Тоғларининг шарқий эта- ги, Эмба дарёси, Каспий денгизи


Download 97.7 Kb.
bet13/14
Sana20.01.2023
Hajmi97.7 Kb.
#1103684
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   14
Bog'liq
ЕВРОПА

ЕРНИНГ СУВ БАЛАНСИ - муайян
вақт ичида Ер юзасига ёғин кўринишида тушадиган сув микдори б-н қуруқлик ва Дунё океан и юзасидан буғланадиган сув микдорининг нисбати. Яъни Ерда сув ай- ланишининг сонли ифодаси. У сув балан- си тенгламалари кўринишида акс эттири- лади. Бунда сув кирим ва чиқимининг суюқ, буғли ва қаттиқ (муз) ҳолатидаги барча шакллари тавсифланади. Гидрос- ферадаги 1,4—109 км3 умумий сув мас- сасининг (В. И. Вернадский бўйича) табиатдаги сув айланишида йил даво- мида 518600 км3 сув қатнашади ва ерга тушадиган сув (атмосфера ёғинлари) б-н ундан сарф бўладиган (буғланиш, оқим) сув миқдори деярли тенг бўлади. Бу тенглик (баланс) Ер ва унинг айрим
қисмлари Дунё океани, чекка оқимли ҳудуд, ички оқими бор ҳудуд учун сув ба- ланси тенгламалари кўринишида бўлади. Тенгламаларда кирим қисми элементла- ри сифатида Дунё океани юзасига (Хо), қурукликнинг чекка оқимли ҳуду-дига (Xz), қуруқликнинг ички оқимли (берк) ҳудудига (Хи) ва уларнинг йиғиндиси си- фатида бутун Ер сиртига (ХЕР) ёғадиган йиллик ёғин миқдорларини ҳисобга олиш зарур.
Шуларга мос равишда Дунё океани юзасидан (Zo), қуруқликнинг ички (берк) оқимли худудидан (Zv) ва уларнинг йиғиндиси — Ер курраси юзасидан (ZEP) бўладиган йиллик буғланиш микдорлари тенгламаларнинг чиқим қисмини таш- кил этади. Сув баланси тенгламаларида қуруқликдан Дунё оке-анига ёки у б-н ту- таш бўлган денгизларга дарёлар оқизиб келтирадиган йиллик оқим миқдори (Yr) ҳам ҳисобга олинади. Кирим ва чиқим қисмларининг қабул қилинган белгила- рига асосан сув баланси тенгламалари дастлаб Ер сиртининг айрим қисмлари учун тузилади:
а) Дунё океани учун қуйидагича ифо- даланади:
ZO=XO+YZ;
б) чекка оқимли ҳудуд учун:
в) ички оқимли ҳудуд учун эса: Zu=Xu кўринишида ёзилади. Юқоридаги тенгламаларнинг йиғиндиси бутун Ер учун сув мувозанатини ифодалайди:
Z0+Zz+Zu=X0+Xz+Xu
Охирги ифода Ер сиртига тушадиган ёғин микдори (ХЕР) ундан бўладиган буғланиш (ZEP)ra тенглигини кўрсатади. Олимларнинг ҳисобига кўра, Ер юзасига ҳар йили ўртача 577 минг км3 ёки 1130 мм ёғин тушеа, худди шунча миқдордаги сув буғланади.
Даре, кўл ва ер ости сувларидан суғориш, аҳоли ва саноатни сув б-н таъминлашда фойдаланилиши Е.с.б. эле-ментлари нисбатини ўзгартиради. Агротехник ва агроўрмонмелиоратив тад-бирлар тупроқнинг инфильтрацион хусусиятларини оширади. Бу эса ўз
навбатида далалардан келган сувларнинг юза оқимини камайтиради, тупроқ нами, унинг буғланиши ва транспирациясини оширади ҳамда грунт сувлари ҳажмини бир оз кўпайишига сабаб бўлади.
Шаҳарлар ривожланиши, саноат корхоналари ва йўллар қурилиши тупроқнинг инфильтрация хусусиятларини камайтиради, юза оқимини кўпайтириб ер ости сувларнинг озиқланишни заифлаштиради. Грунт сувларининг микдори мелиоратив тадбирлар, шахта ва карьерлардан ер ости сувларини сўриб олиш натижасида анча ўзгаради.
Е.с.б.ни ташкил қилувчи ҳисоблар сув режимини ўрганиш учун гидрология ва метеорологияда кенг қўлланилади.

Download 97.7 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling