¤тмишга назар


 Методлар ва ўрганилганлик даражаси


Download 0.6 Mb.
Pdf ko'rish
bet15/19
Sana28.02.2023
Hajmi0.6 Mb.
#1236969
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   19
Bog'liq
80000893-80000893

2. Методлар ва ўрганилганлик даражаси: 
Ушбу юриш тарихи Россия империяси ва совет давридаги кўплаб тадқиқотлар 
предмети сифатида ўрганилган эди. Хусусан, дастлаб XVIII асрнинг иккинчи ярмидаёқ 
юриш тарихи россиялик тарихчи олимлар томонидан тадқиқ этила бошланган бўлиб[5], 
кейинчалик юриш тарихини ёритувчи кўплаб тадқиқотларнинг[6] вужудга келиши ушбу 
мавзунинг долзарблигини намоён этади. Қолаверса, ҳозирги даврда ҳам Александр Бекович-
Черкасскийнинг Хива хонлигига қарши юриши ўзбекистонлик ва хорижий 
тадқиқотчиларнинг диққат марказидадир[7].
Шу ўринда экспедиция тарихини ёритишда рус шарқшуносларининг ўзига хос ўрнини 
таъкидлаш лозим. Зеро, Б.В. Лунин таъкидлаганидек: “XIX аср охири – XX аср бошларида 
Туркистондаги тарихий шарқшуносликни ривожлантириш йўлидаги дастлабки қадамлар ва 
ютуқлар В.В. Григорьев, Н.И. Веселовский ва айниқса В.В. Бартольдга мансуб эди” [8]. 
Машҳур рус шарқшунослари Н.И. Веселовский (1848–1918), В.В. Бартольд (1869–1930) 
ларнинг асарларида юриш тарихи турли тадқиқот ва манбаларга асосланган ҳолда ёритилган.
3. Тадқиқот натижалари: 
Николай Иванович Веселовский ўзининг Хива хонлиги тарихига бағишланган 
асарида[9] А. Бекович-Черкасскийнинг юриши тўғрисида батафсил маълумот беради. Бу асар 
аслида Н.И. Веселовскийнинг магистрлик диссертацияси бўлиб, тадқиқот асосан рус 
элчилари ва сайёҳлари маълумотига асосланган ҳолда яратилган. В.В. Бартольднинг 
таъкидлашича, асарнинг ютуғи ва камчилиги айнан шу омил билан боғлиқдир[10]. Н.И. 


¤ТМИШГА НАЗАР | ВЗГЛЯД В ПРОШЛОЕ | LOOK TO THE PAST
№SI-3 | 2021
 
 
85
 
 
Веселовский дастлаб А. Бекович-Черкасскийнинг юришига бағишланган тадқиқотларни 
келтириб ўтади, сўнгра юришга сабаб бўлган омиллар, Петр I нинг бу юришдан кўзлаган 
мақсади, юришга тайёргарлик жараёни, унинг таркиби, юришнинг бориши ва ҳалокати 
асосан рус манба ва тадқиқотларига таянган ҳолда ёритилади[11]. Ушбу тадқиқот аслида 
Россия империясининг 1873 йилдаги Хивага юриши вақтида ёзила бошланганлиги 
тадқиқотдаги маълум бир масалаларга бўлган ёндашувларга салбий таъсир этган. Хусусан, 
юриш аслида тинчликпарвар мақсадларни кўзлагани бир неча бор таъкидланган[12]. 
Ваҳоланки, Н.И. Веселовскийнинг ўзи бундан аввал юриш мақсадини изоҳлашда “У (Петр I 
– Ж.А.) Ўрта Осиёда рус ҳукмронлигини ўрнатмоқчи эди” [13], деб таъкидлайди. Н.И. 
Веселовский юришнинг мағлубият сабабларидан бири сифати А. Бекович-Черкасский руҳий 
ҳолатининг бузилишини кўрсатиб ўтади[14]. Н.И. Веселовский юриш аҳамияти ҳақида фикр 
билдирар экан, юриш фақатгина илмий аҳамият касб этганлигини таъкидлайди[15]. 
Василий Владимирович Бартольд бошқа рус тарихчиларидан фарқли равишда юриш 
тарихини нафақат рус, балки Европа ва Шарқ манбаларига асосланган ҳолда ёритишга, Н.И. 
Веселовскийдан фарқли равишда ўзидан аввал яратилган тадқиқотларни такрорламасликка 
ҳаракат қилади. В.В. Бартольд ўзининг бир қатор асарларида юриш тарихига боғлиқ 
маълумотлар бериб ўтади[16]. Аммо юришнинг тарихи батафсил равишда, унинг Европа ва 
Россияда шарқнинг ўрганилишига доир асарида ёритилади[17]. 
В.В.Бартольд 
бу 
тадқиқотида 
А.Бекович-Черкасский 
экспедициясининг 
уюштирилишига сабаб бўлган омиллар ва унинг мақсадини рус ва Хива манбаларига 
асосланган ҳолда кўрсатиб ўтади. Бунда у экспедиция Ўрта Осиё хонликларини 
бўйсундириш, Амударё ўзанини ўзгартириш каби мақсадларни кўзлаганлигини 
таъкидлайди[18]. В.В. Бартольд Хоразм тарихчилари Шермуҳаммад Мунис Хоразмий ва 
Муҳаммад Ризо Огаҳийларнинг “Фирдавс ул-иқбол” асарида “юришнинг мақсади Шайх-
Жали тоғларидан қазиб олинадиган олтинларни қўлга киритиш учун Хива хонлигини босиб 
олишдан иборат эди”, деб қўрсатган[19].
Шунингдек, В.В. Бартольд ўз асарида экспедиция фаолияти натижасида бунёд этилган 
учта қалъа ва уларнинг жойлашуви ҳақида ҳам маълумот беради[20]. У юриш тарихини Н.И. 
Веселовскийга нисбатан қисқа ва лўнда тарзда ёритган. Аммо Н.И. Веселовскийдан фарқли 
равишда фақатгина рус манба ва тадқиқотлари билан чекланиб қолган эмас. Ҳолбуки, турли 
манбаларни солиштириш тадқиқотни ҳар томанлама таҳлил этиш имконини беради. 
Умуман олганда, В.В. Бартольднинг асарида экспедиция тарихи нисбатан объектив 
тарзда ёритилган бўлиб, баъзи рус тадқиқотлари учун хос бўлган шовинизм ва славянфиллик 
каби тадқиқотларга салбий таъсир этувчи омиллардан холилиги билан ажралиб туради. Зеро, 
Б.В. Лунин В.В. Бартольднинг ижодига баҳо берар экан: “Биз ҳеч иккиланмай айтишимиз 
мумкинки, Бартольд учун на Шарқ олдида бош егиш, на унга нисбатан менсимаслик ҳисси 
хос бўлган” [21], деб таъкидлайди. Бу билан Б.В. Лунин В.В. Бартольднинг тадқиқотларида 
юқорида қайд этилган омиллар йўқ эканлигига урғу беради.

Download 0.6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   19




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling