Тўлқин эшбеков хуршид эшов ахборот ва мураббийлик соатлари сабоқлари


Туризм: жадал ривожланаётган тармоқ


Download 83.41 Kb.
bet5/35
Sana23.10.2023
Hajmi83.41 Kb.
#1717407
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   35
Bog'liq
Ахборот соатлари охири КУЛЛАНМА 17 08 2022

4-ҳафта


Туризм: жадал ривожланаётган тармоқ




1-босқич (20 дақиқа). Мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар ва жаҳонда юз бераётган янгиликлар ҳақида талабалар ўз билганларини айтиб берадилар. Шундан сўнг мураббий талабаларга етказилиши зарур бўлган ахборотни беради.
Кейинги ҳафтага қадар мамлакатда ва жаҳонда юз бераётган янгиликлардан ўзлаштириб келиш топшириғи берилади.
2-босқич. (20 дақиқа). Жаҳон сайёҳлик ташкилоти томонидан 1979 йил Торремолинос (Испания) шаҳрида ўтказилган Бош ассамблеяда “27 сентябрь — Халқаро сайёҳлик куни” деб эълон қилинганлиги ва Ўзбекистон Жаҳон сайёҳлик ташкилотига 1993 йилда аъзо бўлганлиги ҳақида маълумот берилади. Президент Ш.Мирзиёевнинг 2016 йил 2 декабрдаги “Ўзбекистон Республикасининг туризм соҳасини жадал ривожлантиришни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони, 2017 йил 16 августдаги “2018-2019 йилларда туризм соҳасини ривожлантириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори, 2022 йил 15 январдаги “Туризм, маданият, маданий мерос ва спорт соҳаларини янада ривожлантириш учун қўшимча шароитлар яратиш тўғрисида”ги фармони ҳамда 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган вазифаларнинг туризм соҳасини ривожлантиришдаги ўрни ва аҳамиятига эътибор қаратиш.
3-босқич (20 дақиқа). Талаба-ёшларга тежамкорлик фазилати ҳақида тушунча бериш. Миллий маънавиятимиз тикланаётган даврда замондошларимиз онгу шуурида умумхалқ манфаатини кўзлаш, жамиятга зарар берадиган хатти-ҳаракатлардан тийилиш каби кўникмаларни шакллантиришда тежамкорлик фазилатининг аҳамияти кўрсатиб берилади. «Ким хаётда тежамкор бўлса, зинхор қашшоликка тушмайди», «Исрофгар жаннатга кирмайди», «Сени икки хислат - фахрланиш ва исрофгарчилик хатога бошламаса, хохлаганингни еб, хохлаганингни ичавер», «Енглар, ичинглар, садака килинглар, аммо исрофгарчилик ва фахрга ўтманглар» каби ҳикматли иборалардан фойдаланилади.
4-босқич (20 дақиқа). Талабаларнинг қайси босқичдалигига қараб, М.Шайхзоданинг “Мирзо Улуғбек” фожеаси, Амир Темурнинг “Темур тузуклари” китобларидан бири ҳақида сўралади. Китоб бўйича фикр-мулоҳазалар алмашилади. Китобга якуний хулоса ясалади.


Download 83.41 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   35




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling