Тожик аҳолиси яшовчи қишлоқларда хамирли таомлар орасида «ғилминди» машҳур
Download 11.13 Kb.
|
Ғ И Л В И Н Д И
Ғ И Л В И Н Д И Тожик аҳолиси яшовчи қишлоқларда хамирли таомлар орасида «ғилминди» машҳур бўлган . Бу таом буғдой унидан юпқа сингари тайёрланган. Фақат, ёғланмаган, қиздирилган қуруқ қозонда қотириб олинган. Иккинчи қозонда эса ун билан сув яхшилаб аралаштирилиб қайнатилган, сўнгра сут солиб атала тайёрланган. Бу жараёнда қозон тагига олмаслиги учун қўзғаб турилган.Қотириб олинган юпқаларга озгина миқдорда атала суртиб, тўртбурчак шаклда тугиб, қиздирилган ёғда пиширилган. Ғилминди таоми Зарафшон ҳавзаси қипчоқларида ҳам кенг тарқалган бўлиб «ғилбинди» , Юқори Зарафшон тожикларида эса «ғилмунди» деб аталган. Ҳозирда ҳам тансиқ таомлар сирасига киради ПАТИР Қадим замонлардан то ханузгача етиб келган бу нон рамзий маъноларни хам англатиб азиз мехмон ва тўй дастурхонининг кўрки ҳисобланган. Дастурхонда патир бўлса, мехмондорчилик учун махсус таёргарлик кўрилганини англатган. Уни катта қилиб ясаб ёпилиши кўпчилик томонидан истеъмол этилишига мўлжалланганлигини билдиради. Масаллиқ: 1 кг оқ ун, 1 стакан илиқ сут, 40 гр хамиртуруш, 150 гр эритилган кўй ёғи ёки сариёғ, 2 чой кошиғида туз, юзига сепиш учун 1 чой кошиғида седана керак Download 11.13 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling