3-босқич (20 дақиқа).
4-босқич (20 дақиқа). Талабаларнинг қайси босқичдалигига қараб олдинги ҳафтада топшириқ берилган китоблардан бири ҳақида сўралади. Ўқиган талабалар бўлса мазмуни сўралади. Китобнинг мазмунли ва қизиқарли жойларидан муҳокама қилинади ва шу орқали уларни шу китобни ўқишга қизиқтирилади.
3-ҳафта
Буюк аждодларга эҳтиром
1-босқич (20 дақиқа). Мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар ва жаҳонда юз бераётган янгиликлар ҳақида талабалар ўз билганларини айтиб берадилар. Шундан сўнг мураббий ўзи талабаларга етказилиши зарур бўлган ахборотни беради.
Кейинги ҳафтага қадар мамлакатда ва жаҳонда юз бераётган янгиликлардан ўзлаштириб келиш топшириғи берилади.
2-босқич (20 дақиқа). Абу Райҳон Беруний, Абу Али ибн Сино, Муҳаммад ал-Хоразмий, Аҳмад ал-Фарғоний, Абу Наср ал-Фаробий, Абу Маҳмуд Хўжандий, Хожа Аҳмад Яссавий, Маҳмуд Кошғарий, Аҳмад Югнакий, Хожа Исмоил Бухорий, Амир Темур, Мирзо Улуғбек, Алишер Навоий, Бобур Мирзо, Али Қушчи, қолаверса, ҳар бирининг номи тарих зарварақларига абадий муҳрланган самарқандийлар, бухорийлар, насафийлар, хоразмийлар, тирмизийлар, хўжандийлар, шошийлар, фарғонийлар, туркистонийлар, марғинонийлар каби аждодларимиз фаолияти ва эришган ютуқлари ёшларга тушунтирилади. Ушбу алломаларни бутун дунё тан олганлиги ҳақидаги мисоллар келтирилади ҳамда талабаларда аждодларга бўлган эҳтиром туйғуси янада кучайтирилади.
3-босқич. Талаба-ёшларга олижаноблик фазилати ҳақида тушунча бериш. Олижаноблик шундай куч-қувватдирки, бу қувватга эга бўлган одам бойликка ва одамларнинг мақташларига, илтифот, камситишларига сира эътибор қилмайди, турмушнинг ўзгариб туришига қайғурмайди. Мол-дунёси кўп бўлса ғурурланиб, мутакаббир бўлиб кетмайди, халқнинг мақташига севинмайди. Ҳар вақт бир хилда бўлиб, ўзини даража ва ҳимматини сақлайди.
4-босқич (20 дақиқа). Талабаларнинг босқичига қараб А.Авлоний. Туркий гулистон ёхуд ахлоқ, Абу Наср Фаробий “Фозил шаҳар одамлари ҳақида рисола”, Мақсуд Шайхзода “Мирзо Улуғбек” фожеаси, Амир Темурнинг “Темур тузуклари” китобларидан бири ҳақида фикр юритилади. Ўқиган талабалардан мазмуни сўралади. Кейинги ҳафтага китобни якунлаб келиш топшириғи берилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |