Тўлқин эшбеков хуршид эшов ахборот ва мураббийлик соатлари сабоқлари


Download 83.41 Kb.
bet6/35
Sana23.10.2023
Hajmi83.41 Kb.
#1717407
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   35
Bog'liq
Ахборот соатлари охири КУЛЛАНМА 17 08 2022

ОКТЯБРЬ ОЙИ


1-ҳафта


Устозлик шарафи ва масъулияти


1-босқич (20 дақиқа). Мамлакатимиз ва жаҳонда амалга оширилаётган ислоҳотлар, янгиликлар ҳақида маълумот берилади. (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан тақдим этилган “Ахборот соатлари” ва “Мураббийлик соатлари” учун берилган материаллар билан таништирилади).
Кейинги ҳафтага қадар мамлакатда ва жаҳонда юз бераётган янгиликлардан ўзлаштириб келиш топшириғи берилади.
2-босқич (20 дақиқа). 1 октябрь – “Ўқитувчилар ва мураббийлар куни” муносабати билан ўтказиладиган тадбирлар самарадорлигини ошириш бўйича тарғибот ишлари олиб борилади. Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти И.А.Каримов “Юксак маънавият – енгилмас куч” асарида “Бу байрам, аввало, ўзининг билим ва тажрибаси, истеъдод ва маҳорати, инсоний фазилатларини, кўз нури ва қалб қўри, бутун борлиғини аямасдан, маърифат йўлида беминнат хизмат қиладиган устоз ва мураббийларимизга нисбатан халқимизнинг азалий ҳурмат-эҳтиромининг яққол намунасидир” деган жумласини ёритиб бериш. 
3-босқич (20 дақиқа). Талаба-ёшларга китобхонлик фазилати ҳақида тушунча бериш. Китобнинг бахт-саодатга етаклаши, “Китоб – беминнат устоз, билим ва маънавий юксалишга эришишнинг энг асосий манбаи”, “Китобсиз ақл – қанотсиз қуш”, “Бахт белгиси – билим”, “Билим – ақл чироғи”, “Гўзаллик – илму маърифатда”, “Илм бахт келтирар, билим тахт келтирар”, “Ҳунар – оқар булоқ, илм – ёнар чироқ”, “Олтин олма, билим ол, билим олсанг, билиб ол” мақолларининг мазмун-моҳиятини очиш. Талаба-ёшларнинг қизиққан китоблари бўйича суҳбат ўтказиш.
4-босқич (20 дақиқа). Талабаларнинг қайси босқичдалигига қараб қуйидаги китоблардан бири талабалар ўртасида тарғиб қилинади. Улардан шу китоб ҳақида сўралади. Китобнинг қисқача мазмуни айтиб берилади ва шу орқали уларни шу китобни ўқишга қизиқтирилади.




Download 83.41 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   35




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling