Тўлқин эшбеков хуршид эшов ахборот ва мураббийлик соатлари сабоқлари


Сентябрь ойида ўқиш учун тавсия этиладиган адабиётлар


Download 83.41 Kb.
bet3/35
Sana23.10.2023
Hajmi83.41 Kb.
#1717407
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   35
Bog'liq
Ахборот соатлари охири КУЛЛАНМА 17 08 2022

Сентябрь ойида ўқиш учун тавсия этиладиган адабиётлар:

1-босқич учун:

А.Авлоний. Туркий гулистон ёхуд ахлоқ.

2-босқич учун:

Абу Наср Фаробий “Фозил шаҳар одамлари ҳақида рисола”

3-босқич учун:

Мақсуд Шайхзода “Мирзо Улуғбек” фожиаси

4-босқич учун:

Амир Темурнинг “Темур тузуклари” китоби


2-ҳафта


Инсон одоби билан гўзал


1-босқич (20 дақиқа). Мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар ва жаҳонда юз бераётган янгиликлар ҳақида талабалар ўз билганларини айтиб берадилар. Шундан сўнг мураббий ўзи талабаларга етказилиши зарур бўлган ахборотни беради.
Кейинги ҳафтага қадар мамлакатда ва жаҳонда юз бераётган янгиликлардан ўзлаштириб келиш топшириғи берилади.
2-босқич (20 дақиқа). Чиройли одоб, гўзал ахлоқ юксак маънавият намунаси эканлиги, талаба-ёшлар ҳам таълим муассасида кийиниш, ўзини тутиш, муомала қилиш одоби билан ўрнак бўлиши лозимлиги тушунтирилади. Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси, "Кадрлар тайёрлаш миллий дастури тўғрисида"ги, "Таълим тўғрисида"ги, "Ёшларга оид давлат сиёсатининг асослари тўғрисида"ги ва "Ахборот эркинлиги принциплари ва кафолатлари тўғрисида"ги қонунлар, Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларида мобил телефонлардан фойдаланишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2012 йил 21 майдаги 139-сон қарори, Вазирлар Маҳкамасининг “Давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ходимларининг одоб-ахлоқ намунавий қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида” ги 2016 йил 2 мартдаги 62-сон қарори, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг меъёрий ҳужжатлари ҳамда таълим муассасасининг Одоб-ахлоқ қоидалари қисқача мазмуни ҳақида тушунча берилади. Вазирликнинг 2018 йилда яратилган Олий таълим муассасаларида соғлом маънавий-маърифий муҳитни шакллантириш, жамоа аъзолари ўртасида ўзаро ҳурмат, кийиниш маданияти, муомала маданияти, одоб-ахлоқ қоидаларига оид услубий тавсиялар билан таништирилади.

Download 83.41 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   35




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling