Очиқ чордоқ – бинонинг тортувчи вентиляция ҳавосини деворлардаги ҳисобий кесим туйнуклари орқали ташқи ҳаво билан интенсив шамоллатиб туриладиган чордоқ бўшлиғига чиқариб юборилишини кўзда тутадиган чордоқ тури. Иссиқлик изоляцияси чордоқ ораёпмасига қўйилади.
Профилланган пўлат тўшама–бўйлама милклари бўйлаб ўзаро бириктирилган ва профиллар гофреларининг энига жойлашган томнинг таянч конструкцияларига маҳкамланган гофреланган варақли профиллар.
Варақли гофреланган пўлат профиль– профиль эгадиган станда варақни чиғирда совуқ ёйиш жараёнидаҳосил қилинадиган батартиб жойлашган бўйлама гофрели металл варағи
Рулонсиз томқоплама - бўёқли, мастикали ёки шимдирилган гидроизоляцияли, бутунлай заводда тайёрланадиган йиғма темир-бетон плиталардан иборат томқоплама.
Самарали иссиқлик ўтказмайдиган материаллар– қуруқ холатида иссиқлик ўтказувчанлик коэффициенти 2.01.04-97*ҚМҚга мувофиқ 10 Вт/(м0С) дан ошмайдиган иссиқлик ўтказмайдиган материаллар.
Совуқ чордоқ – тортувчи вентиляция каналларининг чордоқ орқали ташкарига чиқарилишини кўзда тутадиган, чордоқ ораёпмасида иссиқлик изоляциясига эга бўлган ҳамда ташқи тўсиқлари иситилмаган чордоқ тури.
Стяжка – пастда ётган юзани текислаш ёки нишаб ҳосил қиладиган қатламнияратиш учун монолит ёки йиғма қатлам.
Сув йиғувчи лоток - атмосфера ёғин-сочинларини тўплаш ва уларни томқопламадан ташкил қилинган сув кетказиш тизимига чиқариб юборишга ҳизмат қиладиган йиғма темир-бетон чордоқли томнинг тоғорасимон элементи.
Сувдан ҳимояловчи плёнка – томнинг қурилиш конструкциясида иссиқлик изоляциясини ва конструкцияни атмосфера ёғин-сочинларидан ҳимоя қиладиган ҳамда иккита вентиляция каналига эга бўлган томқоплама ости полимер рулонли материал, бунда сув буғи каналдаги ҳавонинг конвектив ҳаракати ҳисобига чиқариб юборилади.
Сув кетқазгич (сувни четга чиқариш) – томқоплама юзасидан сув ўзи оқиб кетиши учун мўлжалланган қурилмалар тизими.
Do'stlaringiz bilan baham: |