Фильтрлайдиган қатлам – дренаж қатламдаги элемент, у ўсимликлар учун субстратнинг майда фракцияларини дренажга тутишишига тўсқинлик қилади.
Чордоқ - томёпма, деворли тўсиқлар ва чордоқ ораёпмаси билан чегараланган ўтиш жойи.
Чордоқсиз шамоллатиладиган (шамоллатилмайдиган) томлар– ўтиш фазосига эга бўлмаган, иссиқлик изоляцияси қатлами тепасида ёки унинг устки қисмида жойлашган ва ташқи ҳаво билан шамоллатилувчи бўшлиқ ёки канали бўлган (бўлмаган) том.
Чўққи – томнинг ҳар томонга тарқаладиган нишаблари ҳосил қилган қирраси.
Шамол ва сувдан сақловчи диффузион плёнка – битта вентиляция каналига (тирқишига) эга бўлган томнинг стропил конструкцияси учун диффузияли-очиқ т омқопламаости полимер рулонли материал, у иссиқлик изоляцияси ва конструкцияни атмосфера ёғин-сочинлари ва конденсатдан ҳимоя қилади, иссиқлик изоляцияси орқали ҳавонинг конвектив ҳаракатини чеклайди ва буғнинг иссиқлик изоляциясидан чиқиб кетишини таъминлайди.
Эксплуатация қилинадиган томқоплама - ўзининг асосий вазифаси - хоналарни атмосфера таъсиридан муҳофаза этишдан ташқари, фойдали майдонни кенгайишига олиб келувчи бўлак мақсадларда қўлланиладиган томқоплама.
Энергиясамарадорлиги (энергетик ресурслардан самарали фойдаланиш)– техника ривожланишининг мавжуд даражасида ва атроф-мухитни муҳофаза қилиш талабларига риоя қилган ҳолда энергетик ресурслардан фойдаланишнинг иқтисодий жиҳатданн ўринли самарадорлигига эришиш (УзР Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 7 август 164-чи Қарорига Иловадан).
Энергиятежамкорлик – энергетик ресурслардан самарали фойдаланишга йўналтирилган ҳуқуқий, ташкилий, илмий, ишлабчиқариш, техник ва иқтисодий тадбирларнинг амалга оширилиши (ЎзР Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 7 август 164-сон Қарорига Иловадан).
Эҳтиёт қатлами – асосий сувдан изоляцияловчи тўшама ёки иссиқлик изоляцияси билан ҳимоя қатлами ёки тўшамани механик шикастланишлардан сақлаш учун пригруз орасида жойлаштириладиган қатлам.
Ясси кесакли илдиз тизими – буталар ва дарахтларнинг махсус тайёрланган кесакли ясси илдиз тизими [илдизлар торф субстратида ишловдан ўтган ва мешковина билан ўралган бўлиши керак].
Do'stlaringiz bilan baham: |