Томларватомқ
Рулонли ва мастикали материаллардан тайёрланган
Download 1.96 Mb.
|
КМК 2.03.10-19 (Крыши и кровли) узб. (2)
Рулонли ва мастикали материаллардан тайёрланган томқопламалар
3.6. Рулонли ва мастикали материаллардан тайёрланган томқопламалар конструкциялари қияликка ва қўлланаётган материалларга (шу жумладан композицион материалларга) қараб, 3-жадвалга мувофиқ кўзда тутилиши керак. Қиялиги 2,5% дан кам бўлган томқопламаларнинг қўлланиши тавсия қилинмайди. Қиялик конструкциянинг юк остидаги эгиклигига қараб ҳисоблаб чиқарилиши лозим. Картон асосидаги ёки бошқа бирон умри қисқа, чирийдиган асосдаги рулонли томқопламаларнинг қўлланишига фақат муваққат иморатлар учун йўл қўйилади. Рулонли ва мастикали материаллардан тайёрланган томқопламаларда сув ўтказмайдигангилам иссиқлик изоляцияси қатлами устида – анъанавий томқоплама, шунингдек иссиқлик ўтказмайдиган қатлам тагида– инверсион томқоплама, жойлаштирилиши мумкин. Инверсион томқопламадан экспериментал тартибда,томқопламанинг бу турини эксплуатация қилиш шароитларида ўрганиш учун, Давархитектқурилиш билан келишилган холда фойдаланиш мумкин. Инверсион томқопламада иссиқлик изоляцияси сифатида сув ютишининг пастлиги билан ажралиб турадиган (ҳажм бўйича 0.3 % дан ошмайди) экструзион кўпикли полистирол қўлланиши керак. Кўпикли полистирол устидан ҳимоялайдиган (фильтрлайдиган) қатлам - илдизларга қарши синтетик толали мато, кейин 50 кг/м2ҳисобидан майда шағал ёки бетон плиталардан иборат устама юкётқизилади. Томқопламаси рулонли ва мастикали материаллардан бўлган томёпмалар элементларининг ечимлари тавсия қилинаётган 3-иловага мувофиқ кўзда тутилиши лозим. 3.7.Рубероиддан томқопламаларни ўрнатиш ва плёнкали материалларни ёпиштириш учун (шу жумладан, махсус пайвандлаб улашдан фойдаланган ҳолда) ёпиштирадиган мастикалар (иссиқ ва совуқ) томқопламанинг тури ва нишабидан келиб чиқиб белгиланиши лозим. Бунда 4-жадвалда келтирилган маълумотлардан фойдаланса бўлади. 3.8. Томқопламалар деформацияларининг ўрнини тўлдириш (компенсация қилиш) ва бўртиқлар пайдо бўлишининг олдини олиш учун биринчи қатламни перфорацияланган рубероиддан ётқизиш керак, ёки иссиқлик изоляцияловчи плитали асос ва сувдан изоляцияловчи гилам орасида томқопламалар қиялиги бўйлаб нуқталаб ёпиштириладиган эни 150 мм келадиган тилимлар тўшашни кўзда тутиш керак, буғ изоляцияси ва текисловчи стяжкаларга эга бўлган томёпмаларда эса (томқоплама нишаби 8% дан ошмаганда) сувдан изоляцияловчи гиламнинг пастки қатламини тилимлаб ёки нуқтали ёпиштириш лозим. 3-жадвал
1-ЭСЛАТМА. Устки қатламида рангли йирик донали сепмаси бўлмаган, алюмин-хлорфосфат таркиб, суюқ шиша ёки бошқа об-ҳаво таъсирига чидамли материаллар билан бўялмаган материаллардан тайёрланган томқопламаларнинг умрини узайтириш учун томқопламаларни битум-полимерли ёки об-ҳаво таъсирига чидамли бошқа ҳимояловчи таркиблар билан бўяш тавсия қилинади.Лойиҳада бўёқ 2-3 йил ўтиб янгиланиши кераклиги кўрсатилиши лозим. 2-ЭСЛАТМА. Томқопламанинг осон олиб ташланадиган участкаларида шағалдан ҳимоя қатлами ўрнига ўтдан сақлайдиган буёқлар бериш кўзда тутилиши лозим. 3-ЭСЛАТМА. Мастикали томқопламаларда 6617 ГОСТга мувофиқ асосни шишатўр устидан БН 50/50, ЕЯ 70/30, БЯ 90/10 маркали битум қоришмаси билан грунтлаш кўзда тутилиши лозим. Шишатўр билан арматураланган мастикали томқопламаларда мастика ва арматуралайдиган қистирмаларни бир қаватга камайтиришга рухсат этилади. 4-ЭСЛАТМА. Кичик нишабликларда ва томқопламаларнинг ишончлилиги таъминланганида мато бўлаклари олдиндан бир-бирига елимлаб олинган қалинлаштирилган (3-6 мм) эластик материаллардан (битум-полимер, полимер) тайёрланган сувдан изоляцияловчи гиламни асосга ёпиштирмай, эркин ётқизишга йўл қўйилади, шундан кейин гилам устидан қалинлиги 40 мм шағал қатлами ётқизилади. Эластик материаллардан тайёрланган бир қатламли томқопламалар гидроизоляцияловчи тўшама қатлам сифатида кўзда тутилиши керак. 5-ЭСЛАТМА. Рулонли томқопламаларни ўрнатишда асоси чиримайдиган материаллар афзал кўрилиши лозим. 6-ЭСЛАТМА. Томқопламалар материаллари бинонинг муҳимлиги ва томёпма материалларининг хоссаларига қараб танланиши лозим. 4-жадвал
4-жадвалга эслатмалар. Download 1.96 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling