4-ҳафта.
Тараққиёт стратегияси – фаровон келажагимиз кафолати
1-босқич (20 дақиқа). Мамлакатимиз ва жаҳонда амалга оширилаётган ислоҳотлар, янгиликлар ҳақида талабалардан сўралади. Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан тақдим этилган “Ахборот соатлари” ва “Мураббийлик соатлари” учун берилган материаллар билан таништирилади.
Кейинги ҳафтага қадар мамлакатда ва жаҳонда юз бераётган янгиликлардан ўзлаштириб келиш топшириғи берилади.
2-босқич (20 дақиқа). Мамлакатимизда мустақиллик йилларида амалга оширилган кенг кўламли ислоҳотлар миллий давлатчилик ва суверенитетни мустаҳкамлаш, хавфсизлик ва ҳуқуқ-тартиботни, давлатимиз чегаралари дахлсизлигини, жамиятда қонун устуворлигини, инсон ҳуқуқ ва эркинликларини, миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенглик муҳитини таъминлаш учун муҳим пойдевор бўлганлиги, халқимизнинг муносиб ҳаёт кечириши, фуқароларимизнинг бунёдкорлик салоҳиятини рўёбга чиқариш учун зарур шарт-шароитлар яратилганлиги ҳақида сўз юритилади. 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”да амалга оширишга оид Давлат дастури мазмун-моҳиятини ёшларга тушунтирилади.
3-босқич (20 дақиқа). Талаба-ёшларга камтарлик фазилати ҳақида тушунча бериш. Камтар одам деб содда, дилозорликдан йироқ, катта-кичикка баробар иззат–ҳурмат билан қарайдиган, одамларга меҳрибон, ғамхўр, хушмуомила, хушфеъл, ўзини бошқалардан устун қўймайдиган, одоби, ақл-заковати, билимдонлиги билан мақтанмайдиган, гердаймайдиган, бошқалар билан муносабатда ўзини камтарона тутадиган шахсларга нисбатан қўлланилиши айтилади. Камтарлик фазилати билан боғлиқ бўлган мақоллар, ибратли сўзлардан мисоллар келтирилади. .
4-босқич (20 дақиқа). Талабаларнинг қайси босқичдалигига қараб ойнинг бошида берилган китобларнинг бири ҳақида фикр-мулоҳаза юритилади. Ўқилган китобга якуний хулоса ясалади.
Do'stlaringiz bilan baham: |