Томларватомқ
СУВ КЕТҚАЗУВЧИ (СУВ ҚОЧИРИШ) ҚУРИЛМАЛАР
Download 1.96 Mb.
|
КМК 2.03.10-19 (Крыши и кровли) узб. (2)
5. СУВ КЕТҚАЗУВЧИ (СУВ ҚОЧИРИШ) ҚУРИЛМАЛАР
5.1. Томқопламалардан ёмғир ва қор-муз сувларини кетқазишда тегишли бинолар ва иншоотларни лойиҳалаштириш меъёрларининг, шунингдек бино канализацияси ва сув кетқазиш тизимини лойиҳалаштириш меъёрларининг талаблари ҳисобга олиниши керак. 5.2. Ички сув қочириш тизимларининг сув қабул қилувчи воронкалари, амалдаги меъёрлар талабларига мувофиқ, томқоплама юзаси бўйлаб бир маромда жойлаштирилиши керак. Ёндовалар бўйлаб нишабларни кўзда тутиш шарт эмас. Воронкаларнинг тиқилиб қолиши мумкин бўлган ҳолатлар учун 150 мм дан ошмаган остонали авария сув қочиришни ташкил қилиш тавсия этилади. 5.3. Сув оқадиган воронкаларнинг косалари томқопламаларнинг юк кўтарувчи тўшамалари ёки плиталарига хомутлар билан бикир маҳкамланган бўлиши ва ички оқава сув қувурларининг тиргаклари билан компенсаторлар орқали бирикиши керак. Профилланган пўлат тўшамали ва юпқа темир-бетон плитали томёпмаларда рухланган пўлат тагликлар кўзда тутилиши лозим. 5.4. Томқопламани сув билан совитиш зарурати туғилганида сув сатҳини ушлаб туриш учун, ортиқча сувни кетқазиш учун олиб қўйиладиган калта қувурлар ўрнатишни кўзда тутиш керак. 5.5. Сув қабул қилувчи воронкаларнинг сони ва сув кетқазувчи қувурлар энлама кесимларининг майдонлари 2.04.01 ҚМҚ талабларини ҳисобга олган ҳолда қабул қилиниши лозим. 5.6. Сув оқадиган тик қувурларни ташқи деворлар орасига ўрнатиш ман этилади. Чордоқ томёпмаларида ва шамоллатиладиган оралиқ ҳаво қатламлари бўлган томёпмаларда сув оқадиган воронкаларнинг қабул қилувчи калта қувурлари ҳамда сув кетқазгичларнинг совитиладиган участкалари иссиқлик изоляциясига эга бўлиши керак. Сув оқиб кетадиган воронкаларнинг калта қувурлари ва тикқувурларни совитиладиган участкалар чегараларида иситиш тавсия қилинади. 5.7. Сув оқиб кетадиган воронкалар ўрнатиладиган ерларда воронка фланецига ёпиштириладиган сувдан изоляцияловчи асосий гилам, 3-иловага мувофиқ, шишабўз ёки шиша тўрнинг иккита қатлами билан арматураланган учта мастикали қатлам билан кучайтирилиши керак. Сувдан изоляцияловчи асосий гилам қатламларини кучайтиришда томқопламани ўрнатишда қўлланадиган икки қават рулонли материаллардан ва бир қават мастика шимдирилган қоп-қанор тикиладиган матодан (мешковинадан) фойдаланишга йўл қўйилади. Сиқиб турадиган ҳалқа воронка косасига бикир маҳкамланиши керак. 5.8. Томқопламалардан тарновлар ва оқава қувурлар воситасида ташқи уюшган сув қочириш лойиҳалаштиришда ташқи сув кетқазгичлар деталлари ва оқава қувурлар ўлчамлари амалдаги меъёрлар талабларига мувофиқ бажарилиши лозим. Download 1.96 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling