¤тмишга назар
Download 0.6 Mb. Pdf ko'rish
|
80000893-80000893
- Bu sahifa navigatsiya:
- ¤ТМИШГА НАЗАР | ВЗГЛЯД В ПРОШЛОЕ | LOOK TO THE PAST №SI-3 | 2021
Keywords: Alexander Bekovich-Cherkassky, Khiva Khanate, Russian state, Peter I,
Shergazikhan, campaign, Caspian Sea, Amu Darya, B.V. Lunin, Oriental studies, N.I. Veselovsky, V.V. Bartold, historiography. 1.Долзарблиги: Александр Бекович-Черкасскийнинг Хива хонлигига қарши уюштирган юриши Россия давлати ҳукмдорлари ва сиёсий доиралари учун Ўрта Осиё давлатлари билан олиб борилган алоқаларнинг шаклланишида муҳим аҳамият касб этган эди. Ушбу юриш тақдири кейинчалик Россия империясининг Ўрта Осиёга нисбатан олиб борган сиёсатининг тубдан ўзгаришига сабаб бўлганлиги юриш тарихининг тадқиқ этиш долзарблиги ва аҳамиятини белгилайди. Шу ўриншда юриш тарихига қисқача тўхталиб ўтсак. 1714 йилгача Хива ва Россия давлатлари ўрасидаги алоқалар амалда асосан савдо- сотиқ юзасидан олиб борилган элчилик муносабатларидан иборат бўлган бўлса-да, муносабатлар фақат савдо-сотиқ нуқтаи назаридан олиб борилган деб бўлмайди. Хиванинг Россия билан ХVIII асрдаги алоқалари баъзида сиёсий аҳамият касб этган бўлиб, бунга ёрқин мисол сифатида 1700 йилда Хива хони Шониёзнинг Пётр I га Хивани Россия тобелигига қабул қилиниши сўраб мурожаат қилганлигини кўришимиз мумкин. Албатта, бу “тобелик” Шониёзнинг ўз ҳокимиятини мустаҳкамлаш учун қилган сиёсий “ўйини” эди. Амалда эса бу “тобелик” номинал хусусият касб этарди[1]. Бу каби ҳодисалар икки давлат ўртасидаги муносабатлари тарихида ўзига хос воқеа бўлиб қолди. Айнан 1714 йилда Ўрта Осиёнинг ¤ТМИШГА НАЗАР | ВЗГЛЯД В ПРОШЛОЕ | LOOK TO THE PAST №SI-3 | 2021 84 олтинлари ва Ҳиндистонга борадиган йўлни аниқлаш мақсадида Пётр I буйруғига кўра икки ҳарбий юришни ташкиллаштиришга қарор қилинди. Булар княз А. Бекович-Черкасский ва И. Бухголц юришлари эди. Улардан бири Астрахан–Хива йўналишида шарқий Каспий соҳили бўйлаб княз А. Бекович-Черкасский бошчилигида, иккинчи гуруҳ эса Тоболдан Иртиш бўйлаб юқорига подполковник И. Бухголц бошчилигида йўл олиши керак эди[2]. И. Бухголц бошчилигидаги юриши 1715 йилда Тоболскдан йўлга чиққан бўлиб, юриш аъзоларининг бир қисми қалмоқлар ҳужумига учрагандан сўнг 1716 йилда бўлажак Омск шаҳарига асос солиниши билан чегараланиб, амалда муваффақиятсиз якун топади. Князь Александр Бекович-Черкасский юриши эса уч босқичда амалга оширилган бўлиб: Биринчи босқич – Каспий денгизини тадқиқ этиш бўйича экспедиция ташкил этилган (1714 й. ноябрь – 1715 й. октябрь); топографик, рекогносцировка ишлари амалга оширилган; Иккинчи босқич – Каспий денгизига иккинчи экспедиция ташкиллаштирилган (1716 й. сентябрь – 1717 й. февраль). Экспедиция давомида бир қанча қалъалар қурилган; Учинчи босқич – Хива хонлигига қарши ҳарбий юриш амалга оширилган (1717 й. июнь – август). А. Бекович-Черкасский бошчилигидаги гуруҳ дастлаб Каспий бўйида бир мунча фаолият юритиб, баъзи топографик маълумотларга эга бўлади. Аммо унинг 1717 йилда Хивага уюштирилган юриши у учун аянчли якун топади. Хива хони Шерғозихон Хивага қадар етиб келган кучли рус қўшинини 5 қисмга бўлиб жойлаштириш баҳонаси билан уларни кучсизлантириб, 1717 йилнинг августида қириб ташлаш ёки асирга олишга буйруқ беради. А.Бекович-Черкасский ҳам ўлдирилади. Пётр I юришнинг ҳалокати ва Ўрта Осиёга нисбатан режаларини барбод бўлганлиги тўғрисида 1717 йилнинг сентябрида хабар топади[3]. Ушбу ҳодиса икки давлат ўртасидаги муносабатларнинг кескин тарзда ёмонлашувига олиб келади. Унинг таъсири Россия ва Хива хонлиги ўртасидаги кейинги муносабатларда ҳам ўз аксини топади. Хусусан, Шерғозихон томонидан 1720 йилда Петербургга савдо алоқаларини тиклаш мурожаати билан Аваз Муҳаммад бошчилигида юборилган элчилик муваффақиятга эриша олмайди. Аваз Муҳаммад император буйруғи билан ҳибсга олиниб, у ерда 1721 йилда вафот этади[4]. Фақатгина Субхонқулибек элчилиги 1727 йилда савдо алоқаларини тиклашга эришади. Download 0.6 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling