Томларватомқ


Download 1.96 Mb.
bet15/33
Sana31.03.2023
Hajmi1.96 Mb.
#1313627
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   33
Bog'liq
КМК 2.03.10-19 (Крыши и кровли) узб. (2)

4. УЗЕЛЛАР ВА ТУТАШУВЛАР


4.1. Ҳар хил турдаги томқопламаларнинг узеллари ва туташувларини лойиҳалашнинг умумий принципи шундан иборатки, конструкцияларнинг узеллари ва туташувлари томёпма ва томқопламанинг қабул қилинган конструкциясига мос келиши керак.
Масалан, тайёр йиғилган томлар ва донали материаллардан иборат томқопламаларнинг узеллари ва туташувлари асосан махсус шаклга эга бўлган йиғма ва донали элементлардан бажарилган бўлиши лозим, сувдан изоляциялайдиган яхлит гилам кўринишидаги томқопламаларнинг узеллари ва туташувлари эса зарур ҳолларда тегишли тарзда кучайтирилган томқоплама тўшамаси конструкциясини давом эттирадиган яхлит қурилма кўринишида бажарилиши лозим.
4.2. Томқопламаларнинг баландлиги 450 мм дан ортиқ деворларга туташувлари 3-илованинг 2-расмига кўра бажарилиши лозим.
4.3. Томёпмаларнинг деворлар, фонар деворлари, томёпма орқали ўтадиган шахта ва қурилмаларга туташган жойларида буғ изоляцияси иссиқликни изоляциялайдиган қатламнинг қалинлигига тенг баландликка кўтарилиши лозим, деформация чоклари бор жойларда эса металл компенсаторнинг чеккаларини ёпиши керак.
4.4. Бино баландлиги ўзгарадиган жойлардаги деформация чоклари компенсаторларга ва рухланган томқоплама пўлат тунукадан бажарилган ҳимоя қопчиғига эга бўлиши лозим. Деформациячокларининг конструкцияси биноларнинг ҳарорат-киришув деформацияларида томқопламадан сув оқмаслигини таъминлаши зарур.
Ўрнатмали деформация чокларидаюмшоқминерал пахтали плиталар ёки бордонларқўлланишилозим.
4.5. Рулонли ва мастикали материаллардан иборат томқопламаларнинг деформация чоклари 3-илованинг 3-расмига мувофиқ қалинлиги 3-4 мм ли варақли пўлатдан кўзда тутилиши лозим.
4.6. Рулонли ва мастикали материаллардан иборат томқопламаларда қувурларни ўтказиш ечими 3-илованинг 4-расмида келтирилган мисолдан фойдаланиб ҳал қилиниши лозим.
4.7. Томқопламаси эксплуатация қилинадиган,ҳимоя қатлами сифатида темир-бетон ёки асбест-цемент плиткалари қўлланган томёпмаларда томқопламанинг сув оқиб тушадиган воронкалар жойлашган ерларидаги ечими 3-илованинг 5-расмида келтирилган мисолга мувофиқ қабул қилиниш лозим.
4.8. Рулонсиз ва қопланмайдиган томқопламалардаги тайёр йиғма томқоплама плиталарининг темир-бетон сув йиғувчи лотоклар билан туташуви 4-илованинг 4ж-расмида келтирилган мисолга мувофиқ қабул қилинади.
4.9.Темир-бетон томқоплама плиталарнингбир-бири билан биркувлари 4-иловадаги4-а-б,в расмларгамувофиқамалга оширилиши лозим. Бунда томқопламаплиталаринингчордоқ девор тўсиқларига таяниш схемаси, ичкисув қочириш ҳолатида, 4-илованинг4-д расмигамувофиқ плиталарнинг усткиқирғоғини парапет девори чегарасидан100-500 мм чиқариб, ёки 4-илованинг 4-г расмига мувофиқ туташувни"Г"-симонтирқишберкиткич билан ёпган ҳолда қабул қилинади.
4.10.Тайёр йиғма темир-бетон томқоплама плиталардан қурилган томларда барча чоклар ва туташувлар 4-илованинг 4-а-в расмларига мувофиқё махсус қўшимча элементлар – тирқишберкиткичлар, ёки қопқоқ плиталарбилан, ёки ёндош элементлардан бирининг консолли чеккасини иккинчисининг бортига чиқариш билан ёпилади.
4.11. Йиғма темир-бетон томқоплама плиталарнинг фронтон деворларига туташуви, 4-илованинг 4е-расмига кўра, плита чеккасини фронтон девор панелининг махсус кесмасига киритиш орқали бажарилиши лозим.

Download 1.96 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   33




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling