Тўлқин эшбеков хуршид эшов ахборот ва мураббийлик соатлари сабоқлари


-ҳафта. Дунё узра жаранглаётган тил


Download 83.41 Kb.
bet8/35
Sana09.04.2023
Hajmi83.41 Kb.
#1344699
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   35
Bog'liq
Ахборот соатлари охири КУЛЛАНМА 17 08 2022

3-ҳафта. Дунё узра жаранглаётган тил,
Инсоният тараққиётининг таянчи


1-босқич. Мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар ва жаҳонда юз бераётган янгиликлар ҳақида талабалар ўз билганларини айтиб берадилар. Шундан сўнг мураббий талабаларга етказилиши зарур бўлган ахборотни беради.
2-босқич. 21 октябрь – Ўзбекистон Республикасининг “Давлат тили тўғрисида”ги қонун қабул қилинган кун муносабати билан, ўзбек тилимизнинг ривожи йўлида ҳаммамиз масъул эканлигимизни талаба-ёшларга уқтириш. 23 октябрь – Ўзбекистон Республикаси ЮНЕСКОга аъзо бўлган кун. 24 октябрь – Халқаро БМТ куни муносабати билан, инсон қадри, унинг фаровон ҳаёт кечириши омиллари тўғрисида тушунча бериш
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2020 йил 20 октябрдаги “Мамлакатимизда ўзбек тилини янада ривожлантириш ва тил сиёсатини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони давлат тилини ривожлантиришдаги ўрни беқиёс эканлиги талабаларга етказилади.
3-босқич. Талаба-ёшларга виждонлилик фазилати ҳақида тушунча бериш. Виждонлилик инсонга хос юксак маънавий фазилат, кишининг ўз ҳатти-ҳаракати, қилмиши, юриш-туриши учун одамлар, жамоатчилик олдидаги масъулияти эканлиги.Виждони уйғоқ одам ён-атрофида бўлаётган воқеаларга, ёрдам ва кўмакка муҳтож инсонларнинг муаммоларига, адолатнинг топталишига бефарқ қарай олмайди. Айниқса, эл-юрт манфаатига зарар етказадиган ёвуз хатти-ҳаракатларга ҳеч қачон четдан жим қараб туролмайди, ўз юрти ва халқига нисбатан хиёнат ва сотқинликни асло қабул қилолмайди. Бундай ҳолатларни кўрганда виждони қийналади, доимо ёниб-куйиб яшайди, қандай қилиб бўлмасин, уларни бартараф этишга интилади, керак бўлса, бу йўлда ҳатто жонини ҳам фидо қилади”, жумласининг мазмун-моҳиятини очиб бериш. Виждонлиликнинг бугунги кунда учрайдиган тескари иллатлари ҳақида сўралади.
4-босқич (20 дақиқа). Талабаларнинг қайси босқичдалигига қараб Маҳмудхўжа Беҳбудийнинг “Падаркуш” драмаси, Ойбекнинг “Навоий” романи, “Болалик” қиссаси, 3-босқичлар учун Антуан де Сент Экзупери “Кичкина Шаҳзода”, 4-босқич учун Тоғай Муроднинг “От кишнаган оқшом” асарлари бўйича фикр алмашилади. Китоб қаҳрамонларига таъриф берилади


Download 83.41 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   35




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling