Токли отсечкалар


Нотанловли ток отсечкалари


Download 0.73 Mb.
bet3/4
Sana06.02.2023
Hajmi0.73 Mb.
#1170282
1   2   3   4
Bog'liq
Лекция 11 реле рус КТ тайёр

Нотанловли ток отсечкалари
Н отанловли отсечка деб бир зумда узининг линиясидан ташқари таъсирланувчи отсечка номланади. Ушбу отсечка ҳимоя қилинадиган линияни тўлиқ қисқа туташувлардан ҳимоя қилади. Линиядан ташқари отсечканинг нотанловли таъсири АПВ ёрдамида тўғирланади. Нотанловли отсечкадан фойдаланиш мисоли 5-5 чизмасида кўрсатилган.
ГЭС А генератор ишлаш турғунлигини сақлаш учун Л1 линиясида трансформатор ҳимояларига нотанловли бўлган отсечка ўрнатилган. 1 отсечканинг ишлаб кетиш токи Т2 ва ТЗ трансформаторларида ўрнатилган 2 ва 3 отсечкалар зонасининг оҳиридан созланади, яъни Iс.з1 = (1,1 – 1,2) Iс.з2 (ёки Iс.з3). Ушбу ўрнатилишда отсечка 1 Л1 ҳимоя қилинадиган линияни тўлиқ қоплайди, лекин Т2 ва ТЗ трансформаторларнинг чегарасидан чиқмайди.
Мисол учун Т3 трансформаторида қисқа туташув пайдо бўлганида 1 отсечканинг таъсир қилиш зонаси доирасида оҳиргиси шикастланган трансформатор отсечкаси билан биргаликда нотанловли равишда таъсирланади, чунки уларнинг таъсир вақти бир хил (t = 0). Бунинг натижасида Т3 трансформаторидан ташқари Л1 линяси ҳам учади. АПВ қушилади ва у қарама-қарши нотанловли учирилган Л1 линияси ёқади ва В подстанциясининг электр таъминотини тиклайди.


Вақт ушланилишига эга ток отсечкалари
Б ир зумда таъсир қилувчи отсечка линиянинг бир қиминигина ҳимоя қилади; линияни минимал таъсир вақти билан тўлиқ ҳимоя қилиш учун вақт ушланилишига эга отсечка қўлланилади (5-2, б чизма). Ушбу отсечканинг 1 таъсир қилиш вақти ва зонаси бир зумда таъсир қилувчи 2 отсечканинг таъсир вақти ва зонаси билан келиштирилади (5-7, а, б чизма).
Ушбу шартларни бажариш учун 1 отсечка (5-7 чизма) ҳимоянинг таъсир қилиш t31 вақти t поғонасига кўп 2 отсечкадан танланади:
t31=t32+t (5-5)
Амалиётда вақт релеси 1 отсечканинг аниқлигига қараб t3 = 0,3+0,6 с.
Бир томонлама туйинтирилишга эга тармоқларда Л2 линиясида пайдо бўлган қисқа туташув давомида 1 ва 2 ҳимоялардан ўтувчи ток бир хил бўлиши керак. 1 ва 2 ҳимояларнинг таъсир қилиш зоналарини келишувини қуйидаги билан таъминлаш мумкин Iс.з1 > Iс.з2.
Бундан келиб чиқиб қабул қиламиз:
Iс.з1 = kнIс.з2 (5-6)
Ишончлик kн коэффициенти 1,1–1,2 тенг этиб олинади. 1 отсечканинг таъсир қилиш зонаси (АN 5-7, а чизмасида) график равишда N кесишув нуқтаси бўйича минимал ва максимал режимлар учун аниқланади.
Вақт ушланилишига эга отсечка схемалари мустақил тавсифга эга максимал ҳимоя схемаларига ухшаб бажарилади. Вақт ушланилишига эга ток отсечкаси ҳимоя қилинадиган линияни тўлиқ ва кейинги участкани қисман қоплайди.



Download 0.73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling