Томларватомқ


ТОМЛАРНИНГ РЕКОНСТРУКЦИЯСИ


Download 1.96 Mb.
bet19/33
Sana31.03.2023
Hajmi1.96 Mb.
#1313627
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   33
Bog'liq
КМК 2.03.10-19 (Крыши и кровли) узб. (2)

8. ТОМЛАРНИНГ РЕКОНСТРУКЦИЯСИ


8.1. Томларнинг реконструкциясини қуйидаги асосий усуллардан бирида бажариш тавсия қилинади:
- мавжуд чордоқ хоналари ёки техник қаватларни қайта ўзгартириш (томнинг конструктив схемасини ўзгартирмаган ҳолда);
- тайёр бино устига чордоқ хоналарини қуриш (ясси томқопламалар устида нишабли томлар ёки болохоналар ўрнатиш);
- техник қаватларни чордоқ хоналарига (шу жумладан болохоналарга) алмаштириш.
8.2. Томларнинг ҳамма турдаги реконструкциялари мавжуд конструкцияларни текшириш натижалари бўйича бажарилиши лозим.
Текшириш қуйидагиларни ўз ичига олиши (аммо булар билангина чекланмаслиги) керак:
- мавжуд томнинг конструктив схемасини аниқлаш;
- реконструкция жараёнида демонтаж қилиниши керак бўлган конструкциялар вазнини ўлчаш;
- реконструкция жараёнида демонтаж қилиниши шарт бўлмаган конструкцияларнинг техник ҳолатини текшириш; қўшимча қурилма конструкцияларининг таяниши кўзда тутилган юк кўтарувчи конструкцияларга алоҳида эътибор қаратиш керак.
8.3. Томларнинг ҳар қандай реконструкциясида биноларнинг хавфсизлик даражасини пасайишига йўл қўйилмайди, шу жумладан:
- ёнғинга қарши ҳолатнинг ёмонлашувига;
- мавжуд юк кўтарувчи конструкциялар, асослар ва фундаментларга, уларнинг ҳисобий текшируви ва тегишли кучайтирилувини амалга оширмай туриб, статик юкларни оширишга;
- зилзилабардошлилик (сейсмик хавфсизлик) даражасини пасайтиришга.
8.4. Сейсмик ҳудудларда болохоналарни ўрнатишда устқурма элементлари ва унинг пастида ётган конструкциялардан таркиб топган янги ҳосил бўлган тизимнинг динамик параметрларига устқурмаларнинг таъсирини ҳисобга олган ҳолда амалга оширилган ҳисоблашлар натижаларига асосланиш керак.
Болохоналарнинг хажмий-режавий ва конструктив ечимларини бундай таъсирни имкон даражада камайтирган ҳолда қабул қилиш тавсия этилади.
8.5. Чордоқдан техник ва эксплуатация қилинадиган бошқа хоналарни (тренажёр зали, бильярхона ва ҳ.к.) жойлаштириш учун фойдаланишда пол қопламаларини (армоцементли стяжка устидан монолит қопламалар, ёғоч обрешётка устидан тахта қоплама) чордоқ ораёпмасининг иссиқлик изоляцияси устидан тўшаш, шунингдек чордоқ томёпмасининг иссиқлик изоляциясини ўрнатиш зарур.
Бунда мазкур меъёрларнинг 8.3-банд талаблари бажарилиши шарт.

Download 1.96 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   33




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling