Ўсимлик қатлами – тутиш даражаси юқори бўлган махсус танланган ўсимликлар, ясси кесакли илдиз тизимига эга бўлган буталар ва дарахтлар.
Ўсимликлар учун субстрат – ўсимликларнинг ўсиши ва ривожланиши учун зарур асосий озуқа элементларининг оптимал миқдорини ўз ичига олган ва дренажлаш хусусиятига эга бўлган тупроқ қоришмаси.
Қопланмайдиган томқоплама -бутунлай заводда тайёрланган йиғма темир-бетон плиталардан иборат юзаки гидроизоляциясиз томқоплама.
Қўшимча сувизоляция тўшамаси (рулонли ёки мастикали)– ёндовалар, карнизли участкалар, турли конструктив элементларга бирикиш жойларидаги асосий сувизоляцияси тўшамаларини кучайтириш учун қўлланадиган рулонли томқоплама материаллар ёки мастикалардан, шу жумладан ўзакланган шишали материаллардан бажарилган қатламлар.
Ҳимоя қатлами - асосий сувизоляция тўшамасини механик шикастланишлардан, атмосфера омилларининг бевосита таъсиридан, қуёш радиациясидан ва томқоплама устида оловнинг тарқалишидан асрайдиган томқоплама элементи.
Мазкур меъёрларда қуйидаги қисқартиришлар қабул қилинган:
ЛСТК – юпқа деворли енгил пўлат консрукция;
ОДМ – катта ҳажмли диффузион мембрана;
ОСП – йўналтирилган параха плита;
ПВХ – поливинилхлорид(ли);
ТПО термопластик полиолефинлар;
ЦСП – цемент-парахали плита.
2-илова
Тавсия қилинади
ТОМЛАР КОНСТРУКЦИЯЛАРИНИНГ АСОСИЙ СХЕМАЛАРИ
1-расм.Рулонсиз томқопламали чордоқли темир-бетон томларнинг конструктив схемалари: а) совуқ чордоқли; б) очиқ чордоқли
1-чордоқ ораёпмаси; 2-иситкич; 3-чордоқнинг ташқи деворлари; 4-вентиляция блокининг каллаги; 5-томёпманинг томқоплама плитаси; 6-сув тўпланадиган лоток
2-илованинг давоми
а)
б)
2-расм.Чордоқсиз томларнинг шамоллатилмайдиган (а) ва шамоллатиладиган (б) томқопламалари:
1 – юк кўтарувчи плита; 2 – буғ изоляцияси; 3 – иситкич плиталарини ёпиштириб чиқиш; 4 – иссиқлик изоляцияси плиталари; 5 – вентиляция канали; 6 –арматураланган стяжка; 7 – охирги қатлами фольга билан қопланган рулонли материаллардан сувдан изоляцияловчи гилам; 8 – темир-бетон плита; 9 – юк кўтарувчи темир- бетон плита.
Do'stlaringiz bilan baham: |