Тўлқин эшбеков хуршид эшов ахборот ва мураббийлик соатлари сабоқлари


Октябрь ойида ўқиш учун тавсия этиладиган адабиётлар


Download 83.41 Kb.
bet7/35
Sana09.04.2023
Hajmi83.41 Kb.
#1344699
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   35
Bog'liq
Ахборот соатлари охири КУЛЛАНМА 17 08 2022

Октябрь ойида ўқиш учун тавсия этиладиган адабиётлар

1-босқич учун:

Маҳмудхўжа Беҳбудий “Падаркуш” драмаси

2-босқич учун:

Ойбек “Навоий” романи, “Болалик” қиссаси

3-босқич учун:

Антуан де Сент Экзупери “Кичкина Шаҳзода”

4-босқич учун:

Тоғай Мурод “От кишнаган оқшом” асари


2-ҳафта. Шарқ жавоҳирлари


1-босқич. Мамлакатимиз ва жаҳонда амалга оширилаётган ислоҳотлар, янгиликлар ҳақида маълумот берилади. (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан тақдим этилган “Ахборот соатлари” ва “Мураббийлик соатлари” учун берилган материаллар билан таништирилади.
Кейинги ҳафтага қадар мамлакатда ва жаҳонда юз бераётган янгиликлардан ўзлаштириб келиш топшириғи берилади.
2-босқич. 18 октябрь – Самарқанд шаҳри куни. 20 октябрь – Хива шаҳри куни ва бошқа тарихий шаҳарларимизнинг пайдо бўлиши ва ҳозирги кундаги қиёфаси, қилинаётган ўзгаришлар тўғрисида талаба-ёшларга тушунтириш олиб борилади. Самарқанд шаҳри Ўзбекистонда иккинчи йирик шаҳар эканлиги, бу ерда улуғ алломалар таълим олганлиги, Мирзо Улуғбекнинг шу ердан туриб, осмондаги юлдузларни санаганлиги, Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти И.Каримовнинг шу ерда туғилиб ўсганлиги ҳамда макон топганлиги, Самарқанднинг бугунги кундаги янги қиёфаси ҳақида маълумотлар берилади. Дарсда Самарқанд ва Хивани тасвирлаган расмлардан фойдаланилиб, бу ерларни зиёрат қилган талабаларнинг таассуротлари билан фикр алмашилади.
3-босқич. Талаба-ёшларга покдомонлик фазилати ҳақида тушунча берилади. Покдомонлик аъзойи баданини, кийим-кечак, уй ва бошқа нарсаларини ифлос қилмаслик, тозаликка диққат-эътиборли бўлиш. Биргина кийим-бошнинг эмас, балки, ички дунёсининг ҳам поклигини англатишини талаба-ёшларга тушунтирилади.
4-босқич (20 дақиқа). Талабаларнинг қайси босқичдалигига қараб ўтган ҳафтада берилган китоблардан бири ҳақида сўралади. Ўқиганлар бўлса мазмуни сўралади. Китобларнинг қизиқарли жойларидан мутоала қилиниб, шу орқали уларни китобни ўқишга қизиқтирилади.


Download 83.41 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   35




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling