдада қатъий туришни англатувчи тушунчалиги, вафодор одам тилини ёлғон, бўҳтон ва ғийбат сўзлардан асрай олиши тушунтирилади.
4-босқич (20 дақиқа). Талабаларнинг қайси босқичдалигига қараб ойнинг бошида берилган китоблар ҳақида фикр-мулоҳаза юритилади. Ўқилган китобга якуний хулоса ясалади.
Do'stlaringiz bilan baham: |