Томларватомқ
Монолит темир-бетон плиталардан ўрнатилган
Download 1.96 Mb.
|
КМК 2.03.10-19 (Крыши и кровли) узб. (2)
Монолит темир-бетон плиталардан ўрнатилган томқопламалар
3.53. Монолит темир-бетон плитали томқопламалар учун 3.39-банд бўйича физик-механик хоссаларга эга бўлган бетон қўлланиши лозим. Кучлантирувчи бетонни қўллаш афзалроқ. 3.54. Монолит бетондан иборат томқоплама қатлам томёпма конструкцияси таркибига киради ва асосан гидроизоляция ва пол вазифаларини бажаради. Томнинг қолган конструктив элементлари (юк кўтарувчи, иссиқлик сақловчи ва ҳ.к.) жорий қилинган тартибда қабул қилинади. 3.55. Томқоплама қатлам ўзи билан қалинлиги 40 мм дан кам бўлмаган, деформация чоклари доирасида кесилмас монолит темир-бетон плитани ифодалайди. Плита диаметри 6 мм гача бўлган симлардан, зарур ҳолларда эса бошқа арматуралаш буюмларидан фойдаланиб, катаклари 100x100 мм ёки 100x150 мм келадиган пайвандланган тўрдан тайёрланган конструкциябоп арматура билан арматураланади. 3.56. Темир-бетон плиталар нишаби 0-1,5% атрофида бўлган ясси кўринишда, поғонасимон кўринишда (трибуна ости хоналарига эга бўлган очиқ томоша биноларининг трибуналари ва бошқалар) бажарилиши мумкин. Поғонасимон плиталарнинг горизонтал участкаларини 1% га тенг нишаб билан лойиҳалаш лозим. Плиталарнинг айрим участкаларининг нишаби 2,5% гача бўлиши мумкин. 3.57. Ҳарорат-намлик ва сейсмик таъсирларда плита деформацияларининг эркин намоён бўлишини таъминлаш учун унинг асос билан маташишига йўл қўймаслик ва деформация чокларини ҳосил қилиш зарур. Чоклар орасидаги масофа: - оддий темир-бетон учун - 6м дан, - ўз-ўзини кучлантирувчи темир-бетон учун (кучлантирувчи бетон асосида) 24 м дан ошмаслиги зарур. 3.58. Поғонасимон плиталарда деформация чоклари фақат радиал ўқлар бўйлаб ўтиши шарт. Ясси плиталардадеформация чоклари ўзаро перендикулярйўналишларда ўтиши лозим. 3.59. Деформация чокларида ёндош плиталар бетонига бириктирилган рухланган пўлат варағидан (тунукадан) компенсаторлар кўзда тутилиши лозим. 3.60. Вертикал юзаларга туташувларни шакллантиришда плитани тегишли тарзда конструкцион арматуралаб, 200 мм дан кам бўлмаган баланликда тўсиқлар танасига киритиш ҳамда у билан ягона вертикал юза ҳосил қилиш лозим. 3.61. Плиталар конструкцияси сувни плиталар юзасидан сув қочириш қурилмаларига бутунлай чиқариб ташлашни кўзда тутиши лозим. 3.62.Монолит темир-бетондан тайёрланган томқопламалар, деформация чоклари ва туташувузелларинингтехник ечимлари5-иловада берилган. 3.63.Ишчи чизмаларда монолит темир-бетондан томқопламаларни кўтаришга қўйиладиган мажбурий талаблар келтирилиши лозим. Download 1.96 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling