Ёндова– сув оқиб тушадиган томёпманинг бир бири билан бирикувчи қияликлари кесишган жой, томнинг қирраси.
Ижтимоий объектлар –2.08.02-09*ШНКга мувофиқ даволаш-профилактика бинолари, болалар муассасалари, мактаблар, лицейлар, касб-хунар коллежлар, интернатлар ва ш.ў.
Илдизларга қарши қатлам – сувдан изоляцияловчи тўшамага, уни ўсимликлар илдизлари томонидан шикасланишдан сақлаш учун, тўшаладиган қатлам.
Инверсион томқоплама– сувдан изоляцияловчи тўшама устидан иссиқлик изоляцияси бўлган томёпма (том) томқопламаси.
Иссиқ чордоқ - тортувчи вентиляцияси ҳавосини чордоқнинг ёпиқ ҳажмига чиқариб ва уни йиғма сўрув шахтаси орқали кетқизилишини кўзда тутувчи чордоқ тури. Бу ҳолда иссиқлик изоляцияси чордоқнинг ташқи тўсиқларида барпо қилинади.
Карниз осмаси – томнинг оқиб тушаётган ёмғир суви ва эриган сувдан деворни ҳимоя қиладиган туртиб чиққан жойи.
Контробрешётка – вентиляция канали (тирқиш) ҳосил қиладиган ҳамда диффузион ёки сувдан ҳимояловчи плёнкани маҳкамлайдиган стропиллар устидан ўрнатиладиган конструктив элемент.
Кўкаламзорлаштирилган томқоплама– тупроқ қатлами ва экиладиган материалга – доимий парваришлаш керак бўлган (пичан ўриш, ўғит солиш, суғориш, тагини чопиш ва ҳ.к.) ўсимликлар (ўтлар), шу жумладан уларнинг қурғоқчилик, совуқ, шамолга чидамли ўзини-ўзи тиклайдиган турлари, буталар ва дарахтлар ўсадиган томқоплама.
Мастикали томқоплама – бир нечта мастикали қатламларга, шу жумладан ўзакланган қатламларга эга бўлган томқоплама.
Мембрана – томқоплама учун мўлжалланган, одатда полимер, материал бўлиб, у сувдан изоляцияловчи тўшама тагидаги асосга ёпиштирилади,механик тарзда маҳкамланади ёки эркин ётқизилади, кейин ортиқча юкланади.
Нотўқима геотекстиль – механик, термик, физикавий-кимёвий усулларда ҳамда уларнинг ҳар хил комбинациялари воситасида бириктирилган йўналтирилган ва (ёки) йўналтирилмаган (тартибсиз жойлашган) толалар, иплар, филаментлар ва бошқа элементлардан таркиб топган материал.
Do'stlaringiz bilan baham: |